Режа: Фаолият ҳақида тушунча Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси. Фаолиятнинг таркиби
Download 85.61 Kb.
|
5-maruza mavzusi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолият ҳақида тушунча
- Фаолият
5-маъруза: ФАОЛИЯТ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ Режа: Фаолият ҳақида тушунча Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси. Фаолиятнинг таркиби Фаолиятнинг асосий турлари Мотивация Фаолият ҳақида тушунча Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди. Инсон фаолиятининг тури жуда кўп бўлиб, улардан энг муҳими ижтимоий қийматга эга бўлган ишлаб чиқариш меҳнатдир. Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижаларини ҳам жамоа турмуш тарзини ўзлаштиради. Ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг эҳтиёжларини қондирилишига қаратилган бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ёки, маданий, ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий эҳтиёжлар одамда ҳар турли фаоллик туғдиради. Маълумки, инсон фаолияти жараёнида маълум бир маҳсулотни яратади ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланади. Айнан фаолиятда эришилаётган муваффақиятини таъминловчи бир қатор омиллар мавжуд. Шулар жумласига объектив ва субъектив омилларни киритиш мумкин ва у қуйидаги жадвалда акс эттирилган. Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак–атрофдаги муҳит билан белгиланса, одамнинг фаоллиги эса илк ёшлик давридан бошлабоқ, бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис “фаолият”, “фаоллик”, “хатти-ҳаракат” тушунчаларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиётларда мазкур тушунчаларга берилган таърифларга асосий эътиборни қаратиш лозим. А.В.Петровский таҳрири остида чиққан “Умумий психология” дарслигида: “Фаолият – кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир” –деб таърифланади. М.Г.Давлетшин муаллифлигида чоп этилган “Психология” қисқача изоҳли луғатида: “Фаоллик – тирик материянинг умумий хусусияти, теварак атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирида намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир шу асосда фаоллик кўрсатиш билан тавсифланади”-дея таърифланган. Фаолият – инсониятга хос онг билан бошқариладиган эҳтиёжлар туфайли, пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз–ўзини билишга, уни қайта қуришга йўналтирилган фаоллигидир. Ҳаракат – мақсадга мувофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Ҳаракат онгли фаолиятларнинг таркибий қисмлари ва мотивларидан биридир. Қ.Турғуновнинг “Психология” терминларининг қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғатида: Фаоллик – шахснинг эҳтиёжларини қондириш учун воқеликни ўзлаштиришга қаратилган муҳим қобилиятидир. Фаоллик ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлиб, кишининг фаолияти меҳнат, ўқиш, ўйин, ижтимоий ҳаёт, спорт, ижод кабиларда яққол намоён бўлади”- деб кўрсатилади. Фаолият-инсон ҳаётининг унинг воқеликка нисбатан фаол муносабатининг рўёбга чиқиш шакли. Ҳаракат – мақсадга мувофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси онгли фаолият таркибий қисмлари ва мотивларидан иборат. В.М.Каримованинг “Психология” ўқув қўлланмасида қуйидагича таърифлар учрайди: Download 85.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling