«Коинот структураси ва эволюцияси, материянинг янги формалари модули»


Download 1.78 Mb.
bet1/4
Sana02.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1320302
  1   2   3   4
Bog'liq
Коинот

«Коинот структураси ва эволюцияси, материянинг янги формалари модули»

  • Ф.М.Ф.Д., ПРОФЕССОР
  • К.ОНАРҚУЛОВ

Астрофизика фанининг тавсифи

  • Астрофизика фанининг тавсифи
  • Ҳозирги замон астрофизикасининг асосий муаммолари бу Ердаги лабораторияларда яратиб бўлмайдиган шароитлардаги: ўта юқори энергиялар, юқори зичликлар, юқори температуралар, кучли магнит ва гравитацион майдонлар мавжуд экстремал холатларда модданинг хоссаларини ўрганишдан иборатдир.
  • Космик объектлар хақида маълумотлар асосан электромагнит нурланишлар орқали етиб келади. Шунинг учун астрофизиканинг асосий масаласи бу космик объектлардан келувчи электромагнит нурларнинг интенсивлик, спектр, поляризация ва х.к. кузатув характеристикалари билан боғлиқ жараёнларни моделлаштиришдан иборатдир.

Астрофизика фанининг тавсифи

  • Астрофизика фанининг тавсифи
  • Астрофизика нисбатан тор диапазондаги - оптик диапазондаги астрономик кузатувларга асосланган эди. Шунинг учун олимларнинг диққат марказида асосан Коинотдаги кўринувчи ёруғлик нурини тарқатувчи объектлар - юлдузлар, туманликлар, галактикалар бўлган.
  • Уларнинг нурланиш механизмлари Ер шароитида олинган илмий натижаларга асосланган эди.
  • Ҳозирги пайтда астрофизикада радиотўлқин-лардан тортиб гамма-нурларгача бўлган кенг диапазондаги кузатув натижаларига асосланган ҳолда тадқиқотлар олиб борилади.

Астрофизика фанининг тавсифи

  • Астрофизика фанининг тавсифи
  • Астрономиянинг кенг диапазондаги кузатувларга ўтиши билан маълум объектлар тўғрисида батафсилроқ маълумотлар олиш билан бир қаторда янги объектларни, хусусан, экстремал холатда жойлашган объектларни кашф этиш имкониятлари пайдо бўлди.
  • Ушбу таъкидланган шароитларда модда янги физик хоссаларга эга бўлиб қолади. Коинот ривожланишининг дастлабки даврларидаги модда-нинг юқори зичликларга эга бўлиши;
  • нейтрон юлдузлар ички қисмидаги ва қора туйнуклар атрофидаги физик жараёнлар;
  • оқ миттилар ва нейтрон юлдузлардаги кучли гравитацион хамда магнит майдонлар буларга мисол бўлади.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling