Режа: Тестология тушунчаси, тестология фанининг тавсифи. Тестология фанининг предмети
Download 28.22 Kb.
|
1 Мавзу Тестология ҳақида тушунча Тестологиянинг мақсад ва вазифалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Тестология фанида психодиагностика ва психологик тестлаштириш тушунчалари. Мавзу юзасидан таянич сўз ва иборалар
- .Тестология тушунчаси, тестология фанининг тавсифи. Тестология фанининг предмети
- Тестолог», яъни педагогик ўлчовлар
- Таълимнинг асосий мақсади
- Тестлардан фойдаланиш ҳозирги куннинг асосий талабларидан биридир
- Тест — инглизча сўз бўлиб, «тестр», яъни «текшириш» маъносини билдиради
1-Мавзу. Тестология ҳақида тушунча. Тестология фанининг мақсад ва вазифалари Режа: 1.Тестология тушунчаси, тестология фанининг тавсифи. Тестология фанининг предмети 2.Тестология фанининг мақсад ва вазифалари. 3.Тестология фанида психодиагностика ва психологик тестлаштириш тушунчалари. Мавзу юзасидан таянич сўз ва иборалар: тестология, тестлаштириш, билимларни баҳолаш, педагогик баҳолаш, адолат, шаффофлик,ижтимоий амалиёт, педагогик тестлар, психологик тестлар, социологик тестлар 1.Тестология тушунчаси, тестология фанининг тавсифи. Тестология фанининг предмети Тестология - шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фандир. Тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассис -тестологдир. Тестология бугунги кунда ижтимоий амалиётнинг турли соҳаларига кириб бормоқда. Унинг диагностик ва ривожлантириш имкониятлари кадрлар хизмати мутахассислари, пeдагоглар, психологлар, социологлар, психотeрапeвтлар, корхона ва ташқилот бошқарувчилари, ишбилармон тадбиркорлар ва бошқалар диққатини тортмоқда. Тестологияни ўрганиш, уларнинг мақсад ва вазифаларини таҳлил қилишга оид психологик ва назарий жиҳатдан ёндашувларнинг таҳлили, тестология муаммоларини таҳлил қилиш бўлажак психолог мутахассис кадрлар учун муҳимдир. Замонавий тестология етук амалий фан бўлиб, ўзида тест топшириқларини яратишнинг асосий тушунчалари ва терминлари, тамойиллари, шакллари (тузилиши), мазмунининг мураккаблик даражасини ўзида мужассамлаштиради. Тест топшириқларини баҳолаш шкалалари, яъни тест топшириқлари банкини яратиш бўйича фаолиятни белгиловчи меъёрларни ўзида жамлайди. Ҳозирги вақтда муайян таълим муассасаларининг ҳар бир педагог ўқитувчиси ўз фаолияти давомида ўқитадиган фан тармоқлари бўйича ўқувчиларнинг билим даражасини ҳаққоний баҳолаш усули сифатида тест ўтказишдан фойдаланади. Бунинг учун у илмий асосланган тест топшириқларини Давлат таълим стандартлари ёки Давлат талабларига мос таълим дастури бўйича ишлаб чиқиши зарур. Таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари замонавий тестология фани талабларига жавоб берадиган тест топшириқларини ишлаб чиқиши учун махсус тайёргарликдан ўтиши керак. Замонавий таълим тизими равнақи учун тестологларни тайёрлаш бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, Россия Федерацияси (РФ) тажрибаси ўрганилган ва амалиётга тадбиқ этилган. Россия Федерацияси таълим тизимида педагоглар малакасини ошириш таълим муассасаларида тестолог-мутахассисларни тайёрлаш курслари ташкил этилган бўлиб, қўшимча «Тестолог», яъни педагогик ўлчовлар соҳаси бўйича мутахассис малакасини олмоқчи бўлган шахсларни тайёрлаш учун кўплаб касбий таълим дастурлари мавжуд. Бунинг учун касбий таълим дастурларини тайёрлаш даражасининг энг кам мазмунига қўйилган вақтинчалик давлат талаблари тасдиқланган. Дастур таълим тизимининг профессор-ўқитувчилари, педагогик ва илмий-тадқиқотчи кадрлар таркибидан тестологларни тайёрлаш учун мўлжалланган. «Тестолог» малакаси олий таълим муассасаларини педагогика ва психология йўналишлари бўйича бакалавриат битирувчиларнинг, шунингдек, магистратура босқичи битирувчиларнинг асосий малакасига қўшимча бўлиб ҳисобланади. Қабул қилинган дастурдан, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим докторантура ва қўшимча касбий таълим тизимида ҳам фойдаланиш мумкин. Таълимнинг асосий мақсади — ўқувчиларга фанлар бўйича назарий амалий билимлар бериш, амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда маънавий, ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, дунёқарашларини шакллантириш, кенгайтириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Шу мақсадда 1995 йилдан бошлаб, ҳозирга қадар, Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёни тест шаклида олинадиган бўлди. Бу жараён ўзининг шаффофлиги билан олдинги имтиҳонлар тизимидан ажралиб туради. Дунёнинг жуда кўп ривожланган мамлакатларида бундай тест турлари турли тилларда, турли шаклда онлайн ва офлайн тарзда қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда нафақат педагогик билим даражасини балки, инсоннинг жуда кўп қирраларини ўрганувчи психологик тестлар мавжуд бўлиб, амалиётда жорий этилиб келинмоқда. Берилаётган билим, ҳосил қилаётган кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш ва баҳолаш педагог-ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларни аниқлашда эса турли шакл ва методлардан фойдаланилмоқда. Жумладан, савол-жавоблар, суҳбат, ёзма ишлар, иншолар, эсселар ва семинарлар ўтказиш кабилар. Юқорида қайд қилинган шакл ва методларга нисбатан тест топшириқлари асосида синовлар ўтказиш ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда ҳамда баҳолашда анча қулай ва самарали йўллардан бири ҳисобланади. Тестлардан фойдаланиш ҳозирги куннинг асосий талабларидан биридир. Бу эса билим, кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаш-тирилганини (қай даражада) ва баҳолашнинг объектив миқдорига бўлган зарурият билан боғлиқдир. Тест — инглизча сўз бўлиб, «тестр», яъни «текшириш» маъносини билдиради. Тестлардан фойдаланиш ҳақидаги дастлабки маълумотлар инглиз олими Фишернинг 1864 йилда эълон қилинган «Scale books» китобида, Америка олими Ж.И.Ройошнинг «Орфография — билимларни текшириш» жадвалида (1884), немис олими Эббенгаузнинг (1897) “Нуқтали бўлиб қолдирилган матн”лар асарларида келтирилган. Фан ривожининг ҳар бир босқичида тестларга бўлган талаб ва тестларнинг ўзи ҳам ўзгариб борган. Бу диалектик хусусиятнинг ҳисобга олинмаслиги кўп ҳолларда тестларни баҳолашда соддалаштиришга олиб келган. Соддалаштириш асосан тестни билимларни баҳолашнинг бошқа, кенг тарқалган турлари (синов, имтиҳон) билан адаштиришда яққол кўринган. Лекин бу тўғри фикр эмас. Тест педагогик ўлчов воситаси бўлиб, бу хусусият уни педагогик назоратнинг барча бошқа шаклларидан ажратиб туради. XIХ асрнинг бошларида мактабларда ўқувчилар ўзлаштиришини аниқлашга хизмат қилувчи тестлар Германияда, кейинчалик Америка Қўшма Штатларида яратилиб янада ривожлантирилган. Ҳозирги пайтда бундай тестлар Европанинг кўплаб давлатлари-Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Скандинавия, Нидерландия ва Туркия давлатлари мактабларида ҳам муваффақият билан қўлланиб келинмоқда. Download 28.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling