Тест шаклидаги топшириқ – педагогик ўлчовлар назариясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Мақсадни белгилаши;
Қисқа ва аниқлиги;
технология мавжудлиги;
мантиқий ифодаланганлиги;
жавоблар ўрнининг мавжудлиги;
жавобларни баҳолашда бир хиллилик;
топшириқ элементларининг тўғри жойлашганлиги;
барча синалаётганлар учун йўриқноманинг бир хиллиги;
йўриқноманинг топшириқ шакли ва мазмунига мослиги.
Мазкур талаблар тест топшириқларини бошқа хилдаги топшириқлардан фарқлаш имкониятини беради.
Талабаларда “Тестология” тўғрисидаги илк билимларини шакллантириш, тестология ва уларнинг амалиётда қўлланилишини тушунтириш, шахсни амалий ўрганиш усуллари ҳақида тушунча ҳосил қилиш орқали кeлгусида eтук мутаҳассислар бўлиб eтишишини таъминлаш мумкин.
3.Тестология фанида психодиагностика ва психологик
тестлаштириш тушунчалари
Психодиагностика атамаси ХХ асрнинг 1921 йилида Швейцариялик психатр ва психолог олим Герман Роршах (1884-1922йй)томонидан фанга киритилган бўлиб, мазкур атама шу вақтдан бошлаб мустақил фан сифатида амалга оширилиб келмолмоқда. Психодиагностика психологик диагноз (ташхис) қўйиш ҳақидаги фандир. Бунда диагноз(ташхис) кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил қилиш асосида синалувчиларнинг психологик ҳолати ва хусусиятлари ҳақида берилган маълумотлар бўйича аниқ ва ишончли хулосалар чиқарилади.
Психологик диагноз (diagnosis — аниқлаш, билиш (грекча) деган маъноларни англатади) шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, ривожланиши, олдиндан айтиб бериш (башорат қилиш) ва психодиагностик текширув вазифалардан келиб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог мутахассис фаолиятининг сўнгги натижасидир.. Психологик тестлаштиришнинг вужудга келишини узоқ тарихий давр билан боғлаш мумкин. Антик даврга хос мисол сифатида буюк саркарда Александр Македонскийнинг ўз қўшинидаги аскарларини сувни қандай ичишларига эътибор қаратиб, кузатиши орқали уларни аҳлоқий-иродавий сифатларини муҳокама қилиши мисол сифатида келтирилади.
Тестология фанлар тизимидаги фан бўлганлиги сабабли, у педагогик, психологик, тиббий, кибернитика ва хатто техника фанлари соҳаларига ҳам мансуб томонлари мавжуд. Тестология фанига психологик жиҳатдан ёндошилганда бу фан психодиагностика фани билан узвий чамбарчас боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |