Режа: Тестология тушунчаси, тестология фанининг тавсифи. Тестология фанининг предмети


Таълим соҳасидаги тест синови – бу тестдан ўтувчиларнинг маълум ўқув фанлари ёки таълим дастурлари бўйича тайёргарлиги даражасини холисона баҳолаш усулидир


Download 28.22 Kb.
bet3/5
Sana20.06.2023
Hajmi28.22 Kb.
#1628918
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 Мавзу Тестология ҳақида тушунча Тестологиянинг мақсад ва вазифалари

Таълим соҳасидаги тест синови – бу тестдан ўтувчиларнинг маълум ўқув фанлари ёки таълим дастурлари бўйича тайёргарлиги даражасини холисона баҳолаш усулидир.
2.Тестология фанининг мақсад ва вазифалари.
Тестология фани бўйича амалий ва назарий бошланғич маълумотларни талабаларга бeриш ҳамда уларнинг билимларини шакллантириш тестология фанининг асосий мақсадидир.
Тестология фанининг мақсади ва вазифаларини қуйидаги вазиятларда кўришимиз мумкин.
Тестларнинг асосан, бизга тааллуқлиси кўпроқ педагогика соҳасида билимларни аниқлашда қўлланилади. Тест қўлланилса, билимларни ўзлаштирилганлик даражаси борасида содда, аниқ ва тез баҳолаш имкониятига эга бўлинади. Адолатли, шаффофликка эришилади. Коррупцияга барҳам берилади. Бунинг учун аввало тестлар тузилиши жиҳатидан тўғри, илмий асосланган бўлиб, намунавий ва ишчи-ўқув дастурлари доирасида тушунарли, хатосиз бўлмоғи лозим. Шунингдек, тест жавобининг муқобил яъни нотўғри вариантлари тўғри жавобга мантиқан яқин бўлиши керак. Тестга қатнашувчиларда ҳам тўғри қарор қабул қилиш кўникмалари шаклланган бўлмоғи лозим.
Тест топшириқларини бажариш интеллектуал (ақлий) фаолият бўлиб, у чегараланган вақтда ва назорат қилинадиган шароитларда амалга оширилади. Тест синовлари натижалари холислиги, биринчи навбатда, тест топшириқларининг сифатига боғлиқ, шунинг учун топшириқларни ишлаб чиқишда замонавий тестология фани назарияси ва амалиётига асосланган талабларни инобатга олиш зарур.
Имкони борича тестда “барча жавоблар тўғри” ёки “тўғри жавоб йўқ” деган вариантлар қўлланилмаслиги керак.
Тест варианти қанча кўп бўлса, синов натижаси шунча объектив бўлади. Касбий таълим йўналишлари талабаларини илғор педагогик технология ва уни ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тизимли ахборотлар билан қуроллантириш мақсадида яратилган.
Ўқитиш жараёнида ҳар бир мавзуга оид мустақил таълим учун топшириқлар ва турли шаклдаги назорат тестлари бериб борилиши лозим. Тузилган тест топшириқлари фақатгина ўзлаштиришни назорат қилибгина қолмай, балки ўргатувчи, ўқитувчи вазифасини ҳам бажаради. Чунки, бу тест топшириқларини ечиш жараёнида мавзуларни мустақил равишда ўзлаштиришга ҳам эришилади.

Download 28.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling