Олот туманида халқ таълими тизимида чет тилларини ўқитиш ва касбга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот


Download 48 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi48 Kb.
#1528291
Bog'liq
ХТБ саволнома


Олот туманида халқ таълими тизимида чет тилларини ўқитиш ва касбга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот

Бугунги кунда Олот туманидаги 35 та таълим муассасаларига 15979 нафар ўқувчилар қамраб олинган.


Мазкур таълим муассасалари 130 нафар чет тили фани ўқитувчилари фаолият юритаётган бўлиб, шундан жами 50 нафари (38 %), 19 нафарида С1 (14%) , 31 нафарида B2 (24%) чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга педагоглар ҳисобланади.
Шунингдек,тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида 11 нафар ўқитувчилар чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги маълумотномага эга.

1.Халқ таълими тизимида чет тилларини ўқитилиши.

Тумандаги 35 та умумтаълим мактабларида 15979 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда, жами педагоглар 1504 нафарни ташкил этади.
Умумтаълим мактабларда 250 нафар (жумладан 100 нафар рус тили,
130 нафар инглиз тили ўқитувчиларидан 35 нафар ўқитувчи инглиз тили билан бирга ( қайта тайёрловдан ўтишган) 28 нафари француз тилини ва 7 нафари немис тилини хам билишади,) чет тили ўқитувчилари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 103 нафари чет тилини (нглиз ва рус тили) билиш даражаси тўғрисидаги маълумотнома ва сертификатга эга ҳисобланади.

Чет тили ўқитувчиларининг 18 нафари олий, 16 нафари I-тоифали, 40 нафари II-тоифали ва 56 нафари мутахассис кадрлар ҳисобланади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарорига биноан чет тиллар ўқитувчиларининг лавозим маошларига 50 фоиз ва 30 фоиз ставка миқдоридаги ҳар ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилмоқда.

Мавжуд умумтаълим мактабларининг 35 тасида (617 та синф ва


15812 нафар ўқувчи) инглиз тили, 1 тасида (2 та синф ва 46 нафар ўқувчи) немис тили, 3 тасида (4 та синф ва 121 нафар ўқувчи) француз тилида ўқитилади.
Туманда 1 та 2-ИДУМда инглиз тилига ихтисослаштирилган мактабида 1та синф ташкил этилган бўлиб, унда 25 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда, шу билан бирга, 2 нафар чет тили ўқитувчилари фаолият юритмоқда.
Шунингдек, ўқувчиларнинг чет тилларига бўлган қизиқишларини инобатга олиб, тумандаги 9-умумтаълим мактабида 8-синфлар учун танлов синфи (вариатив) ташкил этилган бўлиб, уларда 27 нафар ўқувчилар қамраб олинган.
Бундан ташқари, туманидаги 35 та мактабларда таҳсил олаётган 15979 нафар ўқувчилардан 15696 та ўзбек тилида, 283 нафар ўқувчилар рус тилида таҳсил олади,
2022-2023 ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларнинг 9-11-синф битирувчиларидан 55 нафари чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга ҳисобланади.
“Баркамол авлод” мактабида 1 та инглиз тили тўгараги (30 нафар ўкувчи) ва 2 та рус тили тўгараги (40 нафар ўқувчи), умумтаълим мактабларида 108 та инглиз тили тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларга 1297 нафар ўқувчилар жалб қилинган.
Чет тилларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, инглиз тили ва рус тили фанларининг ўқитилиш самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги 25- умумтаълим мактабида "Развитие речи и творческих способностей на уроках русского и английского языка" мавзусида туман миқёсидаги амалий -ўқув семинар ташкил этилди.

2.Ўқувчиларни касбга ўргатиш ишларини ташкил этиш бўйича.
Олот туман умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари билан ўқувчиларнинг касбларга бўлган мойилликларини аниқлаш учун психологик сўровнома ўтказилиб, унинг натижасига кўра ўқувчилар 64 та касблар орасидан қуйидаги йўналишларда қизиқишлари юқори эканликлари аниқланди. Тумандаги умумтаълим мактабларнинг жойлашувига биноан, ўзларини ҳудудларида ривожланган касблардан келиб чиқиб ўқувчилар касбларга қизиққишларини билдиришган, яъни 10-синф ўқувчиларимиз 1224 нафарни ташкил қилади.
Сўровнома натижасига кўра 253 нафар қизларимиз тикувчилик касбини, 127 нафар қизларимиз аёллар сартароши касбини, 157 нафар қизларимиз парда тикувчи касблари ва миллий таомлар ошпази, қандолатчилик каби касбларга қизиқишлари юқорилигини билдиришган. Аксарият ўғил ўқувчиларимиз дастурчи, компьютерга техник хизмат кўрсатувчи, мобиль телефонларни таъмирлаш, асаларичилик, электрик, графика муҳаррири (CorelDRAW), фотомуҳаррир (Photoshop) каби касбларга қизиқишлари юқори эканалигини сўровнома натижаларида билдиришган.
Умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари 1242 нафарни ташкил қилади. 11-синф ўқувчиларидан сўровнома олинганда, қиз ўқувчилар 236 нафари тикувчилик, аёллар сартароши 145 нафар, парда тикувчи 60 нафар, қандолатчилик 61 нафар, миллий таомлар ошпази 34 нафар ва шу каби касбларни, 11-синф ўғил ўқувчиларимиз, компьютер оператори 86 нафар , мобиль телефонларни таъмирлаш 39 нафар, электрик 87 нафар сотувчи-кассир 28 нафар, эркаклар сартароши 53 нафар, электрпайвандчи 22 нафар, асаларичи 41 нафар, баликчи 29 нафар, дехқончилик (донли экинлар) 14 нафар, чорвадор 26 нафар ва шу каби касбларга қизиқишлари борлигини билдиришган. Хозирги кунда тумандаги 4 та 2-, 17-, 35- умумтаълим мактаблари касбларга ўқитиш бўйича таянч мактаблар деб танлаб олинди. Келгусида ушбу мактаблар касбларга ўқитиш бўйича намунали умумтаълим мактаби қилиб тайинланди
Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling