Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармоннинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан
Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда пировард натижалар тўғрисида маълумот
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш
(Фармоннинг 1-иловаси 34-банди)
Вилоятда аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш, уларда соғлом турмуш тарзини шаклантириш, ёшларни айниқса уюшмаган ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда Оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари 2023 йил календарь режасига мувофиқ тегишли ҳамкор ташкилот ва муассасалар билан биргаликда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш мақсадида туман (шаҳар)лар миқёсида 531 та маҳаллаларда 5 239 та спорт тадбирлари ва мусобақалари ўтказилиб, уларга 279 минг нафар (30%)дан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Оммавий спорт тадбирлари ва мусобақаларини ташкил этиш орқали 2024 йилга келиб
300 минг нафар (31%)дан ортиқ ёшларни қамраб олиш мақсад қилинган.
“Беш ташаббус олимпиадаси” нинг 2023 йил II-мавсуми доирасидаги танлов ва спорт мусобақаларига маҳалла ёшларидан 240485 нафари, мактаб ўқувчиларидан 224020 нафари, профессионал таълим муассасалар ўқувчиларидан 8047 нафари, олий таълим муассасалари ўқувчиларидан
8120 нафари “5tashabbus.uz” платформаси орқали рўйхатдан ўтишган.
2023 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ёшларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишлари учун “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2022-йил II-мавсуми ғолиб ва совриндорлари бўлган жами 24 та маҳаллаларда спорт майдончалари барпо этилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунга қадар 17 та маҳаллада спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Йил охиригача яна 7 та, 2024 йилда эса 23 та маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш режалаштирилган. Бу эса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш қамровини янада кенгайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |