Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш
(Фармоннинг 1-иловаси 35-банди)
Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бугунги кунда 19 928 нафар ёшлар мунтазам шуғулланиб келмоқда. 2023 йилда мавжуд спорт мактабларида аҳоли сони ва ихтисослашувига кўра олимпия спорт турлари бўйича 19 та спорт секциялари ташкил этилди. Жумладан, Урганч шаҳрида 3 та, Хива шаҳар, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор туманларида 2 тадан, Боғот тумани, Ҳазорасп тумани, Хонқа тумани, Янгиариқ туманларида 1 тадан янгидан спорт секциялари ташкил қилинди. 2024 йилда яна янгидан 20 та спорт секцияларини ташкил этиш орқали спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 21 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда.
Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
(Фармоннинг 1-иловаси 36-банди)
Бошқармаси тизимидаги спорт мактаб ва ихтисослаштирилган спорт мактаблар томонидан олимпия ва паралимпия спорт турлари (шунингдек, миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари) Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари (асосий таркиб, стажёр) аъзолари таркибига жами 257 нафар (шундан асосий таркибга 150 нафар, заҳира таркибига 107 нафар) спортчилар етказиб берилди.
Оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари 2023-йил календарь режасига киритилган жами 495 та мусобақалардан ҳозирги кунга қадар олимпия спорт турлари бўйича 169 та вилоят чемпионати ва кубог мусобақалари ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида 2023-йил ҳозирги кунга қадар олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича вилоят спортчилари томонидан республика, халқаро, Осиё ва жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 1 375 та медал (309 та олтин, 420 та кумуш, 646 та бронза) қўлга киритилди.
Жорий йилнинг 23-сентябрь - 8-октябрь кунлари Хитой давлатида бўлиб ўтган “Ханчжоу-2022” ХIХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муносиб қатнашиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медални қўлга киритиб, 45 та мамлакат орасида фаҳрли 5-ўринни эгаллади.
Ушбу мусобақада Хоразм вилоятидан 22 нафар спортчилар 9 та спорт туридан иштирок қилишди. Мусобақалар якуни бўйича вилоятимиз спортчилари дзюдо, аёллар кураши, каратэ WKF, таеквондо ва шахмат спорт турларидан 13 та медаль (1 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза)ни қўлга киритишди.
2030 йил Доҳада бўлиб ўтадиган XXI ёзги Осиё ўйинларида вилоятдан 35 нафар спортчининг иштирок этишларини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Вилоятда ҳозирги кунда жами 9 603 нафар разрядли ва унвонли спортчилар мавжуд бўлиб, 2023 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 514 нафар (СУН 248 та ва I-разряд 234 та ҳамда I,II,III-ўсмирлар 32 та) спортчиларга разрядлар берилган.
Оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари 2024-йил календарь режасига киритилган мусобақаларда қўлга киритилган юқори натижалар эвазига ушбу кўрсатгич 2024 йилда 10 324 нафарни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятда спорт соҳасида олий маълумотли ҳодимлар улуши 47% ни ташкил қилиб, 2024 йилда 49% га етказиш кўзда тутилмоқда.
Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш
(Фармоннинг 1-иловаси 37-банди)
Вилоятимиз спортчилари томонидан 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига дзюдо, бокс, эркин кураш, таэквондо WTF, оғир атлетика, велоспорт, енгил атлетика, парадзюдо, пауэрлифтинг спорт турлари бўйича 28 нафари лицензияни қўлга киритиш имконияти мавжуд бўлиб, спортчилар саралаб олиниб, уларга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун 15 та спорт базаси белгилаб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |