2.
|
I. Фаннинг мақсади: Педагогик тестология фанининг мазмун моҳияти ва амалий аҳамиятини илмий-назарий асослаш, тест тузишнинг назарий асослари, уларни таълим-тарбия жараёнида қўллашнинг афзалликлари тўғрисида ишлаб чиқилган асосларни ёритиш ва талабаларларда тестларни аниқ илмий-назарий таҳлил қилиш, холис баҳолаш ва мустақил фикрни вужудга келтиришга эришиш, кўникма ва малакаларни баҳолаш ва назорат қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ёритишдан иборат
Фаннинг вазифаси:
Талабалар томонидан тест синовларининг аҳамиятини тушунишга ёрдам бериш; уларда таълим ютуқларини баҳолашнинг замонавий технологиялари ҳақида, синовларни ўтказиш жараёнини ва очиқ турдаги топшириқларга битирувчиларнинг берган жавобларини текшириш ва баҳолашни белгиловчи меъёрий хужжатлар мазмуни ҳақида асосий назарий-услубий билимлар тизимини шаклланишига кўмаклашиш.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
III. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу: Педагогик тестология ҳақида умумий тушунча, фаннинг мақсади, вазифаси ва асосий тушунчалари.
Педагогик тестология фани ҳақида умумий тушунча бериш. Фаннинг мақсади ва вазифаси, тестологиянинг фан сифатида шаклланиши ва тараққиёт босқичлари. Педагогик тестологиянинг таълим тараққиётидаги ўрни. Педагогик тестологиянинг асосий тушунчалари. Педагогик тестологияни келиб чиқиш сабаблари. Педагогик тестологиянинг тарихий ва тадрижий асослари. Педагогик тестлашни ривожланишнинг асосий босқичлари. Фаннинг асосий тушунчалари.
2-мавзу: Педагогик тестология фанини ўқитишнинг илмий-назарий асослари.
Педагогик тесталогия ҳақида тушунча. Педагогик тест ўтказиш тамойиллари. Педагогик тест ўтказишни назорат қилишнинг зарурияти. Педагогик тестология бўйича орттирилган тажрибалар. Педагогик тестни баҳолаш тамойиллари. Фойдаланилаётган тестнинг педагогик ва ижтимоий моҳияти ва аҳамияти. Педагогик тестологияга оида мутаффакирларнинг қарашлари. Тест натижалари ва унга таъсир эттувчи факторлар.
3-мавзу. Тест тузишнинг асосий қоидалари, тамойиллари.
Тест тушунчаси унинг мазмуни ва моҳияти. Тест тузишнинг асосий қоидалари. Тест тузиш методикаси. Фан соҳалари бўйича тест тузишнинг асосий тамойиллари, қоидалари, талаб ва мезон кўрсаткичлари.
4-мавзу. Тест турлари. Тестларнинг турлари, мазмуни ва кўрсаткич нормалари. Тест топшириқларига қўйиладиган дидактик талаблар. Шахсни текшириш тестлари. Педагогик ҳаракатнинг хилма-хиллиги, педагогик таъсирининг кўп қирралилиги, назарий билим ва амалий малакаларнинг ўзаро боғлиқлиги. Факторли анализ методи. Мақсаднинг қўйилиши-педагогик фаолиятни ташкил этишнинг таянч унсури, мақсаднинг изчиллиги.
|