Тест тузишнинг асосий қоидалари, тамойиллари. Тест турлари


Download 25.86 Kb.
bet1/7
Sana08.03.2023
Hajmi25.86 Kb.
#1252773
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-Mavzu


МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ
НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАРГ`ОНА ФИЛИАЛИ ТЕЛЕКОММУНИКАТСИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА
КАСБИЙ ТА’ЛИМ ФАКУЛТЕТИ АХБОРОТ-КОММУНИКАТСИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА КАСБ ТА’ЛИМИ 620-21 ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
НУРМУХАММЕДОВ МА’РУФЖОН НАЖИМИДДИН УГЛИ
Тест тузишнинг асосий қоидалари, тамойиллари. Тест турлари.
Мавзу режаси:
1.Тест тушунчаси унинг мазмуни ва моҳияти.Тест тузишнинг асосий
қоидалари.
2.Тест тузиш методикаси. Тестларнинг турлари, мазмуни ва кўрсаткич
нормалари. Фан соҳалари бўйича тест тузишнинг асосий тамойиллари.
3.Тест тузиш қоидалари, талаб ва мезон кўрсаткичлари. Тест Тест
тузишниннг топшириқларига қўйиладиган дидактик талаблар.
4.Шахсни текшириш тестлари. Педагогик ҳаракатнинг хилма-хиллиги,
педагогик та’сирининг кўп қирралилиги, назарий билим ва амалий
малакаларнинг ўзаро боғлигилиги.
5.Факторли анализ методи. Мақсаднинг қўйилиши-педагогик фаолиятни
ташкил этишнинг таянч унсури, мақсаднинг изчиллиги.


Таянч тушунчалар: Шахс, тест, тестология, тест тузиш қоидалари, педагогик тестология, фан, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, методология, педагогика, психология, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари, тамойиллар, шакл ва методлар.
Тест тузиш методикасининг асосий қоидаларидан бирига нима мақсадда тест тузилаётганлигини аниқлаштириш киради. Бунда тест топшириқларини тузиш ва синаш методикаси, тест топшириқларига қўйиладиган дидактик талаблар, тест режасини ишлаб чиқиш, фан бўлимлари бўйича тест режаси, ўқув материалини ўзлаштириш даражалари бўйича тест режасини аниқлаштириб олиш зарур.
Тестларнинг умумий мақсади – бутун таълим жараёнини такомиллаштириш бўлса-да, ҳар бир тест синови ўз навбатида хусусий мақсадни кўзлаб тузилиши ва ўтказилиши керак.
Жаҳонда шу пайтгача қўлланиб келаётган тестларнинг аксарияти билим, малака ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда назорат қилиш учун яратилади. Тестларнинг қуйидаги мақсадларда қўлланиши таълим жараёнида муҳим аҳамиятга эга:

  1. САРАЛАШ. Бунда синалаётганларни уларнинг билими даражасига қараб гуруҳларга ажратиш назарда тутилади. Мақсад – уларнинг ҳар бири таълимнинг бошланғич нуқтасига қандай билимлар йиғиндиси билан етиб келганини аниқлаб, таълим жараёнини шу ердан бошлашдир. Масалан, олий ўқув юртига кирган талабалар чет тилини ўрганиш учун шу тарзда сараланадилар. Демак, тест натижалари синалаётган талабанинг бошқа талабаларга нисбатан ва таълим дастурига нисбатан қайси ўринни эгаллаганини белгилайди.


  2. Download 25.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling