1-Мавзу: Фаннинг методологияси ҳақида умумий тушунча Асосий саволлар: Методология ҳақида умумий тушунча


Download 108.99 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi108.99 Kb.
#1229630
  1   2   3   4
Bog'liq
1-mavzu


1-Мавзу: Фаннинг методологияси ҳақида умумий тушунча 
Асосий саволлар:
1. Методология ҳақида умумий тушунча
2. Методология термини тўғрисида тушунча
3. Методология тушунчаси талқини ва тузилиши
Умумий методологиянинг фан методологияси тармоғи фан тизимининг таркибий қисми бўлиб, илмий тадқиқотнинг умумий ва хусусий методларини ўрганади, шунингдек, объектив реал борлиқнинг турли хусусиятли типларига ҳамда ҳар хил илмий муаммолар туркумига нисбатан илмий ёндашувлар, қарашларнинг принципларини тадқиқот қилади.
Илмий тадқиқотнинг умумметодологик принциплари диалектик билиш (когнитив) назарияси ва мантиқ (логика) фанларида мужассамлашган, бири иккинчисини тақозо қилади ҳамда ўз таъсирини ўтқазади. Принципларнинг таъкидлаб ўтилган фанларнинг негизида фан методологияси соҳаси юзага келади, ривожланади ва ўз навбатида тадқиқот муваффақиятини таъминлайди, акс этишнинг мукамаллигига пухта замин хозирлайди. Фан методологияси сохаси илмий тармокнинг объекти саналиб, илмий тадқиқотнинг айнан жараёни бўлиб ҳисобланади, яъни илмий билиш фаолияти бир бутун органик ўзвий бирликда, унинг таркибий қисми бўлмиш фан методологияси билан ўзаро алоқада, изчил уйгунликда олиб қаралади.
Худди шу муносабат билан фан методологияси фанлараро тадкдкотни ташқил этишнинг рационал ва самарадор методларини ишлаб чиқиш, модификациялаш, қоришиқ, шаклига келгириш, қайта қуриш, уларнинг инвариантларини топиш ва янги вазият (шароити)га фикран кўчириш билан шуғулланади. Ҳозирги замон фан методологияси билишнинг (когнитив ҳолатнинг) умумий принциплари, умуман олганда фаннинг категория тузилишининг тадкик этувчи фалсафий методология тўрини ажратишга уриниши мавжуд.
Бизнингча, унинг таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Фаннинг ҳар хил соҳаларида қўлланиладиган тадқиқотларнинг умумилмий принциплари ва шаклларининг даражаси (масалан, назарий кибернетика, умумий психология, системали ва фаолиятли ёндашувлар ва хаказо).

Download 108.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling