1-Мавзу: Фаннинг методологияси ҳақида умумий тушунча Асосий саволлар: Методология ҳақида умумий тушунча
Тадқиқотнинг мақсади омиллар ва жараёнлар тўзилишини изохлашгина эмас, балки уларни олдинда пайкаш, ҳис этиш (сезиш) ҳамда башорат қилишдир
Download 108.99 Kb.
|
1-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Маълумотларни статистик методлар ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг негизида умумлашган хулосалар чиқариш.
4.Тадқиқотнинг мақсади омиллар ва жараёнлар тўзилишини изохлашгина эмас, балки уларни олдинда пайкаш, ҳис этиш (сезиш) ҳамда башорат қилишдир.
5.Тадқиқотда ҳар томонлама текширилган маълумотларни олиш, уларни муайян принцип асосида бирлаштириш, олдидан айтиш (тахмин қилиш) принципларини қўллаш ва текшириш. 6. Маълумотларни статистик методлар ёрдами билан ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг негизида умумлашган хулосалар чиқариш. Илмий манбаларда (энциклопедия ва расмий луғатларда) методологияга метод тўғрисидаги таълимот сифатида таъриф берилади, унинг мазмунида билиш фаолиятининг бошқарув принциплари, усуллари, услублари мажмуаси ётиши назарда тутилади, худди шу мақсадга, ишончли юл-юрикка, объектив билимга эришиш таъминланади. Қуйилган Мақсадга эришишнинг ҳаракат (сенсор, сенсомотор, ақлий) билан мутаносиблиги (мослиги) методнинг туб мохияти ёки аҳамияти "мақсадга эришув йўли"ни айнан акс эттиришдан иборат бўлиб, уларни ҳаракатнинг операционал томони (жабҳаси) тавсифи сифатида тушуниш холлари ҳам учраб туради. Жумладан, Л.Ф.Ильичев методология тушунчасига берилган таърифдан келиб чиққан холда, тушунчанинг этимологияси, унинг тарихий аҳамияти ва маъносини изохлаш учун камлик қилишини таъкидлайди. Тадкикотчининг қарашига (ёндашувига) асосланиб, методологияни метод тўғрисидаги таълимот деб таърифлаш мумкин эмас, чунки "физиканинг методологик муаммоларита қуйидаги масалалар, жумладан киритилади: фан сифатида физиканинг предмети, тарихий тараққиёт давомида ушбу фан предметининг ўзгариб бориши, физиканинг математикага муносабати, физик реаллик тушунчаси, мувозанат принципи ва хоказо. Агарда метод тор маънода қўлланилиши ҳисобга олинмаса, у холда ушбу нуқтаи назар ўзини оклайди. Шунингдек, Е.Ф.Срлоповнинг нуктаи назари ҳам тула қонуний хусусият касб этади, мабодо метод кенг маънода тушуНильса, у тақдирда "методология" термини Ильичев томонидан таъкидлаб, кўрсатиб ўтилган барча муаммоларни қамраб олади ва метод тўғрисидаги фан дея номланишни сақлаб қолади. Методни шунга ўхшаш кенг маънода тушунишни фалсафа энциклопедиясида учратиш мумкин, у "ўрганилаётган объект ҳаракатининг қонуниятларидан келиб чикувчи, борлиқни назарий ва амалий жиҳатдан эгаллашнинг шаклидир". Чунончи, "метод назария билан изчил бирликда, тадрижийликда хукм суради: ҳар қандай объектив билим тизими метод бўла олиши мумкин. Мукаммал қилиб айтганда, метод – бу амалиёт билан қониққан назарий ёки амалиётга йўналтирилган тадқиқотнинг худди ўзи. "Фаннинг ҳар қандай қонуни, келгусида англашинилувчи принцип сифатида, билишнинг методи тариқасида намоён бўлади. П.Гиндевнинг фикрича, ҳаракатдаги назария сифатидаги метод тўғрисида фикр юритиш жоиз. Метод ва методологияни юқоридагига ўхшаш тарзда тушунишнинг ёйиқ ифодаланишини М.В.Мостепаненко беришга ҳаракат қилган. "Олдинги олинган умумий билимлар (принциплар) нинг муайян мажмуасига асосланувчи, билишнинг юли - бу методдир. Методология - бу билишнинг принциплари ва методлари тўғрисидаги таълимотдир. Метод дастлабки билимлар билан алокадор бўлганлиги туфайли, методология, табиий равишда, икки қисмга ажратилади: а) билишнинг принциплари, бирламчи асослари тўғрисидаги таълимот; б) уша асосларга суянувчи усуллар, услублар хакидаги таълимот. Тадкдкотчи томонидан билиш жараёнида асосланувчи фалсафий тасаввурлар, қарашларни баҳолаш ва таҳлил қилиш билишнинг биринчи қисмини ташқил қилади. Холбуки шундай экан, методологиянинг ушбу қисми фалсафа, дунёқараш билан бевосита алоқадордир. Тадқиқотнинг усуллари, услублари тўғрисидаги таълимотда аксарият ҳолларда унинг умумий методикасини ташқил этувчи билишнинг хусусий методларининг умумий томонлари талқин килинади. Шунингдек, термининг бошқача аҳамиятини принципал тарзда инкор қилиш ҳодисаси кўндаланг бўлиб турмайди, лекин методологик ишнинг даражаси, унинг кўринишини жинсдош тушунча оркали ифодалаш мисолида кўзга ташланади, холос. Лекин социолог В.А.Ядов методологик тахлилдан ўзи ажратган уч боскичнинг бирортасини ҳам киритмайди. Бунинг натижасида тадқиқотни ташқил қилишнинг методологик статус, амалга ошириш жабҳаси, методик томони акс этищдан маҳрум қилади. Худди шу боисдан методологик тахлилнинг мохияти ва аҳамиятини тушуниш, тадқиқотчиларнинг термин (атама) ларни қўллаш хусусиятларини фарқлаш мақсадга мувофик. Кўпчилик изланувчилар "метод" тушунчасини таҳлил қилинган асарларидан ҳам торрок тушунишади, окибатда илмий билишнинг методи тўғрисидаги таълимот сифатида методологияни таърифлаш билан чекланмайдилар. Жумладан, В.П.Кузьминнинг методологияга таъриф беришича, илмий билишнинг методлари ва асосининг тизими (системаси) сифатида; Э.Г.Юдиннинг таърифига биноан фаолиятнинг воситалари, методлари, мантикий жихатдан ташқиллаштириш, тузилма (структура) тўғрисидаги таълимот тариқасида ва бошқалар). Методология хакида мулоҳаза юритилганда рефлекциянинг алоҳида шакли бўлиши ўзини-ўзи англаш юзасидан ахборот алмашиши мумкин. Фан доирасида ўзини ўзи англаш илмий билим тўғрисидаги мажмуавий хусусиятли маълумотлар тизимининг алохида кўринишидир. Бу ўринда билиш жараёнининг ички ва ташқи детерминантларини аниклаш юллари юзасидан мулохаза юритиш, унинг тузулиши, илмий билимларни танкидий бахолаш бўйича ахборот бериш муҳим аҳамият касб этади. Download 108.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling