Режа: Фаолият ҳақида тушунча Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси. Фаолиятнинг таркиби


Фаоллик – шахснинг ҳаётдаги барча хатти–ҳаракатларини намоён этишни тушунтирувчи категориядир. Фаолият


Download 85.61 Kb.
bet2/5
Sana24.01.2023
Hajmi85.61 Kb.
#1114931
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza mavzusi

Фаоллик – шахснинг ҳаётдаги барча хатти–ҳаракатларини намоён этишни тушунтирувчи категориядир.
Фаолият – инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-туман эҳтиёжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган ўзига хос фаоллик шаклидир.
Мазкур таърифлардан кўринадики, фаолият тушунчаси ўз таркибига шахснинг у ёки бу даражадаги фаоллик кўрсата олиш даражаларини қамраб олади ва унга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Адабиётларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади. Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий эҳтиёжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин.
Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш йўл-йўриқларини аниқлаб бериш лозим.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руёбга чиқариш, юзага келган эҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб этади.
Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни ана шу фаолиятни юзага келтирган эҳтиёжнинг бир ўзи билан белгиланмайди. Агар эҳтиёж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади.



Фаолиятнинг муҳим хусусиятлари

Ҳайвонлар фаоллиги

Инсон фаолияти

Инстинктив – биологик фаоллик

Билишга ва мулоқатга бўлган эҳтиёжлар билан йўналтирилган.

Ҳамкорликдаги фаолият эмас, биологик мақсадлар, (озиқланиш, ҳимояланиш)га асосланган тўда бўлиб юриш,

Кишилик жамияти ҳамкорлигидаги фаолият асосида ташкил топган, ҳар бир ҳаракат инсон учун ҳамкорликдаги фаолиятидаги ўрнига кўра аҳамиятлидир.

Кўргазмали – яққол вазиятлар билан бошқарилади

Предмет ва ҳодисаларни мавҳум-лаштириш, улар ўртасидаги сабабий боғланиш ва муносабатларни аниқлаш мумкин.

Ирсий жиҳатдан мустаҳкамланган дастур (инстинкт)лар асосидаги хатти-ҳаракатлар, кўникмалар якка тартибда ҳосил бўлиб ҳайвоннинг яшаш учун ташқи шароитларга мослашиши сифатида намоён бўлади.

Тажрибани бериш ва ўзлаштириш мулоқотнинг ижтимоий воситалари (тил ва бошқа белгилар тизими) ёки моддий маданият маҳсулотлари орқали амалга оширилади.

Ёрдамчи қуроллар, воситалар ясаши мумкин, аммо ундан қурол сифатида доимо фойдаланмайди. Бир қурол ёрдамида бошқа қурол ясай олмайди.

Меҳнат қуроллари ясаб, уни кейинги авлодларига ҳам қолдириши мумкин. Турли предмет ва қуроллардан фойдаланиб, янги қурол ва воситалар ярата олади.

Ташқи муҳитга мослашади

Ўз эҳтиёжларига мувофиқ тарзда ташқи дунёни ўзгартиради.

Одамни ишлашга мажбур қилувчи мотив унинг овқатланиш эҳтиёжи бўлиши мумкин. Бироқ одам, масалан, дастгоҳни очлик эҳтиёжини қондириш учун бошқармайди. Инсон фаолиятининг мазмуни жамият талаб қиладиган бирон маҳсулотни тайёрлаш мақсади билан белгиланади. Фаоллик манбаи бўлган фаолият яхши англаб олинган мақсад билан белгиланади.
Юқоридаги жадвалда инсон фаолияти билан ҳайвонлар ҳатти-ҳаракати ўртасидаги фарқлар акс эттирилган. Фаолият фаолликни англаб олинган мақсад билан бошқаради. Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаверади.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаоллиги ёки иши тўғрисида тасаввурга эга бўлган, шу сабабдан унинг асарларида “Тафаккурнинг фаол шакли”, “Тафаккур фаолияти”, “Мия фаолияти”, “Мускул фаолияти” сўз бирикмалар кенг кўламда жой олганлиги И.П.Павлов томонидан “Олий нерв фаолияти”, Н.А.Бернштейин эса “Физиологик фаоллиги” атамани фан оламига олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат тушунчаларини маъносига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у аксарият ҳолларда фаолликни фаолият маъносида қўллаган.
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси сифатида талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фаолияти, “меҳнат фаоллиги” мазмунида қўлланилади. Ижтимоий психологияда “Фаолият – фаоллик – иш - меҳнат”, “Фаолият - хулқ”, “меҳнат – хулқ, фаолият” кўринишлари жуфтлиги учраб туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирлиги тамойилини илгари суриб, уни атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш зарурлигини тушунтира олди. Унингча, меҳнат психологик эмас, балки “ижтимоий категория”, психология эса “меҳнат фаолиятининг психологик жабҳаларини” тадқиқ этади.
А.Н.Леонтьев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида “Предметли фаолият” сўз бирикмасини фанга олиб кирди. Муаллиф томонидан “Одамнинг ҳиссий амалий фаолияти” сўз бирикмаси “ижтимоий инсон” сифатида талқин этилади. Унинг асарларида “Фаолият”, “Хулқ” тушунчалари ҳар хил мазмунда ишлатилади, жумладан “Тескари алоқалар воситасида хулқни бошқариш”, “Фаолиятнинг ҳалқали тузилиши”, “Фаолиятни бошқариш”, “Қўлнинг туюш фаолияти”, “Перцептив фаолият”, “Рецептор ва эффектор” аппаратларининг ҳамкорлик фаолияти кабилар.
Б.Г.Ананьев фаолият психологиясини фаоллик психологияси маъносида тушунади. Унинг фикрича билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи кўринишидир. Тадқиқотчи “Инсон фаолияти”, “Ташкилий иш”, “Ташкилотчилик фаолияти”, “Хулқ жараёнининг алгоритмлари” атамаларидан ҳар хил маънода фойдаланади.

Download 85.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling