Мавзу «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилинишидаги шарт-шароитлар ва ундаги асосий атамалар мазмуни


Download 22.88 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2023
Hajmi22.88 Kb.
#1635174
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу


Мавзу 1. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилинишидаги шарт-шароитлар ва ундаги асосий атамалар мазмуни


Режа:

  1. Республикамизда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниш шарт-шароитлари ва унинг мазмуни.

  2. Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида қўлланилган асосий атамалар ва уларнинг мазмуни.




  1. Республикамизда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниш шарт-шароитлари ва унинг мазмуни

Биз барчамиз истеъмолчимиз. Ҳар биримиз кундалик турмушда савдо дўконига кирганимизда ҳам, жамоатчилик транспортига чиққанимизда ҳам, ошхонага хўранда сифатида ташриф буюрганимизда ҳам, умуман товарлар сотиб олганимизда, ишлар, хизматлардан фойдаланганимизда ҳам истеъмолчи ҳуқуқларидан фойдаланамиз. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг устиворлиги эса асосий Қонунимиз – Конституцияда ўз мужассамини топган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабр куни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Асосий қонун сифатида мамлакатимиз қонунчилик фаолиятини ривожлантиришга ва бу соҳада эркин ижод қилишга шароит яратиб берди. Уни ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларидаги масалаларни ҳал қилиб берувчи бошқа ҳамма қонунларнинг, шу жумладан, махсус Қонунлар тизимини ташкил этувчи Кодексларнинг юридик манбаи, пойдевори десак муболаға бўлмайди.


Ана шу бош Қонунимизда инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари эркинлик ва бурчларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, Конституциянинг 18 моддасида қуйидагича ёзилган: «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдир». Бош Қомусимизнинг VII бобида «Шахсий эркинлик ва ҳуқуқ» бўйича моддалар, XIII бобида «Сиёсий ҳуқуқ» бўйича моддалар, IX бобида «Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» бўйича моддалар, X бобида эса «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари» бўйича бир неча моддалар келтирилади. Фикримизнинг далили сифатида 30-модданинг мазмунини келтирамиз. Бу моддада шундай фикрлар берилган: «Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим». Айнан шу моддага биноан ҳар бир фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳам ҳуқуқлари кафолатланади.
Ҳозирги кунда Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор Қонунлар тизими мавжуд. Ана шундай Қонунларнинг энг асосийларидан бири 1996 йил 26 апрел куни қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳисобланади. Бу Қонуннинг қабул қилинишига асосий заруриятни қуйидагиларда деб билиш мумкин:

  1. Жамиятда қонун устуворлигига эришиш учун фақатгина давлат ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятигина етарли эмас. Бунинг учун фуқаролар ўзларининг Конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини танишлари, фуқаролик бурчларини билишлари, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиши ва уларни ҳимоялаш кўникмаларига эга бўлишлари зарур. Бошқача қилиб айтганда, фуқаролар Конституция ва Қонунларга амал қилиб яшашни ҳаёт тарзига айлантиришлари лозим.

  2. Иккинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бозорларимиз давлат тасарруфида бўлмаган корхоналар томонидан «арзон бўлса бас» қабилида иш тутиб келтирила бошланди. Кўпчилик ҳолларда магазинларда сотилаётган товарлар қалбакилаштирилади.

  3. Учинчидан, бозорда муваффақиятга эришиш гарови, юксак технология асосида юқори сифатли халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқаро алоқаларни ривожлантириш ва меъёрий ҳужжатларнинг жаҳон андозаларига мос келишини таъминлаш талаб этилади. Айнан шу тамойиллар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ қатор Қонунларни ишлаб чиқишга туртки бўлди.




Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling