Режа: Фаолият ҳақида тушунча Фаолиятнинг интериоризацияси ва экстериоризацияси. Фаолиятнинг таркиби


Download 85.61 Kb.
bet5/5
Sana24.01.2023
Hajmi85.61 Kb.
#1114931
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza mavzusi

Таълим фаолияти ўйин фаолиятининг пировардида юзага келади. Бу фаолиятнинг мақсади маълум ахборотларни, билимларни, ҳаракатлар ва амалларни ўзлаштиришдан иборатдир. Одамнинг ўз мақсадига кўра батамом ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган мана шундай махсус фаолияти таълим фаолияти дейилади. Психологик жиҳатдан олганда, таълим фаолияти ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади: маълум бир назария ва амалий фаолият турини муваффақиятли амалга ошириш учун объектив оламнинг энг муҳим хусусиятларига доир ахборотларни ўзлаштириш. Бу жараённинг маҳсулоти билимлардир. Мана шу фаолиятни, яъни билимларни ўзлаштиришда юзага келадиган усул ва операцияларни эгаллаш, бу жараёнларнинг маҳсулоти малака ва уқувлардан иборатдир. Таълим фаолиятининг таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, билимлар, тушунчалар, малакалар, одатлар, уқувлар киради.
Таълим фаолияти маълум равишда ташкил этилган шароитда амалга оширилади. Катта ёшли кишилар болаларнинг тараққиётига фаол таъсир этиб, уларнинг таълим фаолиятларини ҳамда бу фаолият билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларни ташкил қиладилар. Бу фаолият ва ҳаракатларни инсоният ижтимоий тажрибасини ўрганиш томон йўналтиришдир. Шундай қилиб, таълим фаолияти катта кишилар томонидан ташкил қилиниб, бошқарилади ва тизимли равишда назорат қилиб борилади. Маълумки, таълим фаолияти билан тарбия ишлари узвий боғлиқдир. Бизнинг мактабларимизда ҳар қандай таълим жараёни ҳамма вақт тарбиявий характерга эга, болаларга у ёки бу фан бўйича таълим берар эканмиз, шунинг билан бирга уларни биз тарбиялашимиз керак. Мактабдаги тарбиявий ишларни асосан тушунтириш, ишонтириш, кўрсатиш, рағбатлантириш, талаб қилиш, вазифа бериш ва жазолаш каби воситалар ёрдамида амалга оширилади. Мактабдаги барча тарбиявий ишларни асосий мақсади ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Меҳнат фаолияти –маълум ижтимоий фойдали, моддий ёки маданий, маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдан иборат. Кишиларнинг меҳнати маълум мақсадга қаратилган ҳар доим ижтимоий табиатга эга бўлади.
Меҳнат фаолиятининг мақсади кишиларнинг истеъмол қилинадиган нарсаларни, яъни нон, машиналар, турли ишлаб чиқариш маҳсулотларини тайёрлаш, яъни кийим - кечак озиқ-овқат ва бошқа шу каби нарсаларни ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиши мумкин.
Меҳнат фаолияти ўз моҳияти жиҳатдан ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти туфайли бирорта киши ҳам ўзига керак бўладиган нарсаларни фақат ишлаб чиқаришга қатнашмай, балки деярли ҳеч қачон ҳатто биргина нарсани бошдан охиригача ишлаб чиқаришда ҳам қатнашмайди. Шунинг учун одам ҳаёти учун зарур бўлган ҳамма нарсаларни жамиятдан олади, ўз эҳтиёжларини қондиради.
Download 85.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling