1 Менежментнинг функциялари Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш Корхонанинг


Менежментда таваккалчиликларни бошқариш


Download 32.97 Kb.
bet5/6
Sana31.01.2023
Hajmi32.97 Kb.
#1145362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 Менежментнинг функциялари

4. Менежментда таваккалчиликларни бошқариш
Замонавий жамият ривожланишининг ахборот босқичига ўтиш даврида жамият ривожланишининг техноген хусусияти кўп сонли турли таваккалчиликларни келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, ҳозирги шароитда ФТТ ривожланишининг ўзига хослиги билан боғлиқ, бу илмий ахборотнинг ҳар 18 ойда икки марта кўпайишида ўз ифодасини топади. Умуман олганда бутун фойдали ахборотнинг икки марта кўпайиши янада тезроқ – 8-10 ой ичида рўй беради.
XXI аср жаҳон иқтисодиётининг товарлар эмас, балки хизматлар ишлаб чиқариш томонга эволю­циясининг умумжаҳон тенденциясини аниқ белгилаб берди. Бугунги кунда уларнинг улуши бутун дунёда ишлаб чиқарилаётган моддий бойликлар умумий ҳажмининг тахминан 60 фоизини ташкил қилмоқда. Ушбу тенденция шунда намоён бўладики, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар меҳнатга лаёқатли аҳолисининг катта қисми, 2/3 бўлаги табиат моддаларидан эмас, балки асосий хомашё, ишлов бериш воситаси ва фаолиятнинг якуний маҳсули ҳисобланган ахборотдан ҳосил қилинадиган турли хизматлар кўрсатиш соҳасида банд.
Шундай қилиб, иқтисодий жараёнларни глобаллаштириш ва байналминаллаштириш даврида ахборот ресурси ташкилотлар фаолиятида асосий ресурс бўлиб хизмат қилмоқда.
Таваккалчилик – бу ташкилотнинг олдиндан акс эттириш тамойили ёрдамида ички ва ташқи муҳитдаги ноаниқликни камайтирган ҳолда ўз бизнесига таҳдидларнинг олдини ололмаслиги ёки уларни камайтиришни билмаслиги.
Менежментда олдиндан акс эттириш тамойили – бу ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитдаги хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда бизнес юритишнинг барча босқичларида ўз тузилмалари ва ин­новацияларни узлуксиз янгилаш йўли билан ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш борасидаги ҳаракатлари йиғиндиси. Мазкур тамойил ташкилотни самарали бошқаришда унинг учта ресурси – ахборот, пер­сонал ва вақт ёрдамида тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Т.Бачкаи ва Д.Мессеннинг тадқиқотлари неоклассик назария доирасидаги энг қизиқарли ишлар бўлди, бунда улар таваккалчиликнинг моҳиятини у ёки бу ташкилий даражада қабул қилинган бошқарув қарорининг асосида ётувчи мақсаддан четга чиқиш эҳтимоли сифатида кўриб чиқади.
Мамлакат иқтисодий адабиётларида таваккалчиликнинг табиатига доир фундаментал тадқиқотлар мавжуд бўлмаган шароитда, “таваккалчилик” категориясини тушунишга нисбатан охирги йилларда менежментда ҳамда турли табиий ва гуманитар фанларда шаклланган қуйидаги 4 та асосий ёндашувни ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

  • биринчи ёндашув таваккалчиликни хавф-хатар ёки фаолиятнинг муваффақиятсизлиги сифатида кўриб чиқади, яъни “соф таваккалчилик” тушунчасини қўллайди;

  • иккинчи ёндашув таваккалчиликни анча кенг тарзда, хусусан муваффақиятли якунга умид қилган ҳолда амалга ошириладиган ўзига хос фаолият сифатида кўриб чиқади;

  • учинчи ёндашув таваккалчиликни математик воқелик доирасида, яъни бир неча муқобил вариантлар мавжуд бўлган вазиятда у ёки бу танловнинг ҳато бўлиши ёхуд муваффақият қозониши эҳтимоли сифатида кўриб чиқади;

  • тўртинчи ёндашув таваккалчиликни ноаниқ вазиятдаги ҳаракатлар тарзи сифатида кўриб чиқади.

Ноаниқлик шароитида ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлаш ушбу ёндашувлар учун умумий ҳисобланади, бу ҳол фаолиятнинг якуний натижаларини олдиндан айтиб бўлмасликни келтириб чиқаради ва корхонанинг манфий якуний натижаси билан боғлиқ таваккалчиликнинг мавжудлигини назарда тутади.
Фаолиятнинг намунали тарзда танланган страте­гияларига классик мисоллар сифатида Г.Форднинг саноат конвейерини яратиш ёрдамида инсонлар кенг доираси учун ҳамёнбоп енгил автомо­биль ишлаб чиқаришга йўналтирилганлигини ва жаҳонни арзон компьютер дастурлари билан таъминлаган, инсон ҳаётининг кўплаб соҳаларини инқилоблаштирган Б.Гейт­с томонидан “бўлажак цивилизация моҳиятининг” аниқ тавсифланишини келтириш мумкин.
Таваккалчиликни таҳлил қилиш учун, статистик баҳолардан ташқари, прогнозларнинг аниқлигини оширувчи ҳисоб-таҳлилий ва эксперт баҳолардан ҳам фойдаланилади.
Статистик усул, асосан, ўхшаш вазиятларда ўрин тутадиган йўқотишлар динамикасини назорат қилиш ва шу асосда зарар кўриш эҳтимолликлари графигини тузиш ҳамда таваккалчиликнинг миқдорий сарф-харажатларини ҳисоблаб чиқиш имконини беради.
Эксперт баҳолари усули таваккалчиликни баҳолашга доир ишларни бажаришга олинган натижаларни таққослаган ҳолда ўртача катталикларни ҳисоблаб чиқиш имкониятига эга бўлиш учун ишни бир-биридан мустақил равишда олиб борувчи бир неча экспер­тларни бир йўла жалб қилиш имконини беради. Олинган маълумотлар таваккалчилик чоғидаги йўқотишлар ва фойда даражасининг эксперт эгри чизиғини тузиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Юқорида кўриб чиқилган усуллар ва ёндашувларни қўллаш таваккалчиликни жараёнлар, ҳодисалар, тенденциялар, қонуниятлар ҳамда инсонлар хатти-ҳаракати сабабларини оқилона ва интуитив равишда назорат қилишимиз мумкин бўлган доирада пасайтириш имконини беради.

Download 32.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling