Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "


Download 76 Kb.
bet1/7
Sana20.06.2023
Hajmi76 Kb.
#1630499
TuriКонспект
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОБУСНОМА (2)




ҚОБУСНОМА АСАРИ
КОНСПЕКТИ


КАЙКОВУСНИНГ “ҚОБУСНОМА” АСАРИ ҲАҚИДА

Буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда “Калила ва Димна” номи ила машҳур бўлган ҳиндларнинг “Панчатантра”(“Беш ҳикмат”), “Тўтинома” номи ила шўхрат қозонган “Шукасаптат” (“Тўтининг етмиш беш ҳикояси”), Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” (“Бахт-саодатга йўлловчи билим”), Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон”, Насриддин Рабғузийнинг “Қиссаи Рабғузий”, Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” (“”Кўнгилларнинг севгани) ва ўнлаб дурдона асарлар мобайнида фарзандлар тарбиясида дастур вазифасини ўтаб келмоқда. Бу ганжина китоблар неча-неча авлодга поклик, ростгўйлик, жувонмардлик фазилатларни сингдириб боргани сир эмас. Кайковус қаламига мансуб “Қобуснома” асари Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳур. Мўъжиз ривоятлар, ихчам латифалар кичик-кичик ҳикоятлар китобнинг янада жозибали, ўқишли бўлишини таъминлаган.


Шарқ алломалари ахлоқий, тарбиявий асарларининг асосини Қуръон суралари, Муҳаммад пайғамбар фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар ташкил қилади. “Қобуснома” ҳам бундан мустасно эмас.
“Қобуснома” 1082-1083 йилларда яратилди. Кайковус мусиқа, адабиёт ва санъат, таббиёт илмларини чуқур эгаллаган олим эди. “Қобуснома” асрлар мобайнида Ғарб ва Шарқ мутафаккирларининг эътиборларини ўзига жалб этиб келган. 1702-1705 йилларда турк тилига, 1786-1787 йилларда Муаммади Сиддиқ Рашидий томонидан уйғур тилига, 1881 йилда Қаюм Носирий томонидан татар тилига ҳамда XIX асрдаёқ инглиз, фаранг, олмон, рус тилларига таржима қилинди.
“Қобуснома” ота ва она ҳақини билмоқ, фарзанд парвариш қилмоқ сухандонлик била баланд мартабали бўлмоқ, подшоҳга хизмат қилмоқ, уй сотиб олмоқ, тижорат ва бозогонлик расми сингари қирқдан зиёд “ҳаёт жумбоқларини ечиш” бобида бунда баён этилган талабу қоидалар, доно ўгитлар баҳоси олтинга тенгдир. Ўгитлардан айримларини эслатиб ўтмоқчимиз:

  • “Агар халқ сенинг ҳақингда яхши сўз айтарин тиласанг, қўлингни қисқа - қилғил”,

  • “Эй фарзанд, ҳар нечун йигит бўлсанг ҳам ақлинг қари бўлсун”.

  • Донишмандлар уйқуни кичик ўлим дебдурлар”,

  • “Аслингнинг қадру-қимматин бил”,

  • “Худони таниғил”,

  • “Бас, эй фарзанд, баданни ўзингга мутеъ қил ва уни қаҳр била итоатга буюрғил”.

  • Бас, эй фарзанд, бу жаҳон бир зироатгоҳдур, ҳар нима эксанг, шуни ўрасан ва ҳар на сўз десанг, шунинг жавобин эшитурсан. Дегилким, дунё жойи – фоний ва охират саройи боқийдур.

  • Эй фарзанд, худони танигил, ҳамиша они ибодатини пеша қилғил.

Ота-боболаримиз асрлар мобайнида туриш-турмушларида, кундалик ишларида ана шу исломий маданиятга риоя қилиб келишган.


“Қобуснома” – бебаҳо китоб! У сизу бизни ўзлигимизни англаб, иймонли бўлмакка, Аллоҳ Таолони танимакка, ота-боболар ва фарзандлар олдидаги қарзни ҳалол бажармакка даъват этади. Сиз бу ажойиб асарни ўқиб чиққанингиздан сўнг ёру биродарларингизни ҳам айни шунга даъват қилинг.



Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling