Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "


- БОБ. ОТА-ОНА ҲАҚИНИ БИЛМАК ЗИКРИДА


Download 76 Kb.
bet2/7
Sana20.06.2023
Hajmi76 Kb.
#1630499
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОБУСНОМА (2)

5 - БОБ. ОТА-ОНА ҲАҚИНИ БИЛМАК ЗИКРИДА

Эй фарзанд, билғилким, ақл юзасидан фарзандга ота-онани иззат ва ҳурмат қилиш вожибдур, нединким унинг асли ота ва онадур. Ота ва онани нима учун ҳурмат қилурман деб кўнглинг келтурмагил, билгилки улар сенинг учун ўлимга ҳам тайёр туради. Ҳар фарзандки, оқил ва доно бўлса, ҳеч вақт ота-онанинг меҳр ҳақини адо қилмоқдин холи бўлмагусидир. Ота-она фармонбардордур. Бу фармонбардорликда ҳам иш бўлғай ва ҳам фармон бўлғай. Ота-онанинг иши сени парвариш қилмоқдур ва фармони сенга яхшилик ўргатмоқдур. Эй фарзанд, шул важдин ота-онангни сағал ҳам ранжитмағил.


Ота-онаниннг ҳақини дин нуқтаи назаридан риоя қилмасанг ҳам ақл юзидан, мурувват юзидан риоят қил ва кўргил: ота-она аслида сени жо ва дил била парвариш қилмишлар. Агар улар ҳақида камчиликлар қилсанг сен ҳеч яхшиликка сазовор эмасдурсан. Ўз фарзандинг сенинг ҳақингда қандай бўлишини тиласанг сен ҳам ота-онанг ҳақида шундай бўлгил, нединким сен ота-онангга нима иш қилсанг фарзандинг ҳам сенинг ҳақингда шундоқ иш қилур, чунки одам мевага, ота-она дарахтга ўхшайдур. Дарахтни ҳар қанча яхши тарбият қилсанг, меваси шунча яхшироқ ва ширинроқ бўлур. Ота-онангга иззат ва ҳурматни қанча кўп қилсанг, уларнинг дуоси шунча тезроқ мустажоб бўлур.
Агар молсизликндан қашшоқ бўлсанг, ақлдан бой бўлмоққа сайъ кўргузгилки, мол била бой бўлғондан ақл била бой бўлғон яхшироқдур, нединким ақл била мол жам этса бўлур, аммо мол била ақл ўрганиб бўлмас. Билгил, ақл бир молдурки, уни ўғри ололмас, ўтда ёнмас, сувга оқмас.
Бас, агар ақлинг бўлса ҳунар ўргангил, нединким ҳунарсиз ақл - бошсиз тан, суратсиз бадандекдир.
6 - БОБ. ҲУНАР АФЗУНЛИҒИ БИЛА БАЛАНД ҚАДР
ВА ОЛИЙ ТАБЪ БЎЛМОҚ ЗИКРИДА.

Эй фарзанд, огоҳ бўлки ҳунарсиз киши ҳамиша фойдасиз бўлур ва ҳеч кишига нафъ еткурмас. Агар киши қанчаки олий насаб ва асл бўлса аммо ҳунари бўлмаса ҳалойиқнинг иззат ва ҳурматидин ноумид бўлур. Агар кишида ҳам насаб гавҳари на ҳам ҳунар зевари бўлмаса ундан баттарроқдур. Андоққим дебдурлар: улуғлик ақл ва донишлик биландур, гавҳар била насаб била бир номга эга бўлгил.


Барча ҳунардан сўз ҳунари яхшироқдур, нединким ҳамма маҳлуқотдин одам яхшироқ яралди ва ўзга жониворлардин одам ўн даража зиёдадур, беши ичида пинҳондур. Ул пинхон нарсалар: бири бир нарсани ёд олмоқ; бири ҳамиша эсда сақламоқ; бири тахайюл (хаёлга келтириш) бири тахаввур шиддат билан ҳужум этиш; бири такаллум сўзлаш. Аммо ул бештакам ташида зоҳирдур: бу завқ яъни бошқа жониворларда бўлса ҳам одамда бўлғондек эмасдурлар. Бу сабабдан одамзод ўзга жониворлар подшоҳ манзаласидандур.
Шуларни билғонингдан кейин тилингни яхши ҳунар била ўргатгил ва мулойим сўздан бошқа нарсани одат қилмагил. Нединким, тилга ҳар нечук сўзни ўргатсанг, шуни айтур, сўзни ўз жойида ишлатгил, сўз агар яхши бўлса аммо ноўрин ишлатилса, гарчанд у ҳар нечук яхши сўз бўлса ҳам ёмон, нобоп эшитилур. Шунинг учун беҳудап сўзламагилки, фойдасиздур. Бундай бефойда сўз зиён келтирур ва ҳар сўзки аммо яхшиликка лойиқ кишидан дариғ тутмагил ва унга яхшиликни ўргатгил.
Эй фарзанд, яхшилик қил ва қилган яхшиликдин ҳаргиз пушаймон бўлмағил. Бир кишига бир яхшилик қилсанг, кўргилки, яхшилик қилган вақтда у кишига нақадар роҳат етган бўлса сенинг кўнглингга ҳам ундан зиёдроқ шодлик ва хуррамлик етишур. Демак, бу 5 жаҳонда яхшилик ва ёмонлик мукофоти, албатта, етгусидур. Бас, агар қила олсанг ҳеч кишидан яхшиликни дариғ тутмагил, яхшиликнинг фойдаси бир куни рўёбга чиқар.
Суқрот ҳаким айтурки: “Ҳунардин яхшироқ нарса йўқдур. Агар ул вақтда доно киши ҳозир бўлмаса, нодондин ўргангил, чунки ҳунарни нодондин яхшироқ ўрганса бўлур. Бу шул жиҳатдинки, ҳар вақт кўнгул кўзи ва ақл назари била нодонга боқсанг унинг нописандида ишларин кўруб, ундин парҳез қилурсан”. Искандар деди: Барча дўстлардин хуб манфаат топарман, аммо душманлардин ундан кўпроқ манфаат юзидан топарман. Сабаби менинг ёмон феълимни дўстлар манфаат юзидан пинҳон тутарлар ва мен уни билмай қолурман. Душманлар душманлик жиҳатидан ул феълини менга айтурлар.
Барча катта, кичикка ҳунар ўргатмак вожибдур, нединким киши ҳунар ўрганмоқ била ўз ҳамроҳларидан баланд мартабада бўлур. Чунки ўзингда ҳунар кўриб ўз тенгларингда ул фазилатни кўрмасанг, ўзингни улардин баланд кўрарсан ва улар яна сени ўзларидан баланд мартабада билурлар. Киши фазл ва ҳунардин қўл тортса, бу ақлсизлик нишонасидур.
Бас, эй фарзанд баданни ўзингга мутеъ қил, ва уни қаҳр била итоатга буюргил. Ҳар киши ўз баданин ўзига мутеъ қилса ўзгаларнинг баданин ҳам мутеъ қила олур, чунки ҳар киши ўз баданин ўзига фармонбардор қилса фазл ва ҳунар ўргатмак била икки жаҳоннинг саломат ва шарофатин ҳосил қилур.
Барча дониш ва ҳунарнинг сармояси: адаб, тавозе, ҳаё, покдиллик, парҳезкорлик, беозорлик, сабр ва матонатликдур. Лекин кўп вақтлар бўлурки, шарм кишига зиён еткарур. Шундай шармли бўлмагилки, бу ишингга ҳалол еткармасин нединким, кўп вақтлар бўлурки бешармлик била мақсуд ҳосил бўлур. Кўп кишилар бўлурки шарм килиб ўзларининг барча мақсудларидан айрилурлар. Сен ул миқдор шарм қилғилки, бу имон субути ҳосиласига сабаб бўлсин. Ўзингга зарар ва зиён етказур даражада шарм қилмагил.
Сенга шарм жойин ва бешарм жойин билмак лозимдур, токим қайси яхшироқ бўлса уни қилгайсан. Дебдурлар: “Яхшилик муқаддимаси шармдур, ёмонлик муқаддимаси бепарҳезкорлик ва бешармликдур”.
Тундлик ва тезликни одат қилмагил. Лекин ул миқдор ҳам мулойим бўлмагилки, сени одамлар ёмон кўрмасунлар ва дурушт(қўпол, дағал) ёмонликнинг бири у. Агар бир киши сенга ҳеч гуноҳсиз озор берса сен унга бермагил, одамнинг асили кам озорликдур.
Агар одам эрсанг, кам озор бўл, халойиқда хулқингни яхши қил. Агар киши ойнага қараганда юзи ёмон кўринса ҳам яхшилик қилсун, йўқ эрса жамъ бўлмоғи ниҳоятда ёмондур.
Ўзингни нодон санамагил. Доно ул вақтда бўлурсанким, нодонликдин хабардор бўлсанг.
Эй фарзанд, сен ҳар нечаки доно бўлсанг, ўзингни халқдин донороқ билмагил, нединким ўзингни нодон билдинг – доно бўлдинг. Рост, доно ул кишидурким, қачон ўзин нодон ва ожиз ҳисоблар. Чунки Суқрот ҳаким айтурки: “Агар бир киши десаким, Суқрот ҳаким донишмандур ва жаҳон донишининг даъвосини қилур. Дарҳол айтур эрдимки, мен ожизман ва ҳеч нарсани билмасман. Лекин бу сўзни ҳам айта олмагумдур, неинким, бу сўз мен томондин айтилгон улуғ даъводур”.
Демак, эй фарзанд, донишлигингга ғарра(мағрур) бўлмагил. Киши донишлигига ғарра бўлса албатта ул ҳамиша пушаймон бўлур. Ҳар ишда машварат(маслаҳат, кенгаш) қил, нединким, машварат қилмоқни айб билмагил, оқил ва мушфиқ дўстларга машварат қил ҳар ишда ўз ёрдамингга машварат қил...
Агар ўз ҳамжинсингдин бирининг сенга иши тушса, унинг ишини биткурарга жонинг била ҳаракат қилгил. Агар ул душман бўлса ҳам мол ҳаржин ва тан мушкулин осон қилмоғингни билса, бул жиҳатдин унинг душманлиги дўстликка айланур.
Сухандон кишилар сенинг саломингга келсалар, уларни ҳармат қил ва эҳсон кўргазгил. Шунда сендин, улар хушҳол ва миннатдор бўлгайлар.
Суҳандон кишилар била ҳамсуҳбатда бўлгил ва қандай қилиб сўзлаш кераклиги шартларни ҳам билгил.



Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling