Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "
Download 76 Kb.
|
КОБУСНОМА (2)
28 - БОБ. ДЎСТ ТУТМОҚ ЗИКРИДА
Ҳамма вақт дўст тутмоқни одат қилғил, зероки, ҳар кишининг дўсти кўп бўлса, айблари шунча сир тутилур ва фазилати кўпаюр. Лекин вақт янги дўст топсанг, кўҳна дўстларни тарк этмагил ва улардин юз ўгурмагил, токи ҳамиша дўстинг кўп бўлсун, дебдурларки, яхши дўст кишига улуғ ганждур. Яна билгилки, дўстларнинг дўстлари ҳам дўстларингдур. Эҳтимолки, унинг ўша одамга дўстлиғи сенинг дўстлигингдин кўпроқдур. Агар дўстинг сенинг душманингни севса, бундай дўстдин эҳтиёт бўл. Нединким бундай дўст душман тарафидин сенга ёмонлик қилишдин ҳам андиша қилмагай. Сенинг дўстингга душман бўлғон дўстдин ҳам парҳез этгил. Одамлар икки гурух бўлурлар бири - дўстларнинг ҳақин зоеъ қилғувчи ва бири яхшиликни яхши билгувчи. Билгилки дўстликка лойиқ одамни икки нарсадан билса бўлур: бири улки, дўстига тангдастлик етишган вақтда қудрати етгунча молин дўстидин дариғ қилмас ва қашшоқлик вақтида ундин юз ўгирмас, яна бири улки, дўсти бу жаҳондин ўтгандин сўнг ҳам ул дўстининг фарзандларин, қариндошларин ва дўстларин талаб қилғай, уларга яхшилик кўргазгай. Гоҳ-гоҳ дўстининг мозори зиёратига борғай ва ҳасрат чекиб, дуолар қилғай уларга яхшилик кўргузгай. Гоҳ-гоҳ дўстининг мозори зиёратига боргай ва ҳасрат чекиб, дуолар қилғай. Эй фарзанд, одамлар била дастларинг ўртача бўлсин. Дўстим кўп деб барчасига умид била кўнгул боғламагил, илгари ва кейинга қарағил. Дўстларингнинг эътиқодидин ғофил бўлмағил. Агар сенинг мингта дўстинг бўлса, зоҳирда барчасига сендин дўстроқ киши бўлмагай. Агар қашшоқ бўлсанг, молдор дўст талаб қилмағил, нединким қашшоқни ҳеч киши дўст тутмағусидур, хусусан молдорлар ёмон кўргусидир. Ўзингга лойиқ дўст ахтарғил. Агар сен молдор бўлсанг ва қашшоқ дўст тутсанг бу раводур. Аммо халқнинг дўстлигига кўнглингни роса тутғил, токи барча ишларинг тўғри бўлғай. Агар дўстингнинг кўнгли ҳеч гуноҳсиз сендин қолса, уни қайтиб келурга машғул бўлмағил, нединким, тамаъгар кекчи дўстдин узоқ бўлгил, унинг дўстлиги ҳақиқий эрмасдур, балки тамаъ учундур. Ҳасадлиғ кишиларга ҳаргиз дўст бўлмағил, чунки ҳасадлик киши дўстликка лойиқ эрмасдур, чунки ҳосил (ҳасадчи)нинг ҳасади ҳаргиз кетмағдурсидур ва ҳамиша сендин озурда (озор чеккан) ва гинадор бўлғусидур. Download 76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling