Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "


Download 76 Kb.
bet3/7
Sana20.06.2023
Hajmi76 Kb.
#1630499
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОБУСНОМА (2)

8 - БОБ. АНУШИРАВОН
ПАНДЛАРИНИ ЁД ОЛМОҚ ЗИКРИДА

Эй фарзанд, Ануширавон деди:



  • “Ҳунарсиз киши била дўстлик қилмагил, нединким, бундай киши дўстлик ва душмандликка лойиқ эрмасдур”.

  • “Ўзини доно санагон нодондин парҳез қилгил”.

  • “Ҳар кишининг (билими) бўлса-ю, аммо унга лойиқ ақли бўлмаса, бу билим унга зарар еткаргусидур”.

  • “Агар ҳар кишининг турмуш устози доно этмаса, ҳеч бир доно унга сўз ўргатиш учун ранж чекмасун, ранжи зое бўлур”.

  • “Агар халқ сенинг ҳаққингдан яхши сўз айтарин тиласанг, халқ ҳақида яхши сўз айтил”.

  • “Агар ёру дўст бўлмоқни тиласанг, сергиналик бўлмагил”.

  • “Агар ғамсиз бўлмоқ тиласанг, ҳасадлик бўлмагил”.

  • “Агар ранжишдин узоқ бўлишни истасанг, битмайдигон иш учун урунмагил”.

  • “Агар сени девона демасунлар десанг, топилмас нарсани ахтармагил”.

  • “Агар беобру бўлмайин десанг, яхшиликни касб қилгил”.

  • “Агар шармисор бўлмайин десанг, қилмаган ишни қилдим дема”.

  • “Агар ўз сирингни очилишини истамасанг, бировнинг сирини фош қилмагил”.

  • “Агар юзимнинг пардаси йиртилмасин десанг, бировнинг юз пардасин йиртмагил”.

  • “Узоқ пушаймонликдин холис бўлмоқ тиласанг, юзингни халқнинг кўзгусида кўргил”.

  • “Агар қадрли бўлмоқ тиласанг, халқнинг қадрин билгил”.

  • “Агар халқ сенинг сўзинг била иш қилмоғин тиласанг, сен ўз сўзинг била иш қилгил”.

  • “Агар барча одамдин юқори бўлмоқ тиласанг, вафолиғ бўлгил”.

  • “Агар айбсизлар қаторида бўлмоқликни тиласанг, тамани кўнгилга келтурмагил”.

  • “Агар халойиқнинг ёмон сўзларидин йироқ бўлмоқ тиласанг, улардин зўрлик била ҳеч нарса олмагил”.

  • “Агар халойиқнинг севимлиси бўлмоқ тиласанг, улардин ҳеч нимани аямагил”.

  • “Агар тилинг узун бўлмоқни тиласанг, қўлингни қисқа қилгил.

Эй фарзанд, Ануширавон Одилнинг сўзлари ва пандлари бу турур. Буларни ўқигил ва уни хор тутмагил, нединким бу сўзлардин ҳам ҳикмат, ҳам салтанатнинг иси келур. Буларнинг барчасин йигитлик вақтида ўқигил ва билгил. Аммо қаригандан сўнг пандни эшитмоққа ҳожат йўқдур, қарилар ҳар бобдан хабардор бўлурлар ва улар панд эшитмоқдин ожиз бўлурлар.





Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling