Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "
Download 76 Kb.
|
КОБУСНОМА (2)
21 – БОБ. МОЛ ЖАМ ЭТМОҚНИНГ ЗИКРИДА
Эй фарзанд, ўзингни мол жам этмакдин ғофил тутмагил ва лекин ҳар нарсани этмак тиласанг жаҳд қилғил, токи ҳалоллик билан жам бўлсин ва ҳам сенга боқий, ёқимли бўлсин. Жам этгандан сўнг яхши сақлагил ва ҳар ботил(бузилган, бузуқ) иш учун уни қўлдан бермагил, нединким, сақламоқ йиғишдин мушкулдур. Агар керак вақтида зарур иш учун олиб ҳарж этсанг, ҳаракат қилиб унинг ўрнини тўрдурғил. Молни доимий турар деб унга кўнгил қўймагил. Токи бирор вақт у йўқ бўлса, тангдил бўлмағайсан. Агар молинг кўп бўлса, уни тақдир ва тадбир била ишга яратғил. Нединким, тақдир ва тадбир била яратғон озгина мол тақдирсиз ва кўп молдин яхшироқдур. Агар мол оз бўлса ҳам яхши сақламоқни вожиб билғилки, ҳар киши оз нарсани сақлай олмаса, кўп нарсани ҳам сақлай олмағувсидур. Донолар дебдурларки: “Ҳаракат қилинг, то ободон бўлғайсизлар ва озга қаноат қилинг, токи молларингиз кўп бўлғай, юмшоқ табиатли ва ширин сўз бўлинг, дўстингиз кўп бўлғай”. Демак, кўп ранж била топилгон ганжни ғафлат ва қохиллик била қўлдин бермак ақлли кишининг иши эрмасдур. Қашшоқ бўлғондин сўнг ҳар қанча пушаймон бўлса суд(фойда) қилмайдур. Демак, молинг барқарор бўлғунча машаққат устига машаққат чекғил, сен бундин баҳраманд бўлғайсан. Бироқ мол ҳар қанча азиз бўлса ҳам уни дўстлардин дариғ тутмагил. Ҳар ҳолда молни гўрингга олиб бормагунгдур. Аммо дахлинг(даромад) начоғлик кўп бўлса, ҳаржинг ҳам ул миқдор бўлсун. Шунда сенга қашшоқлик машаққати юзланмағай. Ҳар кишики ҳаржини дахлидин оз қилса, ҳеч вақт қашшоқ бўлмагай. Бор молингга қаноатда бўлгил, қаноат туганмас ганждур ва сенга тақдим этилган насиба, кундалик овқат сенга, албатта, етишгусидур. Яхши сўз ё халқнинг шафоати била ҳар ишки сенга вожиб бўлса, ул ишга йиғилган молни бадал(айирбош) қилмагил, чунки молсиз одамнинг ҳеч қадри бўлмағусидур. Халойиққа бойнинг ҳеч фойдаси бўлмаса ҳам уни дўст тутғусидур, ҳеч зарари етмаса ҳам қашшоқларни душман тутғусидур. Бас, халққа қашшоқликдин ёмон ҳол йўқдур... Аммо исрофни шум эътиқод қилғил. Ҳар ишнинг бир сабаби бордур. Аммо қашшоқликнинг сабаби исрофдур. Исроф танҳо молнинг ҳаржида эрмас балки овқатда, хулқда, сўзламакда ва ўзга ишларда ҳам ёмондур. Исроф танни алдар, нафсга ранж еткарур, ақлни қочирур, тирикни ўлдирур. Кўрмасмусанму, чироқнинг тириклиги ёғ биландур. Агар ёғни ҳаддан зиёда солсанг, ёғ фатила (пилик)нинг бошига келиб, чироқ ўчар. У ёғи чироқнинг ҳаётига сабаб эрди, исроф жиҳатдин мамотиға (сўнишига) сабаб бўлур. Донишлар дебдурларки, ҳеч бир ишда исроф қилмағил, исроф қилгувчи барча вақт зиёнкордур. Аммо тирикликни талх қилғудек қаттиқлик қилмагил. Рўзғорингнинг зарурий ишларида тақсир нуқсон кўргузиғил. Жонингга жабр қилмағил: мол ҳар нечаким азиздур, аммо жонингдин азиз эрмасдур. Алқисса, жадҳ этиб йиғилган молингни бахилларнинг қўлига топширмағил ва шаробхўр, қиморбозларга эътимол қилмағил. Барча кишини ўғри гумон этмағил, токи молинг ўғридин омон бўлғай. Download 76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling