Ўзбекистонда шамол энергиясидан фойдаланишни оммалаштириш
Download 311.9 Kb.
|
!Ўзбекистонда Шамол энерг фойд
Ўзбекистонда шамол энергиясидан фойдаланишни оммалаштириш Ёқилги (нефт,газ,кўмир...) заҳираларининг камайиб бориши ва уларнинг келтириб чиқараётган экологик муаммоларининг ортиб бориши хамда электр тармоқларидаги юкланишни ортиб бориши қайта тикланадигон экологик тоза энергия (биоёқилғи,қуёш энергияси,шамол энергияси,...) лардан фойдаланишга ўтишни тақозо этмоқда. Шамол –бу ер сиртининг нотекис исишидан ҳаво босимларининг ўзгаришидан хосил бўладигон ҳаво массасининг ҳаракатидир.Шамол энергияси қадимдан фойдаланиб келинган.Шамол энергия заҳиралари дарёларнинг гидроенергияларидан 100 баробар кўп.Лекин ҳозирги кунда жуда кам ишлаб чиқарилади. Шамол ер устки қатламининг 7-12 км баландликларида харакатланадиган қуёш фаолиятидан ҳосил бўладиган абадий энергия заҳирасидир.Унинг кенг тарқалганлиги ундан фойдаланишни энг афзал томонидир,чўлдами,тоғ этакларидами, электр симлари етиб бормаган жойлар бўладими шамол ҳаракатга келтирадигон қурилма бўлса бас. 1-расм .Шамол механик энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи қурилма. 2-расм. Шамол электр стансияси мажмуаси Шамол энергиясининг камчилиги унинг тезлигини доимий ва мавсумий ўзгариб туришидир бу шамол генераторларида кўплаб ноқулайликларни пайдо қилади. Шамол генераторлари ишлаганда чиқарадиган шовқини ҳам унинг камчиликларидан ҳисобланади. Иқтисодий жиҳатдан жойдаги шамолнинг тезлиги 5 м/с дан кам бўлмаса шамол генераторларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шамол электро генераторлари анъанавий генераторлардан 2 – 4 баробар қимматдир. Аммо шамол энергияси доимий бўлган баъзи бир регионларда у мухим энергия манбаларидан ҳисобланади. Одатда шамол энергияси шамолга перпендикуляр жойлашган маълум майдон таъсири орқали аниқланади яъни Н шам.оқими = 0,0049 × ρ × v × F бу ерда: ρ – ҳавонинг зичлиги (ҳарорат ва атмосфера босимига нисбатан) кг/м3; V–ҳаво оқимининг тезлиги,м/с; F – майдон юзаси, м2. Шамол энергетик қурилмаси узатаётган энергия миқдори, ҳаво оқими ҳосил қиладиган энергия миқдоридан тубдан фарқ қилади. Чунки ҳаво оқими энергиясининг бир қисми шамол ғилдираги парракларида, редуктор ва генераторларда исроф бўлади. Исроф бўлган энергия миқдори, шамол энергиясидан фойдаланиш коэффициенти билан ҳисобга олинади. Шамолга перпендикуляр жойлашган майдон юзасини шамол ғилдираги диаметри билан белгилаб, шамол энергетик қурилмасининг қувватини қуйидаги формуладан ҳисоблаш мумкин. Н шам.энер.қурил. = 0,00386 × ρ × V × D2×ξпар.×ηред.×ηген. Бу ерда: D - иш ғилдираги диаметри, м; ηред. ва ηген. -редуктор ва генераторнинг фойдали иш коэффициентлари; ξпар. - парракларда исроф бўлган ҳаво оқими энергияси. Ҳисобларга кўра, парракли шамол двигателларинг шамол энергиясидан фойдаланиш коэффициенти 48 % гача бўлиши мумкин, шамол қурилмаларининг умумий фойдали иш коэффициенти ундан ҳам кичикроқ бўлади. Шамолга перпендикуляр бўлиб асосан, шамол қурилмалариниг парраклари жойлашади. Шамол қурилмаси қувватини парраклар сони эмас балки, иш ғилдираги диаметри белгилайди. 3-расм. Шамол қурилмаси иш ғилдираги диаметри билан унинг қуввати орасидаги боғланиш графиги тасвирланган. Шамолнинг йиллик назарий заҳираси ер юзидаги барча энергия заҳирасидан 100 марта кўп бўлиб 3300 триллион кwт соатни ташкил этади.Аммо ҳозирги кунда бу энергиянинг 10-12 фоизидангина фойдаланиш мумкун.Кўплаб давлатлар шамол энергиясидан кенгроқ фойдаланишга диққат этиборини қарата бошлади.масалан хитой давлати 2010 йилдаёқ шамол энергия қуввқтларини 66 % га оширди .Ҳозирги кунда АҚШ,Дания,португалия,Ирландия Испания ва Германияда электр энергиянинг 15-22 % шамол энергияси ҳисобидан ишлаб чиқарилмоқда. Олимларнинг ҳисоблашича 1 кwт шамол энергияси бир йил давомида 1.5 тонна кўмирни тежашга ва буни ҳисобига 1.8 тоннага корбонат ангидрид газини,9 кгга олтингугурт оксидини,4кгга азот оксидини атмосферага чиқишини камайтиради. Mаълумотлар бўйича шамол тезлиги 5,0 м/сек дан 6,5 м/сек ва ундан катта бўлган ҳудудлар Ўзбекистон мамлакати умумий майдонининг 70-75 фоизини, шамол тезлиги 3,0 м/сек дан 5,0 м/сек гача бўлган ҳудудлар 20-25 фоизни ва шамол тезлиги 2,5 м/сек дан кам бўлган ҳудудлар 5 фоизга яқин ҳудудларни эгаллайди. Ушбу рақамлар республиканинг 95 фоиз ҳудудида шамол энергиясидан фойдаланиш мумкинлигини билдиради. Мамлакат қонунчилигига кўра, муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиѐзлари берилган. Яъни, уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиѐз мавжуд. Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиѐзни қўллаш учун асос ҳисобланади . Катта шамол турбиналари ва генераторларини ишлаб чиқариш ўрнатиш хамда техник хизмат кўрсатишнинг анча қиммат туриши шамол энергиясидан фойдаланишдаги тўсиқлардан биридир.Аммо Ўзбекистон давлатида яратилаётган шароитлар натижасида ахоли ўртасида уйларни ва офисларни электр билан таминлашда кичик қувватли шамол генераторларидан фойдаланишга қизиқиш ортиб бормоқда.Кичик қувватли шамол генераторларининг арзон ва содда тузилганлиги уларни оммалашишига ёрдам бермоқда. Download 311.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling