Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги «Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида» ги 183-сонли буйруғи ўз кучини йўқотганлиги маълумот учун қабул қилинсин. МЕТОДИК КУНЛАР Душанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари; Сешанба - Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари; Чоршанба - Табиий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт) ўқитувчилари; Пайшанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари; Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари; Шанба - Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари. ФАН ОЙЛИКЛАРИ Сентябрь - Бошланғич таълим; Октябрь - Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили; Декабрь - Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари); Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология); Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари); Март - География ва иқтисодиёт; Апрель - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология); Май - Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
Халқ таълими
вазирлигининг
2022 йил
5 декабрдаги
372-сонли
буйруғига
асосан
бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги “Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 279- сонли буйруғи чикарилди
Do'stlaringiz bilan baham: |