-Халқ таълими вазирлигининг буйруғи асосида ташкил этиладиган фан ўқитувчилари ўртасидаги танловнинг республика босқичи 1-2-3 ўрин ғолиблари иш тажрибаси; -Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган дарслик ва ўқув - методик мажмуалари (дарслик, ўқитувчи китоби, ўқувчи машқ дафтари, ўқув қўлланма) муаллифлари, тақризчиларининг иш тажрибалари; -ўқувчилари фан олимпиаданинг республика босқичида 1-ўринни ҳамда халқаро олимпиадаларда 1-2-3 ўринни олган фан ўқитувчиларининг иш тажрибалари; -Миллий ўқув дастури доирасидаги семинарларда тренер бўлиб, энг фаол иштирок этиб, таълим ислоҳатларини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшган педагоглар - Аппеляция комиссияси Республика Таълим марказининг Илмий методик кенгаши таркибига кирмаган 3 нафаргача фан мутахассисларидан иборат таркибда тузилади. - Аппеляция комиссияси томонидан оммалаштиришга тавсия этилган талабгорларнинг аризалари оммалаштириш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 кун давомида қабул қилинади. Аппеляция жараёнида эксперт аъзолари, талабгор (онлайн ва оффлайн) иштирок этиши мумкин.
- Экспертлар томонидан баҳоланган талабгорнинг илғор иш тажрибаси баҳолаш мезонига мос келмаслик ҳолатлари аниқланганда аппеляция комиссияси экспертлар аъзоларининг қарорини бекор қилиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;
- Аппеляция комиссияси эксперт аъзоларига натижалар бўйича изоҳ бериб, оммалаштириш натижаларини ўзгартириши мумкин ва бунда экспертлар аъзолари қарори қайта тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |