Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби


Илғор методик ишларни баҳолаш мезони ва тартиби


Download 1.05 Mb.
bet4/6
Sana09.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1085775
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Оммалаштириш янги тартиби такдимот

Илғор методик ишларни баҳолаш мезони ва тартиби

Илғор методик ишлар 2 турда баҳоланади:

1-тур: Фойдаланувчи ўқитувчилар томонидан:

Биринчи муддат: 1 октябрдан 1 ноябргача;

Иккинчи муддат: 1 декабрдан 1 январгача;

Учинчи муддат: 1 февралдан 1 мартгача

Тўртинчи муддат: 1 апрелдан 1 майгача.

2-тур: биринчи турдан ўтган дастлабки 100 та иш “эксперт гуруҳи” томонидан баҳоланади.

-илғор методик ишлар рўйхатдан ўтган, айнан ўша фан ўқитувчиси бўлган ва ўша илғор методик ишларини юклаб олган фойдаланувчилар томонидангина баҳоланади (бошқа йўналишдаги фан ўқитувчилари баҳолаши мумкин эмас)

-баҳолаш баллари минимал 1 баллдан максимал 10 баллгача бўлади;

-1-тур баҳолаш босқичи илғор методик ишлар фўйилган вақтдан тегишли муддат тугагунича давом этади;

-баҳолаш муддати тугагач, барча илғор методик ишлар юбориладиган ҳар бир фанлар бўйича натижалар алоҳида ҳисобланади (фанлар рўйхати 6 иловада)

Фойдаланувчи ўқитувчиларнинг баҳолаш босқичлари

-фойдаланувчи ўқитувчиларнинг қўйган балларининг ўртача бали билан (10 баллик системада);

-ҳар бир алоҳида тарзда энг кўп овоз берганлар сони айнан ўша фан йўналиши учун максимал 10 балл деб қабул қилинади. Қолган ундан кам сонда овоз олган талабгорларга берилган овозлар сони юқоридаги 10 балл олган талабгорга нисбатан тўғри пропорционал тарзда ҳисоблаб борилади ва 10 баллик тизимда тегишли балл берилади;

-”А” ҳамда “В” баллар қўшилиб иккига бўлинади ва якуний балл ҳисобланади. Якуний балл натижасига қараб энг юқори 100 та ўринлари аниқланади (агар охирги 100 ўринлардаги иштирокчилар баллари тенг келиб қолса, улар ҳаммаси қабул қилинади)

Экспертларнинг баҳолаш босқичи

Эксперт гуруҳ таркиби фанлар кесимида камида 7 нафардан иборат бўлади

Эксперт гуруҳи фойдаланувчилар муҳокамаси ва баҳолашидан ўтгач энг юқори 100 та ишини онлайн баҳолаш тугагач 20 кунгача бўлган муддатда қайта баҳолайди ҳамда оммалаштиришга тавсия этиш ёки этмаслик ҳақида хулоса беради. Баҳолагандан сўнг, натижани Илмий методик кенгашга тақдим этади.


Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling