Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш тартиби


Фанлар кесимида: -энг юқори дастлабки 20 та ўрин Республика миқёсида оммалаштирилган методик иш


Download 1.05 Mb.
bet5/6
Sana09.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1085775
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Оммалаштириш янги тартиби такдимот

Фанлар кесимида:

-энг юқори дастлабки 20 та ўрин Республика миқёсида оммалаштирилган методик иш;

-21 ўриндан 50 ўрингача турган илғор методик ишлар вилоят миқёсида оммалаштирилган методик ишлар;

-51 ўриндан 100 ўрингача турган илғор методик ишлар туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилган илғор методик ишлар деб топилади;

-агар 100 ўринда турган ҳужжатлар бир нечта бўлса экспертлар баҳолашидан сўнг 51 ўриндан кейинги барчаси туман (шаҳар) миқёсидаги оммалаштирилган деб қабул қилинади;

-эксперт хулосаларига кўра, ишлар оммалаштиришга тавсия этилмаслиги ҳам мумкин.

-баҳолаш натижалари тегишли муддат тугаган кундан 15 кун муддатда РТМга расмий саҳифаларида эълон қилинади ва тегишли ғолибларнинг эгаллаган натижаларига мос оммалашганлик ҳақидаги сертификати берилади. Сертификат берилган кундан бошлаб, келгуси ўқув йилидан 3 йил муддатга амал қилади.

-агар тегишли фанлар бўйича юборилган ишлар 200 тадан ошмаса у ҳолда экспертлар юборилган ишларнинг 50%ни баҳолайди.

Бунда, экспертлар гуруҳи баҳолашига кўра энг юқори балл олган илғор иш тажрибаларнинг дастлабки 20%, Республика миқёсида, кейинги 30% вилоят миқёсида ва қолган 50% туман(шаҳар) миқёсида оммалаштирилади.

Илғор методик ишларга қўйиладиган талаблар

Биринчи талаб: илғор методик ишлар бошқа кишидан кўчирилмаган, ўз шахсий илғор методик ишлари бўлиши шарт. Агар юборилган иш бошқа тегишли иқтибос кўрсатилмаган ҳолда бировдан кўчирилган ёки айни ўша иш эканлиги аниқланса, ишни юборган талабгорнинг иш жойида ушбу талабгор Низомни бузганлиги учун тегишли огоҳлантириш бериши тўғрисида хат юборилади;

Иккинчи талаб: юборилган ишлар аниқ бир ёки бир нечта методикани ёритиб берган бўлиши;

Учинчи талаб: видеомаҳсулотлар вақти 7 минутгача, ҳажми 300 мбдан ошмаслиги;

Тўртинчи талаб: пдф файллар Times New Roman 14 шрифтида бўлиши керак

Тўғридан-тўғри республика миқёсида оммалаштириладиган илғор методик иш тажрибалар


Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling