1-Мавзу: Кириш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида услубий ишлар, методик бирлашмалар тизими ва уларни ташкиллаштириш
Download 58 Kb.
|
1 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- II. Метод бирлашманинг асосий мақсади
- III. Метод бирлашмаларнинг асосий вазифалари
1-Мавзу: Кириш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида услубий ишлар, методик бирлашмалар тизими ва уларни ташкиллаштириш. Режа 1. Метод бирлашма тўғрисидаги низом ва унинг мазмуни 2. Метод бирлашманинг мақсади ва вазифалари 3. Метод бирлашма ишини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш Таянч сўзлар: Низом, услубий ишлар, метод бирлашмалар, раҳбарлар, мақсад ва вазифалар Таълимда метод бирлашмалари тўғрисида НИЗОМ I.Умумий қоидалар 1. Умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, синф раҳбарлари йўналиши ҳамда фанлар ёки бир-бирига яқин бўлган фанлар туркуми бўйича метиодбирлашмалари фаолият кўрсатади. Метод бирлашма-умумий ўрта таълим мактабларида методик хизмат кўрсатиш тузилмасининг бир бўлими ҳисобланади. 2. Метод бирлашма иши мактаб педагогика кенгаши қарори асосида ташкил этилади, унинг иш режаси метод кенгаш томонидан тасдиқланади. 3. Метод бирлашмалар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, халқ таълими бошқаруви органлари ва таълим муасасаси томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низомга амал қилади. II. Метод бирлашманинг асосий мақсади 4. Метод бирлашмалар ўз-ўзини бошқариш шаклида ташкил этилиб, қуйидаги мақсадни амалга оширади: - ўқитувчиларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини ошириш; - ўқувчиларга бериладиган таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш борасида ўзаро тажриба алмашиш; - ижодкорлик йўналишидаги изланишларни ривожлантириш ва бирлаштириш; - ўқитувчининг дарсига, тарбиявий соатига, дарсдан ташқари тадбирларига қўйиладиган ягона талабларни ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнида татбиқ этилишини таъминлаш. III. Метод бирлашмаларнинг асосий вазифалари 5. Тегишли йўналиш ёки ўқув фанини ўқитишга доир меъёрий ва методик ҳужжатларни ўрганади, уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш усулларини кўрсатиб беради. 6. Ўқитувчиларнинг ғоявий-назарий билим даражасини оширади, уларни фан ютуқлари, педагогик инноватсиялар, илмий-оммабоп адабиётлар билан мунтазам таништириб боради . 7. Фанлар бўйича тақвимий-мавзуий режаларни тасдиқлашга тавсия этади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар учун ўқитувчилар томонидан тайёрланган синов материалларини тасдиқлайди. 8. Малака оширишга юборадиган ўқитувчиларни олдиндан режалаштиради, малака оширишдан қайтган ўқитувчиларнинг ҳисоботи ўз вақтида метод бирлашма йиғилишларида тинглаб боради ва уларни тақдимотларини ташкил этади. 9. Илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганишни ташкил қилади ва оммалаштиради. 10. Давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режаси ва дастурлари бажарилишининг таъминланишига методик ёрдам кўрсатади. 11. Ташқи ва ички назорат натижаларига кўра, ДТС талаблари бажарилишида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. 12. Тегишли йўналиш ёки фан бўйича таълим муасасасида методик таъминотга бўлган эҳтиёжни аниқлайди. 13. Ўқувчиларга чуқур билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга ёрдам бериш мақсадида ўқитишнинг илғор усулларини жорий этишни ташкил қилади. 14. Дарсларни ўзаро кузатишларни ташкил қилади. Натижаларни таҳлил қилади ва мутахассисларга амалий ёрдам беради. 15. Ўқитиш методларини ўрганиш мақсадида очиқ дарсларни ташкил қилади, илғор педагогис тажрибаларга доир таклифларни ўрганади , умумлаштиради ва оммалаштиради. 16. Ўқув жараёнига ўқитиш методикасининг замонавий ва самарали усулларини олиб киради, ўқув фани бўйича янгиликларни қўллашга доир методик кўрсатмалар бериб боради. 17. Ёш мутахассисларга методик ёрдам беради. Устоз-шогирд тизимини шакллантиради. 18. Кўргазма ва кўрсатмали воситалардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар беради. 19. Ўқувчилар билимини назорат қилиш ва уларнинг мустақил ишларини ташкил қилишга доир йўлланмалар беради. 20. Янги ўқув дастури , дарслик, методик қўлланма ва бошқа методик ишларни янги нашрларни, Шунингдек, фанга доир мақолаларни ўрганади ва муҳокама қилади. 21. Назорат турларига доир методик кўрсатмалар беради ва улар асосида назорат топшириқларни ишлаб чиқишни ташкил этади. 22. Ўқитувчиларни малака ошириш, ахборот алмашув тизимини ҳамда ўз устида ишлашини янада яхшилаш мақсадида ижодий хизмат сафарлари бўйича ҳисоботларни эшитади. 23. Фан ўқитувчиларининг самарали меҳнатларини инобатга олган ҳолда маънавий ва моддий рағбатлантиришга тавсия қилади, шунингдек, аттестатсия жараёнида ўз хулосасини беради. 24. Ўқувчиларнинг ДТС ва ўқув дастури ҳажми доирасида билимларини мавжуд мезонларга риоя этишни назорат қилади. 25. Фанлар бўйича мактаб миқёсида ойликлар ташкил қилади, фан олимпиадаларининг биринчи босқичларини , кўрик-танловларини ўтказади. 26. Фанлар бўйича синфдан ташқари (факултатив, тўгарак) ишларни мувофиқлаштиради. 27. Фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси ўқув кабинетлари ҳолатини кузатади ва унинг ривожланишини режалаштиради. 28. Фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси- фан бўйича синфдан ташқари иш тизимини аниқлайди, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун методик ишланма ишлаб чиқади. 29. Ўқувчиларнинг дарс жараёнида техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш талабларини ишлаб чиқади ва назорат қилади. 30. Фан бўйича иқтидорли ижодкор ўқувчиларни аниқлайди ва улар билан алоҳида ишлашни ташкил қилади. 31. Метод бирлашма қуйидаги масалаларни амалгам оширади: - таълим тўғрисидаги нормативе ва методик ҳужжатларни ўрганиш; - мактаб компонентидаги фанларни танлаш; - синфдан-синфга кўчириш бўйича якуний назорат ишларини, аттестатсия материалларини тасдиқлаш; - фанларнинг ўқитилиши бўйича мактаб ички назорати натижаси бўйича танишиш; - ўқувчиларнинг ўқиш давомида техника хавфсизлиги меъёрларига риоя қилиши, соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича керакли йўриқнома ишлаб чиқиш; - методик ишланмалар билан танишиш мақсадида очиқ дарслар ташкиллаштириш; - илғор иш тажрибаларини ўрганиш яъни, фан бўйича эксперимент иш олиб боориш, фан бўйича ДТС ижроси бўйича ягона талаб ишлаб чиқиш; - фанлар бўйича оралиқ ва якуний назорат ишларни ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш; - ўқитувчиларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларни эҳтиёжлари асосида малака ошириш турларини тавсия этган буюртмалар бериш ҳамда курсларидан ўтгандан сўнг ва ижодий хизмат сафарларидан сўнг тайёрланган ҳисоботларни эшитиш; - фан ойликлари, фан олимпиадалари, конкурслари, илмий конференсияларни уюштириш; - хозирги замон талаби даражасида фан кабинетини , дарсни жиҳозлаш мақсадида ўқув кўргазмали қуроллар таъминотига эришиш. Download 58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling