1-Мавзу: Кириш. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида услубий ишлар, методик бирлашмалар тизими ва уларни ташкиллаштириш


IV. Метод бирлашмалар ишларини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш


Download 58 Kb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi58 Kb.
#1133686
1   2   3
Bog'liq
1 (1)

IV. Метод бирлашмалар ишларини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш
32. Умумий ўрта таълим мактабларида Метод бирлашмалар бошланғич таълим, синф раҳбари йўналиши бўйича битта, 5-11- синфларда эса ўқув режасида алоҳида фанлар бўйича ташкил этилади. Агар у ёки бу фан бўйича ўқитувчилар сони уч нафардан кам бўлса, у ҳолда ушбу фан ўқитувчилари шу туркумдаги фан ўқитувчилари билан биргаликда битта метод бирлашмага бирлашадилар.
33. Мактабнинг ҳар бир ўқитувчиси (шунингдек, ўриндошлик тариқасида ишлаётган ўқитувчилар ҳам) ўз йўналишлари ёки тегишли фан туркуми бўйича Метод бирлашмага аъзо бўлишлари шарт.
34. Метод бирлашма раҳбари мактаб педагогика кенгаши қарорига асосан ижодкор ва тажрибвали ўқитувчилардан мактаб директорининг буйруғИ билан тайинланади.
35. Метод бирлашмаларининг фаолияти директорнинг ўқув(методик) ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги мактаб Методика кенгаши томонидан мувофиқлаштирилиб борилади. Ҳар бир фан ва йўналиш бўйича Метод бирлашманинг раҳбари мактаб Методика кенгашининг аъзоси ҳисобланади.
36. Метод бирлашма режа асосида иш юритади, иш режа мактабнинг иш режасида аксини топиши лозим. Методик мавзу ўқитувчининг касбий ўз устида ишлаш режасини назарда тутган ҳолда, педагогик жамоа аъзолари томонидан қабул қилиниши лозим.
37. Метод бирлашма йиғилиши бир ойда бир марта ўтказилади.
38. Метод бирлашма йиғилишларида белгиланган масалалар кўриб чиқилади ва қарорлар қабул қилинади. Йиғилишлар баёни алоҳида дафтарга ёзиб борилади.
39. Метод бирлашмалари турли мавзуларда семинар-машғулотлар, маълум мавзуларга бағишланган туркум очиқ дарсларни ташкил қилади.
40. Ўқув йили охирида метод бирлашма фаолиятига оид барча ҳужжатлар директорнинг ўқув (методика) ишлари бўйича ўринбосари томонидан таҳлил қилинади.
41. Йиғилиш баёнлари дафтари, бирлашма иш режаси ва ҳисоботи мактабда 3 йил муддатда сақланади.
V. Метод бирлашма раҳбарининг мажбуриятлари:
- ёш ўқитувчиларга методик ёрдам уюштириш;
- фан ўқитувчиларининг метод бирлашмаси, метод кенгаши ўтишини доимий равишда тшкиллаштириб бориш;
- ДТС талаблари доирасида ўқитиш сифатига эътибор бериш;
- метод бирлашма иш режасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
- илғор иш тажрибаларни оммалаштириш, олиб борилган ишлар хусусида метод кенгаш ёки педагигика кенгашида ҳисобот бериш;
- тақвин-мавзу режаларини тузилиши ва бажарилишини назорат қилиш;
- ижодий ҳисоботлар, очиқ дарслар, методик кунлар, методик ойлик декадалар ташкиллаштириш;
- малака ошириш учун буюртмалар бериш ва малака оширишга оид таклифлар тайёрлаш;
- мактабнинг Педагигика кенгашида, методик семинарларда метод бирлашма иштирокини такомиллаштириш.

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling