Педагогларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш Тартиби
Download 26.59 Kb.
|
йурикнома оммалаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илғор иш тажрибани ўрганишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим
Педагогларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш Тартиби Бугунги кунда таълим муассасаларида кўплаб ўз ишининг устаси-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар: Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси, илғор тажрибага эга педагог, ижодкор ўқитувчи, изланувчан ўқитувчи кабилар. Булар юқори малакали, маданиятли, муаллифли дастурларини ишлаб чиққан, педагогик технологияларни иш жараёнида кўллаётган, индивидуал ўз иш услубига эга,ўз ишига масъулият билан қарайдиган, ўз соҳасидаги ижобий тажрибаларни ўрганиб, ўз дарсларида қўллайдиган, ўзининг иш фаолиятига танқидий кўз билан қарайдиган, ўзининг ижодий салоҳиятини тўла намоён қила оладиган, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия беришда юқори натижаларга эришаётган мутахассислардир. Шундай экан, педагоглар тажрибасини ўрганиш ҳозирги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу сабабли, ўқитувчиларнинг ва халқ таълими соҳасида ишловчи барча ходимларнинг бу масалани тўла тушуниб олишлари, назарий жиҳатдан англаши, мактаб ва ўқитувчилар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш ва ишини тўғри уюштириш йўлларини белгилаб олишлари муҳим вазифадир. Илғор иш тажрибани ўрганишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим: ўрганиш учун ўзида таълим жараёнидаги замонавий муаммолар ечимини акс эттирувчи тажрибани танлаш; аниқланган тажрибани узоқ даврга мўлжаллаб ишлаб чиқилган дастур асосида таълимнинг бутун кўламини қамраб олган ҳолда ўрганиш; тажрибани ўрганиш жараёнига илғор иш тажрибали ўқитувчиларни имкон даражасида кўпроқ жалб этиш; - ўрганилаётган тажрибанинг муаммоларга таъсир қилувчи ва тузатувчи характерга эга эканлигини эътиборга олиш; - ўрганилаётган иш тажрибага самарали илғор педагогик технологияларни олиб кирилганлиги ва унинг таълим мазмунига сингдирилганлиги; - ўқитувчи дарсларининг 3 йиллик ўқув даври давомидаги самарадорлигини таҳлил қилиш; - фан олимпиада, билимлар беллашуви (туман, вилоят, Республика босқичидаги)ларидаги натижаларини аниқлаш; - илғор иш тажрибани ривожланиб бориш жараёнида ўрганиш; - илғор иш тажрибалар ўрганилгандан сўнг, тўпланган материаллар умумлаштириш каби ишларни амалга оширилади. Download 26.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling