Умумлаштиришда илғор иш тажрибани амалиётда фойдаланиш имкониятлари ва усуллари очиб берилиб қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
Ўқитувчи хақидаги маълумотлар умумлаштирилади.
Ўрганилган йўналиш бўйича ўқитувчининг амалга оширган ишлари тўплам ҳолатига келтирилади.
Ўқитувчининг илғор иш тажрибасига аниқ хулосалар қилинади.
Ўқитувчи томонидан берилган таклифлар тавсия ҳолатига келтирилади.
Ўқитувчининг таълим-тарбия соҳасидаги бажарган ишлари бўйича мукаммал тавсиялар яратилади.
Материаллар керакли миқдорда кўпайтирилади.
Илғор иш тажрибалар семинар-кенгашларда, педагогик кенгашларда, фан методика уюшмаси йиғилишларида муҳокама қилинади.
Илғор иш тажрибаларини оммалаштириш.
Илғор иш тажрибаларини оммалаштиришда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
педагогик кенгаш, методбирлашма йиғилишида, анжуманларда, педагогик ўқишларда сўзлаб бериш ёки “Маҳорат синф”ини ташкил этиш;
илғор тажриба таянч мактабларида, семинарларда, ижодий гуруҳларда, малака ошириш курсларида маълумот бериш;
кўргазмаларда панарама-дарсларида кўрсатиш;
оммавий ахборот воситаларида мақолалар, тавсиялар шаклида бериш;
Илғор иш тажрибалар мактаб, туман, вилоят, Республика миқёсида оммалаштирилади.
Мактаб миқёсида оммалаштириш.
Илғор иш тажриба мактаб фан методика бирлашмаси томонидан аниқланади, таҳлил қилинади, умумлаштирилиб методика кенгашига тавсия этилади, мактаб педагогика кенгашининг қарори билан мактаб миқёсида оммалаштирилади.
Туман миқёсида оммалаштириш учун мактаб педагогика кенгаши қарори, мактаб раҳбари тақдимномаси ва ўқитувчининг фаолиятига оид хужжатлар, яратган янгиликлари хақида маълумот, тайёрланиб тавсиялари туман методика кабинетига тақдим этилади.
Туман (шаҳар) миқёсида оммалаштириш.
Илғор иш тажриба туман(шаҳар) миқёсида Фан методика уюшмасининг тавсиясига асосан туман методика кабинети кенгаши қарори билан оммалаштирилади (асос: Фан методика уюшмаси тўғрисидаги Низомнинг 2,2 банди).
Вилоят миқёсида оммалаштириш учун фан методика уюшмаси қарори, ўқитувчининг фаолиятига оид хужжатлар хақида маълумот, тайёрлаган тавсиялари ва ХТБ мудирининг тақдимномаси вилоят методика марказига тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |