Конспекти кайковуснинг "Қобуснома" асари ҳАҚида буюк мутафаккирлар фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келганлар. Шарқда "


–БОБ. УХЛАМОҚ ВА ОСУДА БЎЛМОҚ ЗИКРИДА


Download 76 Kb.
bet5/7
Sana20.06.2023
Hajmi76 Kb.
#1630499
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
КОБУСНОМА (2)

17 –БОБ. УХЛАМОҚ ВА ОСУДА БЎЛМОҚ ЗИКРИДА

Эй фарзанд, билгилки, донишмандлар уйқуни кичик ўлим дебдурлар. Ул жиҳатдин ўлган киши ухлаган киши била баробардур ва бу икковининг ҳам ҳеч бири оламдин огоҳ эмаслар. Кўп ухламоқ ёмон одатдурки, баданни суст ва табиатни вайрон қилур, юзнинг суратин бошқа ҳолга айлантирур. Олти нарса кишига етишса унинг юз суратини ўзгартиради: бири дарҳол муяссар бўлғон шодлик, бири ногоҳ етишғон ғам, бири қаҳр, бири уйқу, бири мастлик ва яна бири қариликдур. Одам қари бўлса сурати ўзгаради, аммо бу ўзгариш бошқа турга киради. Аммо киши ухлагон вақтда тирик ёки ўлик деб ҳукм чиқариб бўлмас, яъни ўлғон кишига ҳукм йўқдир, ухлағон кишига ҳам ҳукм йўқдур.


Кўп ухлаш зиён қилғонидек ухламаслик ҳам зарар қилур. Масалан, агар бир одамни етмиш икки соат, яъни уч кеча-кундуз атайлаб ухлатмасдин олиб юрилса, тўсатдан ўлим хавфи туғилади. Аммо ҳамма ишнинг ўлчови бордур. Чунки кеча-кундуз йигирма тўрт соат бўлур. Шундан саккиз соатни ибодатга, саккиз соатни ишратга ва руҳни тоза қилмоққа, саккиз соатни мана шу ўн олти соат давомида қийналғон аъзоларга ором бермаққа тайин этмоқ керакдур, токи аъзо ҳаракат такаллуфидин осуда бўлсин. Аммо жоҳиллар ушбу йигирма тўрт соатнинг ярмини уйқу била ўткариб ва ярмида бедор бўлурлар. Коҳинлар икки ҳиссасида ухлаб, бир ҳиссасида ўз ишга машғул бўлурлар. Оқиллар бир ҳиссасида ухлаб, икки ҳиссасида ишга машғул бўлурлар.
Билгилки, кеча бандаларнинг роҳат ва осойиши учун яратилғон ва тан-жон била тирикдур. Тан жоннинг маконидур.
Жоннинг уч хосияти бордур: ҳаёт, ҳаракат ва сукут (ҳаракатсизлик). Таннинг ҳам кўнгул била мутассил(туташ)дур, кўнгул танни ўз хосияти била сақлар, ундин сўнг кўнгил танга элтар. Таннинг уйқуга боргони бир қулаб тушғон уйдек бўлади. Уй қулағон чоғда ичида ҳар ким бўлса, уни босиб қолади. Худди шунингдек, уйқу ҳам кишининг ҳамма аъзосин босиб, гўё ер била яксон қилур. Шунда қулоқ сўз эшитмас, кўз ҳеч нарса кўрмас, бурун исни, оғиз мазани, қўл юмшоқ, қаттиқ, оғир, енгилни билмас.
Уйқу беҳикмат яратилмади, балки барча ҳайвонотнинг роҳат ва осойишлари учун яратилди. Аммо уйқу учун кўп вақт сарф қилиб, кундузни кечага айлантирмоқ ҳикмат эрмасдур; эрта туришни одат қил... Дар кишиким қуёш чиққунча уйқуда бўлса, ризқи кам бўлур...



Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling