Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг максад ва вазифалари
Download 192.43 Kb. Pdf ko'rish
|
1-mavzu(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг максад 3. Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг вазифалари
- “Мутахассислик фанларни ўқитиш методикаси” предметининг мақсади
- “Мутахассислик фанларни ўқитиш методикаси” предметининг вазифалари
Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг максад ва вазифалари Режа: 1. Мутахассислик фанларни укитиш методикаси фанига кириш 2. Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг максад 3. Мутахассислик фанларни укитиш методикаси предметининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни бажариш кўп босқичли ўқув тизимига ўтиш, малакали бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш олий ва ўрта таълим тизимида ишлаётган профессор-ўқитувчилар зиммасига улкан масъулиятли вазифалар юклайди. Бундай вазифалардан бири талабалар «Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият» таълим йўналишининг «Мутахассисликка кириш» фани бўйича зарур билим ва малакага эга бўлишларини таъминлашдир. Маълумки, талабаларнинг «Мутахассисликка кириш» фани материалларини ўрганишда иҳтисослик фанлари бўйича олган билим, малака ва кўникмаларини оширади. «Мутахассисликка кириш» фани жисмоний тарбия ва спортнинг моҳиятини, унинг касбий фаолиятида тутган ўрнини, педагогик бошқариш хусусиятларини, инсоннинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган эҳтиёжлари каби масалаларни ёритишга хизмат қилади Фан дастури олий таълим муасссасалари педагог кадрларнинг касбий тайёргарлиги даражасини ривожлантириш, уларнинг илғор педагогик тажрибаларни ўрганишлари ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш бўйича малака ва кўникмаларини такомиллаштиришни мақсад қилади. Дастур мазмунида олий таълимнинг долзарб масалаларини ўрганиш, глобал Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, педагогнинг шахсий ва касбий ахборот майдонини лойиҳалаш, педагогик маҳоратни ошириш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини билиш, фан, таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, тегишли мутахассисликлар бўйича илм – фанни ривожлантиришнинг устивор йўналишлари, илмий – тадқиқотлар ўтказишнинг самарали методларидан фойдаланишга ўргатиш асосий вазифалар этиб белгиланган. Шу билан бирга олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчиларнинг мунтазам касбий ўсишда интерактив методлар, педагогларнинг таҳлилий ва ижодий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион методикалар, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологиялардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш малака ва кўникмаларни ривожлантириш назарда тутилади. Дастур доирасида берилаётган мавзулар тингловчилар педагог кадрларга қўйиладиган давлат талабларини, замонавий инновацион таълим технологиялари ва уларнинг турларини билишлари, талаба шахси ва унинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда таълимда индивидуаллик ва дифференциал ёндошувга эришувлари ва таълим жараёнларида муаммоли таълим, ҳамкорлик технологияси ва интерфаол усулларини амалда қўллай олишлари, ахборот технологияларидан таълим – тарбия жараёнида самарали фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлишларини таъминлашга қаратилган. “Мутахассислик фанларни ўқитиш методикаси” предметининг мақсади: махсус фанларни (спорт ўйинлари, гимнастика, енгил атлетика) ўқитиш методикаси шу фанларнинг жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги ўрнини очиб бериш, талаба-ёшлар соғлиги, рухий ва жисмоний имкониятлари шакллантириш ҳамда педагогик кадрлар касбий-педагогик маҳоратини оширишга қаратилган. “Мутахассислик фанларни ўқитиш методикаси” предметининг вазифалари: - ўқув жараёнини ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлаш борасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўзига хосликлари ва қўлланилиш соҳаларини аниқлаштириш; - жисмоний тарбия назарияси ва усубиётига оид касбий-педагогик билим, малака ва кўникмаларни мукаммал ўзлаштириш; - олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагогик кадрлар касбий-педагогик маҳоратини такомиллаштириш; - жисмоний тарбия ва спорт турларига хос техник-тактик ҳаракатларга ўргатиш, машғулотларни режалаштириш ва ўтказиш, спортчиларни тайёргарлик ҳолатларини назорат қилиш; - спортчилар тайёрлаш жараёнини бошқариш, мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича илмий-педагогик билимлар беришдан иборат. Download 192.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling