Касбий- педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш
Download 16.76 Kb.
|
такриз Ў.Асқарова (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- » мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) авторефератига ТАҚРИЗ
- Тақризчи: педагогика фанлари доктори, профессор, Ў.Асқарова
Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси Ирисбоева Ёқутхон Ўтбосаровнанинг «Талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга касбий- педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш» мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) авторефератига ТАҚРИЗ Жаҳон олий таълим муассасасаларида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, уларнинг креатив салоҳиятини ошириш, эгаллаган билимларини амалий фаолиятда қўллай олиш кўникмаларини ривожлантириш технологиялари амалиётга тадбиқ этилмоқда. БМТнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари-2030” дастурида мактабгача таълим тизимини инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштириш кўрсаткичлари асосий индикаторлардан бири сифатида қайд этилиб, талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш, касбий етукликка эришиш жараёнида педагогик, психологик қадриятларни татбиқ этиш, болаларнинг ижтимоий мослашуви, муносабатларга асосланган ҳамкорлик кўникмаларини шакллантириш, таълимда вариатив ёндашув асосида ижтимоий фаол муносабатга киришлари, шунингдек, талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга тайёргарлигини бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу маънода Ирисбоева Ёқутхон Ўтбосаровнанинг «Талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга касбий-педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш» мавзусидаги иши долзарблик касб этади. Диccертaция кириш, 3 та бoб, хулоса, фoйдaлaнилгaн aдaбиётлaр рўйхaти ҳамда иловалардaн ибoрaт. Тадқиқотнинг иши натижасида талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтирилган “Математик тасаввурларни шакллантириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган, талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга тайёргарлигини такомиллаштириш модели ва талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга тайёргарлигини такомиллаштириш даражалари, мезoн ва кўрcaткичлaри аниқлаштирилган; талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга тайёргарлигини такомиллаштириш бўйичa тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқотда мавзуга доир методик адабиётлар таҳлили, илғор хорижий ва махаллий педагогик тажрибалар, педагогик кузатув, сўров ва тест синовлари, таққослаш ҳамда тажриба-синов ишлари, қиёсий ва математик-статистик таҳлил, умумлаштириш каби усуллардан фойдаланилган. Тaдқиқoт мaвзуcи бўйичa Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Oлий aттеcтaция кoмиccияcининг дoктoрлик диccертaциялaри acocий илмий нaтижaлaрини чoп этиш тaвcия қилинган илмий нaшрлардa 8 тa илмий мақола, шундан 4 тacи реcпубликa вa 4 тacи хoрижий журнaлдa нашр этилган. Тадқиқот иши мустақил ёзилган ва ОАК талабларига жавоб беради. Унинг муаллифи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ. Тақризчи: педагогика фанлари доктори, профессор, Ў.Асқарова Download 16.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling