1. Кадимги Юнонистонда ижтимоий-иктисодий, маданий тараккиётнинг узига хос хусусиятлари. Милет ва Элет мактаблари


Download 76.5 Kb.
Sana26.02.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1233697
Bog'liq
Elmurod falsafa


Режа:
1. Кадимги Юнонистонда ижтимоий–иктисодий, маданий тараккиётнинг узига хос хусусиятлари. Милет ва Элет мактаблари.
2. Эфеслик Гераклит фалсафаси. Софистлар фалсафаси. Сукрот ва Афлотун фалсафаси.
3. Кадимги юнонистонлик атомистлар: Левкипп ва Демокритлар фалсафаси.
4. Аристотелнинг олам хакидаги фалсафаси, диалектакаси ва билиш назарияси.
5. Кадимги Румода фалсафий фикрлар. Лукреций Карнинг ижтимоий-ахлокий карашлари.
6. Кадимги Румода стоиклар таълимоти. Цистерон, Варрон, Сенека, Марк Аврелий, Антонийларнинг фалсафий, ижтимоий–сиёсий карашлари.
7. Неоплотонизм таълимоти.
8. Апологетика ва патристика.
1. Кадимги грек-юнон фалсафаси эрамиздан олдинги VI-асрда Грецияда вужудга келди. Иктисодий хаётда усиш, савдо-сотикнинг ривожланиши натижасида маданий-маърифий хаётда жиддий силжишлар руй берди. Давлат пайдо булди, хукук, санъат ва адабиёт шаклланди, савдо–сотик кучайди. Шунингдек, табиий фанлар, айникса физика, математика, астрономия, география фанлари шакллана бошлади, булар фалсафий фикрлар ривожланишига замин яратди.
Кадимги Юнонистоннинг дастлабки файласуфлари Ер, Куёш, юлдузлар, хайвонлар ва одамнинг келиб чикишини бир бутун яхлит тассавур этишга харакат килган мутафаккир эдилар. Шунинг учун хам уларни «физик–табииётшунослар» деб атаганлар.
Улар мифологик ва диний дунёкарашдан фарк киладиган илмий фикрларни дадил илгари сурдилар. Маълумки, Юнон мифологиясида асосий эътибор дунёнинг келиб чикишини изохлаб беришга каратилган булиб, унда «дунёни ким яратган?» деган саволга жавоб кидириларди. Юнон файласуфлари эса асосий эътиборни дунё нимадан яралган, деган саволга жавоб кидира бошладилар.
Бу даврга келиб, Юнонистонда йирик савдо ва маданият марказига айланган Милет шахрида фалсафий фикрлар кенг ривожланди. Таникли мутафаккир Фалес (эр.авв. 624-567) хамма нарса сувдан келиб чиккан ва сувга айланади, деб хисоблаган булса, Анаксимандр (эр.авв. 610-546) дунё ноаник материя –апейрондан ташкил топган, дейди. Нарсалар, унинг фикрига кура, апейрон харакати хамда совуклик ва иссиклик, намлик ва куруклик каби карама-каршиликларнинг натижасида пайдо булади. Анаксименнинг (эр. авв. 588-525) фикрича, хамма нарса хаводан хосил булган ва хавога айланади. Эфеслик Гераклит (эр. авв. 530-470) оламдаги барча нарса ва ходисаларнинг асоси оловдан иборат деб хисоблаган.
2. Гераклит таълимотининг ахамияти шундаки, у узининг дунёнинг моддийлиги хакидаги фикрини нарса ва ходисаларнинг узгариши ва ривожланиши каби конуний жараён, деб эътироф этишидадир. Мазкур абадий ва энг умумий конуниятни Гераклит логос деб тавсифлайди.
Гераклит фалсафасининг яна бир мухим томони вокеликдаги нарса ва ходасаларга диалектика нуктаи назардан ёндашувидадир. Унинг фикрича, нарса ва ходисалар доимий узгаришда, узаро алокадорликда, богликликда, бир-бирига утиб туришдадир. Бу узгариб, ривожланиб туришнинг манбаъи диалектик зиддиятлиликдадир, деб хисоблади.
Кадимги Юнон файласуфларидан Пифагор (эр. авв. 580-500) нуктаи назарича, дунёнинг асосини сонлар ташкил килади, сонлар коинотдаги тартибнинг ифодасидир. Дунёни билиш – уни бошкарувчи сонларни билишдир.
Пифагорчилар сонни материядан ажратиб, уни илохийлаштирган булсалар-да, аммо улар математика фанининг шаклланишига катта хисса кушдилар. Натижада машхур Пифагор теоремаси вужудга келди.
Кадимги Юнон маданиятида софистлар фалсафаси катта урин тутади. Софистлар антропология (инсон хакидаги фан) ва гносеология (билиш хакидаги фан) муаммолари билан шугулланганлар. Софистлар уша даврдаги янги касбларнинг мохир усталари, яъни укитувчилар, дипломатлар, нотиклар, суд махкамаларида ишловчи мутахассислардан иборат булиб, хакикат ва адолат урнатишга хизмат килишган. Уларнинг таълимоти Сукрот фалсафасига хам маълум даражада таъсир курсатган. Сукрот (эр. авв. 469-399 й.) фикрича, фалсафанинг марказида ахлок масалалари турмоги лозим. Жамиятнинг равнаки, тинчлик ва осойишталиги, фаровон хаёти ахлок-одобнинг ахволига боглик. Бу масалалар Шарк фалсафасида хам катта урин тутганлиги боис халкимиз, буюк алломаларимиз Сукрот номини бенихоят хурмат билан тилга олган, унинг ахлок-одоб хакидаги панд-насихатларига амал килган.
Сукротнинг шогирди Афлотун (асли Платон мил. авв. 427-347) жахон фалсафаси тарихида учмас из колдирган, у нафакат файласуф олим, балки санъаткор, шоир ва драматург булган, уз гояларини диалоглар тарзида баён килган.
Афлотун Демокрит фикрларини каттик танкид килади. Афлотуннинг фалсафий карашлари, асосан унинг «Базм», «Теэтет», «Федон» номли диалогларида, сиёсий карашлари эса «Давлат», «Сиёсат» ва «Конунлар» номли асарларида ифода этилган.
Афлотун таълимотича, оламда «гоялар дунёси» бирламчи булиб, моддий дунё эса иккиламчи, гоялар дунёсининг махсули, соясидир. Унингча, «гоялар дунёси» фазо ва вактга боглик булмай, абадий харакатсиз ва узгармасдир: у «хакикий дунё»дир.
Афлотуннинг билиш назариясига кура, билиш объекти «гоялар дунёси», моддий дунё ва ундаги нарса ва ходисалар хиссий билишнинг манбаъидир. Хиссий билиш хакикат эмас, чунки у оркали кишилар гояни эмас, балки моддий предметларни сезадилар, улар тугрисидаги тасаввурга эга буладилар. Моддий буюмларнинг асоси ва мохияти булган «гоялар дунёси»ни факат соф тафаккур ёрдамида билиш мумкин.
Афлотун Юнонистондаги уша давр давлатини энг адолатли ва идеал давлат деб хисоблаган. У жамиятни 3 табакага булади. 1. Давлат арбоблари – файласуфлар. 2. Ґарбийлар (сокчилар). 3. Дехконлар ва хунармандлар. Бунда давлат файласуф – аристократлар кулида булиши лозим, харбийлар эса давлатнинг зурлик ва зулм аппаратидан иборат булиб, кулдор учун зарур булган шароитни яратиши керак.
3. Кадимги Юнонистоннинг энг машхур файласуфларидан бири Демокритдир (эр. авв. 460-370). Унинг нуктаи назарича, дунё моддий булиб, рух, онг материянинг махсулидир. У дунёнинг асоси атомлар ва бушликлардан иборат, нарса ва ходисаларнинг ранг-баранглиги атомлар бирикиш усулларининг турли-туманлигидан келиб чикади, деб хисоблаган. Демокрит материя ва харакатнинг ажралмаслигини, харакат, фазонинг хам худди материя сингари объектив мавжуд эканлигини тан олиш лозим, дейди. Лекин у харакатни атомларнинг бушликдаги оддий урин алмашиши, харакатнинг узини эса атомларнинг фазода узаро тукнашуви натижасида хосил булади, деб хисоблаган.
Демокрит табиатдаги хамма вокеа, ходисаларнинг доимо узгариб туришини зарурият хисоблаб, табиатдаги тасодифни тан олмас эди. Унинг фикрича, нарса ва ходисалар уртасидаги сабабиятни билмаслик тасодифни тан олишга олиб келади. Сабабий богланишларни текширишни у фанларнинг асосий вазифаси деб хисоблар эди.
Демокрит онг ва рух хам атомдан иборат, деб хисоблаган. У оламни билиш мумкинлигини таъкидлаб, уни коронги ва хакикий билимлардан иборат деб уйлаган. У билиш жараёнида хиссиёт ва тафаккурнинг ролини хам курсатиб утади.
Демокрит кадимги Юнонистоннинг комусий олими эди. У фаннинг турли сохалари: фалсафа, физика, биология, тиббиёт, педагогика, рухшунослик, филология, этика, сиёсат, мантик, ижтимоий хаёт масалаларига доир фикрларни баён этган. Демокритнинг меросида инсонни хар томонлама камол топтириш, унда инсонпарварлик, ватанпарварлик туйгуларини шакллантириш, одоб-ахлок, эътикод, виждон ва бошка олижаноб инсоний фазилатларни шакллантиришга оид кимматбахо фикрлар мавжуддир.
Левкипп (500-440) Демокрит билан биргаликда атомистик назарияга асос солди. У биринчи булиб сабабият конуни ва етарли асос конунини таърифлаб берди.
Демокритнинг атомистик фалсафаси кейинчалик Эпикур (341-270) томонидан ривожлантирилди. Демокрит атомларнинг асосан шакл ва микдор жихатдан фаркини таъкидлаган булса, Эпикур эса уларнинг хажми, огирлиги жихатдан фаркини таъкидлайди.
4. Афлотуннинг гоялар хакидаги таълимоти кадимги дунёнинг энг буюк мутаффакири, кулдорларнинг урта табака вакили Аристотель – Арасту (эр.авв. 584-322) томонидан катъий танкид килинган. У «Метафизика» (ёки «биринчи фалсафа»), «физика», «Жон тугрисида», «Аналитика», «Категориялар», «Этика», «Сиёсат» ва бошка асарларида Афлотуннинг «гоялар» назариясини асоссиз, деб хисоблайди. Арасту гоялар билан предметлар уртасида айирма йук, деб таъкидлайди. Унингча, моддий олам абадий ва объектив характерга эга булиб, у хеч кандай Платон «гоялари»га мухтож эмас. Табиат моддий асосга эга булган нарса ва ходисалар йигиндисидан иборат, у хар доим харакат ва узгаришдадир.
Арасту уз асарларида хамма нарсанинг асосида материя ётади, деб моддий дунёнинг оъектив мавжудлигини эътироф этади. Нарсалар материя ва шаклдан пайдо булади. Ґар бир нарса шаклланган материядир ва шакл борликнинг мохиятидир. Материянинг узида ривожланишнинг факат имконияти бор, холос, у шакллантиришга мухтождир. Шакл туфайлигина материя имкониятдан вокеликка айланади. Хакикий борлик, унинг фикрича, материя ва шаклланиш бирлигидир. Булар бир-бирига утиб туради. Шаклсиз материя йук. Арасту материя пассив, шаклсиз нарса. Шакл эса фаол булиб, нарсани нарса килувчидир. Арасту шаклнинг фаоллиги хакидаги карашини давом эттириб, хамма нарса шаклларнинг шакли – худонинг, «дунёвий рух»нинг, «дастлабки турткининг» ижодий ролини таъкидлайди. Бу масалада у Афлотунга якин туради.
Билиш назариясида Арасту Демокритннг тарафдори эди. Унингча, моддий дунё билишнинг, сезгиларнинг, тажрибанинг асосидир. Сезгилар бизга айрим аник нарсалар хакида маълумот берса, аклимиз эса умумлаштирилган маълумотлар беришга кодир, деган эди.
Арасту мантик фанининг барча мухим масалаларини ишлаб чикди, у мантик билиш учун зарур булган тафаккур шакллари ва исботлаш тугрисидаги фандир, деб ёзади. Фикрлар борликлиги, Арастунинг нуктаи назарича, мавжуд объектив олам ходисалари богланишларининг инъикосидир.
Арасту категориялар, тушунчалар, мулохазалар ва хулосалар тугрисидаги таълимотларни кашф этди. Фалсафа тарихида 1-булиб категориялар тизимини ишлаб берди. Шунинг билан бирга у категорияларнинг бир-бири билан алокадорлигини, бир-бирига утишини исботлади.
5. Румода фалсафа милоддан аввалги II асрда ривожланган, унинг гуллаган даври эса милоддан аввалги 1 асрга тугри келади. Румо фалсафасининг йирик намоёндаларидан Лукреций Кар милоддан аввалги 99-58 йилларда яшаб ижод килган, уз дунёкарашини «Нарсаларнинг табиати тугрисида»ги асарида чукур ва атрофлича баён килган. У Демокрит ва Эпикурларни атомистик назарияларини кенгайтиради, чукурлаштиради ва ривожлантиради. Материя абадий, у бир холатдан иккинчи холатга айлана олади, дейди. У фазо ва вакт, харакатнинг объективлиги, материя билан богликлиги хакида фикр юритади.
Яшашдан максад, деб ёзган Лукреций, бахтли хаёт кечиришдан иборатдир. Жамият хам худди табиат сингари уз конунларига эга хамда табиат конуниятларига таянган холда ривож топади, дейди у.
6. Милоддан аввалги IV аср охирида Юнонистонда стоиклар таълимоти шаклланди. У кейинча Румо даврида кенг таркалган фалсафий окимлардан бирига айланган эди. Стоиклар асосий эътиборларини инсоннинг ахлокий муаммоларига каратадилар. Улар илгари сурган ахлокий меъёрлар инсон фаолиятининг чуккиси сифатида эзгуликни мухим деб билади. Эзгулик уларнинг фикрича, бирдан-бир фаровонликдир. Эзгуликнинг маъноси окилона яшашдан иборат. Стоиклар асосий ахлокий талабдан келиб чиккан холда, «Табиатга мувофик яшаш»ни талаб этишарди. Табиат ва дунёнинг тартиби–логосга мувофик яшашга, хаёт кечиришга даъват этганлар. Бу уринда Румо стоиклари Цицерон, Сенека, Марк Аврелий, Антонийларнинг фалсафий, ижтимоий-сиёсий карашлари диккатга сазовордир.
7. Неоплотонизм – бу мистик, диний фалсафа булиб, III-V асрларда Румо империяси даврида кенг ривожланган. Бу таълимот христианлик ривожланган ижтимоий даврда тараккий этган. Неоплатоник окимнинг кузга куринган намоёндаси Плотин (205-270) булган. Плотиннинг фикрича, мавжудликнинг асосини хиссиётдан, аклдан устун турувчи гайритабиий, илохий тамойил ташкил этади. Борликнинг барча шакллари унга боглик. Плотин бу тамойилни мутлак борлик ва уни билиш мумкин эмас, деб тушунтиради.
8. II-III асрда христианлик тарихида апологетика ёки апологетлар даври вужудга келди. Апологетика сузининг лугавий маъноси «химоя килувчи» демакдир, яъни християн дини акидаларини турли хужумлардан химоя килишдир. Апологетлар уз адабий асарларида христианлик таълимотини асрашга, Румо салтанати хокимларига христианликни таъкиб килишни оклаб булмаслигини курсатишга интилганлар. Шу туфайли уз асарларида, ё диалог ёки апологиянинг тан олинган мумтоз шаклидан фойдаланганлар. Христиан динини мантикий асослашга интилиш учун тушунарли талкин килиш ва окибатда унга конунийлик макомини бериш максади кузда тутилади.
Апологетлар илохиётчиларга нисбатан купрок файласуф эдилар. Уларнинг таъкидлашича, христианлик бу энг кадимги дин ва фалсафадир. Масалан, Инжилда Троян хакида башорат килинган, Юнон фалсафасида мавжуд булган хакикат масаласи эса, христианлик ва яхудийлик динидан узлаштирилган. Апологетларнинг уктиришларича, христианлик энг олий фалсафадир. Бунинг исботи эса Тавротда башорат килинган. Апологетлар гояларини таргиб килишда Тер Туллиан жонбозлик килган.
Патристиканинг лугавий маъноси «ота»ни англатиб, бу суз купинча хурмат маъносида ¢арбий Епископларга берилган. ¢арбда черковнинг энг йирик отаси Аврелий Августин (354-430) булиб, у Мукаддас (Блаженный) деб ном олган эди. У файласуф ва илохиётчи булган. У икки давр оралигида, яъни антик дунё ва шаклланиб келаётган ¤рта асрчилик оралигида яшаган.
Бу уринда Августиннинг бутун фалсафаси ягона мутлок ва мукаммал худо хакидаги таълимотда мужассамлашган.


Xulosa
Улар илгари сурган ахлокий меъёрлар инсон фаолиятининг чуккиси сифатида эзгуликни мухим деб билади. Эзгулик уларнинг фикрича, бирдан-бир фаровонликдир. Эзгуликнинг маъноси окилона яшашдан иборат. Стоиклар асосий ахлокий талабдан келиб чиккан холда, «Табиатга мувофик яшаш»ни талаб этишарди. Табиат ва дунёнинг тартиби–логосга мувофик яшашга, хаёт кечиришга даъват этганлар


Адабиётлар:


1. Фалсафа. Қадимий луғат. – Т., «Шарқ», 2004 йил, 154-152 бетлар.
2. Ж.Туленов Жамият фалсафаси. Олтинчи бўлим. – Т., 2001 йил.
3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. Э.Юсуповнинг умумий таҳрири остида. – Т., «Шарқ», 1999 йил, 252-255 бетлар.
4. С.Э. Крапивенский. Социальная философия. Учебник дня вузов.- Москва, Гуманиторно-издательский центр «ВЛАДОС», 1998 йил, 3-17 бетлар.
5. В.С.Барулин «социальная философия» Учебник дня вузов.- Москва, ФАИР-ПРЕСС, 1999 йил, 4-8 бетлар.
Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling