Зўравонликка қарши узоқ кутилган тарихий қонун имзоланди


Download 24.47 Kb.
bet2/2
Sana25.04.2023
Hajmi24.47 Kb.
#1397717
1   2
Bog'liq
Kun yangiligi

Кеча ва кундуз
Кеча ва кундуз — Ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Чўлпон томонидан ёзилган роман. Бу асарга „Ўткан кунлар асари даражасида“ деб баҳо берилган. У ўзбек адабиётидаги илк роман — дилогия бўлиб, икки китобдан иборат. Биринчи қисми „Кеча“ 1933-1934 йилларда Москвада ёзилган. Дастлабки боблари 1935-йилда Тошкентдаги адабий журналнинг 1-сонида босилган, асар 1936-йилда тўлиқ ҳолда нашр етилган. Асардаги воқеалар илк баҳорда бошланиб, қиш чилласида тугайди. Чўлпон романига „Ҳамал келди — амал келди“ мақолини епиграф қилиб олган. „Кеча ва кундуз“ романининг фақат „Кеча“ қисми мавжуд. Олимларнинг тахминича, Чўлпон „Кундуз“ қисмини ҳам режалаштирган ёки ёзган бўлиши ҳам мумкин. Дилогиянинг тўлиқ емаслиги олимларга Чўлпоннинг мақсади ҳақида тахмин қилиш имкониятини беради.
Баʼзи олимлар Чўлпон фақат „Кеча“ни ёзган, „Кундуз“ қисми борлиги ҳақидаги мулоҳазалар совет кузатувчиларини мамнун қилиш учун айтилган дейишади. Бошқалари еса Чўлпон „Кундуз“ни ҳам ёзган, лекин НКВД уни ҳибсга олишганда асар мусодара қилиниб, йўқ қилинган деб ҳисоблашади
Романнинг „Бугун“ деб аталган иккинчи қисмининг тақдири тўғрисида маʼлумот йўқ. Ҳолбуки „Кеча“ да тасвирланган воқеаларнинг мантиқига кўра романнинг „Кундуз“ қисмида Зебининг Сибир сургунидан, Мирёқубнинг еса Қрим сафаридан кейинги ҳаётлари тасвирланиши лозим еди. Биринчи китобдаги тасвир етилган воқеа биринчи жаҳон уруши ендигина бошланган кезларида Ўзбекистон вилоятларининг бирида бўлиб ўтади. Асардаги асосий ғоя мавжуд тузумни таг — томири билан ўзгартиришдир. „Кеча ва Кундуз“ романида халқ ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга молик бўлган барча зиддиятлар, адибнинг бор орзулари ифодаланган. Унда меҳнаткаш халқнинг, хусусан, хотин-қизларнинг оғир кулфату, машаққатларга тўлиқ ҳаёти жонли воқеалар, ёрқин образлар воситасида таʼсирли ва ишонарли тасвирланган. Асардаги асосий ижобий қаҳрамонлардан бири бўлган гўзал ва хушовоз, содда ва ҳуқуқсиз Зеби тимсоли фикримизни далиллайди [7, 170 б.]. Муаллиф Зеби тақдирида, Раззоқ сўфи ва Қурбонбиби тақдирида бутун бир халқнинг даврга хос фожеали ҳаётини яққол кўрсатиб беради. Асар таржимасини амалга оширган таржимон, осиёшунос тадқиқотчи С.Дюдуанон 1962-йили Белгияда таваллуд топган, айни пайтда Париждаги Сорбонна университетида илмий-ижодий фаолият олиб бормоқда. Чўлпоннинг „Кеча ва кундуз“ романи франсуз тилига маҳорат билан таржима қилинган, унда адиб қўллаган лексик бирликлар, қаҳрамонлар ҳис- туйғулари, табиат манзаралари, хусусан, ўзбек халқининг миллий менталитетини ифодалаган жумлаларга франсузча муқобиллар ва изоҳлар муваффақиятли топилган.
Америкалик Кристофер Форт 1988-йилда Миннесота штатида тугʻилган. 2010-йилда Мичиган давлат университетини сиёсатшунослик ва рус тили ёʻналиши бўйича тамомлаган. Огаё штати университетида магистр даражасини олган. У Ўзбекистонда бир неча йил яшаб, ўзбек тилини ўрганди."Яқинда Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз " романини инглиз тилига таржима қилдим ва „Академик Стадис Пресс“ нашриёти томонидан чоп етилди. Мен Чўлпон асари таржимасига киришдим, чунки романнинг илк саҳифаларини ўқиб, менда ўзбек тилининг ўзига хос услуби сеҳрланиб қолган еди. Асарда Навоий сингари Чўлпон ҳам ўзбек тилининг ўзига хос имкониятларини тўлиқ очиб беради.
Download 24.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling