Сенинг ўйининг.
Кино
100. Ўзбекфильм киностудияси кимнинг номи билан юритилади? (Комил Ёрматов)
200. Қайси кинокомпаниянинг эмблемасида қанотли от Пегас тасвирланган? (Тристар)
300. Ўз “қишлоғининг виждони” бўлган киноқаҳрамонни аниқланг. (Анзират, “Суюнчи”)
400. Британиялик кино устаси томонидан ишланган бу фильм аллақачон бир неча йўналиш бўйича "Олтин курра" мукофотига лойиқ деб топилган. Мумбайда суратга олинган. Фильм рекламасини кўрганлар унинг Болливудда ишланганига ишонмаслиги ҳам мумкин. Режиссёри Данни Бойл. (Харобадан чиққан миллионер)
500.Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ташкил этилган биринчи хусусий киностудияни топинг. (“Файзифильм” 1992 йил феврал)
Заковат
100. Эколог олимларнинг фикрича “Ин жил” китоби жуда кўп ҳайвонот дунёсини қирилиб кетишидан асраган экан. “Инжил”да ҳайвонларнинг кўплаб турлари йўқолиб кетиши олди олинадиган нима ёзилган? (бу китобда кўплаб еб бўлмайдиган ҳайвонлар номи ёзилган)
200. товуқ фойдали жонзот. Япон олимларининг фикрича, у инсониятга 4 та нарса берди. 1) тухум, 2) гўшт, 3) қалам учун пат. Сиз 4 сини топинг. (иероглиф, калта товуқ оёқ изларидан олинган )
300. Бир музей экспонатларидан бирида шундай ёзув битилган: “Мен қачонлардир ўрмонларда яшаганман, ҳаётлик чоғимда жим турганман, ҳозир ўликман ва куйлайман”. Бу ерда гап нима ҳақида кетмоқда? (мусиқа асбоби)
400. Бир бойвачча хоним ўз хизматкорига “Агар ўлсам давлатимни сенга хатлаб бераман”, дейди. Хизматкор хонимнитезроқ жўнатиб, бойликларига эга бўлишга тушгандир деб ўйларсиз. Аксинча, у хонимни узоқроқ яшашини хоҳлаган. Савол, нега? (хоним неча ёшда ўлсам, бойлигимнинг шунча фоизи сеники деган)
500. Бу пайтда савдо зўр бўлар эмиш. Ўт ўчирувчилар ва шифокорларга анча иш топилади. Автоҳалокатлар, ўз жонига қасд қилиш, қотиллик, ўт қўйиш каби жиноятлар сони кўпаяр экан. Бу ҳақда диний китобларда ҳам айтиб ўтилган. Бу қайси пайт? (Ой тўлган пайт)
Адабиёт
Do'stlaringiz bilan baham: |