Вазиятли масалалар ечиш


Download 3.56 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi3.56 Kb.
#1261489
Bog'liq
Nerv tizimi. Umumiy morfofunksional tavsifi. Markaziy (2)


Вазиятли масалалар ечиш
1. Одам орқа миясини патологоанатомик текшириб кўрилганда бўйин ва кўкрак бўлимлардаги вентрал шохлар ядроларида деструкция аломатлари топилган ва ҳужайралар миқдори камайганлиги аниқланган. Қандай фаолият бузилган бўлиши мумкин?


Жавоб:диафрагма ва қовурғалараро мускуллар фаолияти.


2.Полиомиелит касаллиги орқа миянинг шикастланиши ва скелет мушаклари фаолиятининг бузилиши билан боради. Бу ҳолатни қайси нейроннинг деструкцияси билан тушунтириш мумкин? Рефлектор ёйнинг қайси бўғини бунда бузилади?


Жавоб:мотонейронлар, харакатлантирувчи.


3. Маълумки, ноксимон ҳужайраларда кўп миқдордаги синапслар мавжуд. Миячанинг қайси афферент толалари ва қандай нейронларнинг аксонлари бу синапсларни ҳосил қилади?


Жавоб:лианасимон толалар, саватчасимон, юлдузсимон ва донача хужайралар.


4. Донадор қаватнинг йирик юлдузсимон ҳужайралари тормозловчи нейронлар ҳисобланади, лекин улар бевосита ноқсимон ҳужайраларни тормозлай олмайди. Шу ҳужайраларда юз берадиган тормозловчи синапслар қаерда жойлашган ва у қайси даражада ноқсимон ҳужайраларнинг дендритларига келаётган нерв импулсларини тўхтатади?


Жавоб:Ушбу ҳужайралар ганглионар қават ёнида жойлашган бўлиб, тармоқланган дендритлари молекуляр қаватда донача ҳужайраларнинг аксонлари билан синапслар ҳосил қилади. Аксонлари эса донадор қаватда коптокча соҳасида донача ҳужайраларнингдендритлари билан мохсимон толалар синапслари ёнида синапслар ҳосил қилади ва улардан келаётган қўзғатувчи импульсларни блоклайди.


5. Бош мия пўстлоғидан иккита препарат берилган. Уларнинг бирида пирамидасимон гигант ҳужайрали V қават кўринади, лекин донадор қават деярли ривожланмаган. Бошқасида эса – гигант пирамидалар йўқ, лекин ташқи ва ички донадор қават яхши ривожланган. Бу препаратларнинг қайси бири бош мия пўстлоғининг сезувчи соҳасидан, қайси бири эса ҳаракатлантирувчи соҳасидан тайёрланган?
Жавоб:1) харакатлантирувчи, 2) сезувчи.


6. Суд-тиббиёт экспертизаси учуниккита ўлган одам миясидан препаратлар тайёрланган. Улардан бирининг марказий пушта соҳаларида пирамидасимон нейронлар ва V қават яхши ривожланган. Иккинчисининг худди шу соҳасида нейронларнинг сони кам, нейроглиянинг миқдори эса ошган. Ўлганларнинг бирида қандай фаолият бузилган?


Жавоб:Харакатланиш.
Download 3.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling