Топографик харитада масалалар ечиш


Download 0.57 Mb.
bet1/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish


2 –Амалий иш
Топографик харитада масалалар ечиш

Топографик харитада масалалар ечиш

Топографик харитада белгиланган нуқталарнинг:




A

B

Тўғри бурчакли координаталарини аниқлаш

ХА = 6067,500 км

ХB = 6068,375 км

УА = 4311,070 км

УB = 4311,760 км

Географик координаталарини аниқлаш

180 04′ 10′′

180 04′ 47′′

540 41′ 48″

540 42′ 17″

Масофаларни ўлчаш:

Чизиқли масштаб

= 1175 м

Тескари геодезик масала орқали масофани аниқлаш



X = 6068,375 км – 6067,500 км = 0,875 км = 875 м



Y = 4311,760 км – 4311,070 км = 0,690 км = 690 м



м

Топографик харитада берилган нуқталарни, йўналишларнинг ориентирлаш бурчакларини ўлчаш

Дирекцион бурчакларни ўлчаш

370 30′

2170 30′

Румбларни ҳисоблаш

I-чорак:
370 30′

III-чорак:
= 2170 30′1800 = 370 30′

Ҳақиқий азимутларни ҳисоблаш.

=
= 370 30′ + 20 22′ = 390 52′

=
=217030′+20 22′ =2190 52′

Магнит азимутларни ҳисоблаш


= 390 52′ + 60 12′ = 460 04′


=219052′+6012′ = 2260 04′

Топографик харитада берилган нуқталарни:

Абсолют баландликларни аниқлаш

162,5 м

175 м

Нисбий баландликларни аниқлаш

hAB= 162,5 – 175 = 12,5 м

Магнит оғиш бурчаги: . Меридиан яқинлашиш бурчаги:
Географик координаталар

Географик координата системасида ер юзидаги нуқтанинг ўрни унинг географик кенглиги ва узунлиги билан аниқланади.


Ер юзидаги нуқтанинг географик координаталари аниқлаш усулига қараб астрономик ва геодезик координаталарга бўлинади. Астрономик координаталар осмон ёриткичларини кузатиш йўли билан, геодезик координаталар эса ер юзида олиб борилган ўлчаш натижаларидан ҳисоблаб чиқарилади.
Геодезик координаталар. Геодезик координата системасида бирон нуқтанинг ўрнини аниқлашда асосий координата юзаси қилиб референц-эллипсоид юзаси, асосий координата чизиқлари сифатида эса геодезик меридиан ва параллеллар қабул қилинади. Ер эллипсоидидаги бирор нуқтанинг ўрнини аниқлашда шу нуқтадан ўтказилган меридиан ва параллелнинг кесишган нуқтасидан фойдаланилади. Бирор нуқтадан ўтказилган меридиан шу нуқтанинг геодезик узунлигини, параллел эса геодезик кенглигини билдиради. Геодезик кенглик ва узунлик тўғрисида гапиришдан аввал экватор, геодезик меридиан ва параллелни тушунтириб ўтмоқчимиз.
Ер эллипсоидининг кичик (қутбий) ўқи орқали бўйламасига ўтказилган кесма — меридианал текислик, бу текисликнинг эллипсоид юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ эса геодезик меридиан дейилади. Ер эллипсоидининг бирор нуқтасидан унинг ўқига перпендикуляр ўтказилган кесма параллел текислик, бу текисликнинг эллипсоид юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ эса параллел деб аталади. Ер эллипсоиди марказидан ўтказилган параллел кесма-экватор текислиги, унинг эллипсоид юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ эса экватор дейилади.



6- шаклда Ер эллипсоидидаги нуқта геодезик координатасининг геометрик мазмуни кўрсатилган. Ер эллипсоидидаги М нуқтанинг геодезик кенглиги шу нуқтанинг нормал чизиғи (mn) билан экватор текислиги орасидаги бурчакдан иборат. Геодезик кенглик В билан белгиланади ва экватордан қутбларга томон 0 дан 90° гача ҳисобланади. Нуқта экватордан шимолда бўлса, унинг геодезик кенглиги шимолий кенглик, жанубда бўлса – жанубий кенглик деб аталади. Шимолий кенгликнинг ишораси мусбат (+), жанубий кенгликники манфий (–) бўлади.


Берилган нуқтанинг геодезик узунлиги унинг геодезик меридиани билан бош меридиан текислиги орасидаги бурчакдан иборат бўлиб, L билан белгиланади. Бош меридиан қилиб, Гринвич (Лондон шаҳри ёнида) обсерваторияси залининг марказидан ўтган меридиан қабул қилинган. Геодезик узунлик Гринвич меридианидан бошлаб ғарбга ва шарққа томон 0 дан 1800 гача ўлчанадн. Нуқта Гринвич меридианидан ғарбда жойлашган бўлса, унинг узунлиги ғарбий (мусбат), шарқда бўлса – шимолий (манфий) бўлади.
МДҲ территорияси экватордан шимолда ва Гринвич меридианидан шарқда жойлашганлиги учун бу территориядаги нуқталарнинг геодезик кенглиги олдига кенгликни билдирувчи мусбат (+) ишора ва геодезик узунлиги олдига шарқий узунликни билдирувчи манфий (–) ишора қўйилмайди.
Астрономик координаталар. Ер юзидаги нуқталарнинг астрономик координаталарини аниқлашда асосий юза қилиб геоид, координата чизиқлари қилиб эса астрономик меридиан ва параллеллар қабул қилинади. Берилган нуқтанинг астрономик меридиани деганда, Ернинг айланиш ўқига параллел қилиб ўтказилган текисликнинг мазкур нуқтадан туширилган шовун чизиғи йўналишида Ер юзаси билан кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ тушунилади
Ер юзидаги бирор нуқтанинг астрономик меридиани билан бошланғич деб қабул қилинган Гринвич меридиани текисликлари орасида ҳосил бўлган бурчак шу нуқтанинг астрономик узунлиги дейилиб, λ билан белгиланади. Ер юзидаги бирор нуқтадан туширилган шовун чизиғи билан экватор текислиги орасида ҳосил бўлган бурчак шу нуқтанинг астрономик кенглиги бўлиб, φ билан белгиланади.
Геодезик ва астрономик координата системалари бир-биридан эллипсоиддаги нормал билан шовун чизиғи орасидаги бурчакча фарқ қилади. Бу бурчак шовун чизиғининг оғиши дейилиб, Ернинг ҳамма нуқтасида 3' – 4' га тенг.
МДҲ территориясининг текислик районларида шовун чизииғининг оғиши ўртача 4'-5', тоғ олди ва тоғли районларда эса 30' га тенг. У Ер пўстлоғининг катта аномалияли массалар жойлашган қисмидагина 60' бўлиши мумкин. Бир-биридан 1' кенгликда жойлашган икки нуқта орасидаги масофа 31 м га тенг. Шунга кўра текислик районлардаги бирор нуқтанинг геодезик ва астрономик координаталари бир-биридан тахминан 100 – 150 м, аномалияли районларда эса бундан дам кўпрок фарқ қилиши мумкин. Олий геодезияда бу фарқ эътиборга олинади.
Геодезик ва астрономик координаталар системалари битта умумий ном билан географик координата деб юритилади. Бунда нуқта координатаси астрономик усулда аниқланган деб фараз қилинади. Географик координатанинг афзаллиги Ер юзидаги барча нуқталарнинг ўрни ягона системада аниқланишидадир.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling