Топографик харитада масалалар ечиш


ОРИЕНТИРЛАШ Ориентирлаш бурчаги


Download 0.57 Mb.
bet6/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish

ОРИЕНТИРЛАШ
Ориентирлаш бурчаги. Азимут, дирекцион бурчак ва румб

Жойдаги бирор чизиқиинг бошланғич деб қабул қилинган чизиққа нисбатан йўналишини аниқлаш шу чизиқни ориентирлаш дейилади. Ҳар қандай чизиқиинг йўналиши бу чизиқ билан бошланғич йўналиш деб қабул қилинган чизиқ орасида ҳосил бўлган бурчак ёрдамида аниқланади. Бу бурчак ориентирлаш бурчаги деб аталади. Масалан, оХ чизиғии бошланғич йўналиш деб қабул қилинса (12-шаклга қаралсин), оС чизиғининг бу чизиқка нисбатан йўналиши α ориентирлаш бурчаги ёрдамида аниқланади.


Жойдаги бирор чизиқ йўналишини аниқлашда бошланғич йўналиш қилиб географик меридиан қабул қилинса, улар орасидаги ориентирлаш бурчагига ҳақиқий азимут, магнит меридиани қабул қилинса—магнит азимути, ўқ меридиан ёки унга параллел чизиқ қабул қилинса – дирекцион бурчак дейилади. Ҳақиқий азимут, магнит азимути ва дирекцион бурчак бошланғич йўналишнинг шимол томонидан бошлаб соат стрелкаси йўналишида 0 дан 3600 гача ўлчанади. Maсалан, ОС чизиғининг ҳақиқий азимути А бурчакдан, магнит азимути Ма бурчакдан, дирекцион бурчак эса α бурчакдан иборат (14 шакл). Ҳақиқий азимут билан магнит азимут δ бурчакка, ҳақиқий азимут билан дирекцион бурчак γ бурчакка фарқ қилади. δ бурчак магнит оғиш бурчаги, γ эса меридианларнинг яқинлашиш бурчаги бўлиб, улар ҳақида маьлумот кейинги параграфларда берилган.
Геодезия ишлатиладиган тригонометрик функциялар жадваллари кўпинча 00 дан 900 гача берилади. Шунинг учун геодезиядa азимут ва дирекцион бурчаклар билан бирга румбдан ҳам фойдаланилади.
Румб – бошланғич йўналшининг шимолий ва жанубий томони билан чизиқ йўналиши орасидаги бурчакдир; у 0 дан 900 гача ўлчанади.
Румб магнит меридианидан бошлаб ҳисобланса магнит румби, географик меридиандан бошлаб, ҳисобланса – ҳақиқий румб, абсцисса ўқидан бошлаб ҳисобланса - дирекцион румб дейилади. Дирекцион румб жадвал бурчаклари деб ҳам юритилади.
Румб 0 дан 90° гача шимол ва жануб томондан шарқ ва ғарбга томон ҳисобланиши сабабли унинг тўғри бурчакли координатанинг қайси чорагида эканлигини ифодалаш учун румб қиймати олдига чизиқ жойлашган координата чорагининг номи ёзилади (15-шакл). Йўналиш биринчи чоракда бўлса, румб шимоли-шарқий (ШШқ ), иккинчи чоракда бўлса — жануби- шарқий ЖШқ), учинчи чоракда бўлса – жануби-ғарбий (ЖҒ), тўртинчи чоракда бўлса – шимоли-ғарбий (ШҒ) деб аталади.
Ер юзидаги ҳар бир чизиқнинг тўғри ва тескари ориентирлаш бурчаги бўлади. Масалан, 16- шаклда MN чизиқнинг М нуқтадан бошланган йўналишининг дирекцион бурчаги (α) — тўғри дирекцион бурчак. N нуқтадан бошланган йўналишинннг дирекцион бурчаги (α') эса тескари дирекцион бурчак ҳисобланади. Шаклдан кўринишича, чизиқ йўналишининг тўғри ва тескари дирекцион бурчаги бир-биридан 1800 фарқ қилади, яъни
α' = α ± 180°. (7.1)
Агар тўғри дирекцион бурчак α < 180° бўлса, тескари дирекцион бурчакни ҳисоблашда 180° қўшилади, тўғри дирекцион бурчак α > 180° бўлганда эса 180° айрилади.
Худди шунингдек, ҳақиқий азимут, магнит азимути ва румб ҳам тўғри ва тескари бўлади. Масалан, MN чизиқнинг тўғри румби r дан, тескари румби эса r' дан иборат. Тўғри ва тескари румблар қиймати бир-бирига тенг бўлиб, уларнинг фақат номлари ўзгаради. Масалан, тўғри румб ШШқ бўлганда тескари румб ШҒ бўлади ва, аксинча, тўғри румб ЖҒ бўлганда тескари румб ШШқ бўлади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling