7-Маъруза Уч фазали электр занжирлари


Download 210 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi210 Kb.
#1536749
Bog'liq
7-Маъруза

7-Маъруза Уч фазали электр занжирлари

  • Уч фазали ЭЮК ҳосил қилиш
  • 2. Манба ва истеъмолчиларни юлдуз усулида улаш

1. Уч фазали ЭЮК ҳосил қилиш Бир хил частотали ўзаро 1200 силжиган (1200 +1200 +1200=3600 тўла бир даврга тўғри келади) учта ЭЮК ли электр занжири тизимидаги ток уч фазали ток дейилади. Рус электротехниги М. О. Доливо – Добровольский томонидан ихтиро қилинган (1889-1891) уч фазали ток генератори, трансфарматори, мотори ва узатиш тизими, уч фаза тизими электротехниканинг фан ва техникада етакчи соҳаларидан бирига айланишига сабабчи бўлди.

Уч фазали ток бир фазали токка нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: 1. Тузилиши жиҳатдан оддий, яхши иш тавсифларига эга, ишлашда арзон ва ишончли ҳамда бир неча 10 ваттдан 10 минг Квт ва ундан ортиқ қувватли уч фазали моторлар яратиш имконини беради; 2. Уни узатишда бир фазали токни узатишга нисбатан тахминан 25 фоиз рангли металл тежалади; 3. Уч фаза ва тўрт симли тизимда бир биридан га фарқланувчи иккита кучланишдан фойдаланиш мумкин.

Уч фазали ЭЮК генераторининг схемаси 1-расмда, ЭЮК графиги 2-а-расмда ва вектор диаграммаси 2-б-расмда кўрсатилган.

  • 1-расм. Уч фазали генератор

2-расм а) Уч фазали ЭЮК графиги. б) Уч фазали ЭЮК вектор диаграммаси.

Бундай генераторнинг айланувчи қисми (ротори) ўзгармас ток электромагнитидан иборат бўлади. Қўзғалмас статор пазлари (ариқчалари) га бир биридан 1200 бурчакка сурилган 1,2,3 чулғам ўрнатилади. Ротор ўзгармас частота билан айлантирилса, электромагнит индукция қонунига мувофиқ статор чулғамларида фазалари бир биридан 1200 га силжиган уч фазали синусоидал ЭЮК лар ҳосил бўлади:

(1) (2) (3)

2-расмда уч фазали ЭЮК нинг ўзгариш графиги кўрсатилган. Бунда уч фазали , ва ЭЮК лар ҳосил бўлган генератор чулғамларига симметрик равишда R1, R2 ва R3 юкламалар уланса, уларда фазалари 1200 бурчакка силжиган уч фазали синусоидал ток ҳосил бўлади: (4) (5) (6)

  • Юкламаларни 2 хил улаш усули мавжуд: юлдуз ва учбурчак.

3.2. Манба ва истеъмолчиларни юлдуз усулида улаш Уч фазали тизимнинг алоҳида фазаларини А, В ва С ҳарфи билан белгиланади. Генератор чулғамининг бошланғич нуқталари ҳам шу ҳарфлар билан белгиланади. Ўрамлар охирини X, Y ва Z ҳарфлари билан белгилаш қабул қилинган. Мусбат йўналишдаги ток генератор чулғамларининг бошланғич нуқталаридан чиқади ва унинг охиридан киради, деб шарт қўяйлик (3-расм)

3-расм. Истеъмолчиларни юлдуз усулида улаш

Агар генератор чулғамларининг охири О нуқтада бирлашган бўлса ва уларнинг боши электр энергияси истеъмолчиларига борадиган симга уланган бўлса биз юлдуз усулида улашни оламиз. Бунда истеъмолчиларнинг бир учи ҳам О’ нуқтага бирлаштирилган. Шундай қилиб, умумий тескари симдан учта фаза токи йиғиндисига тенг ток оқади:

  • (7)

Агар уччала фаза бир хил юклама (нагрузка) га уланса, фаза токлари бир биридан 1200 фазага силжиган ҳолда ўзаро модул жиҳатдан тенг бўлади: (8) ОО’ ўтказгичдаги токнинг қийматини топиш учун (8) токларни ўзаро қўшиб чиқиш керак. Буни вектор диаграмма ёрдамида осонгина амалга ошириш мумкин (4-расм).

4-расм. Диаграммадан кўринадики: (9)

Шунинг учун ОО' симга нол сим дейилади. Генератор чулғамлари охири уланган нуқта ёки юкламалар учи уланган нуқта нол деб аталади. Генератор ўрамлари боши билан электр энергияси истеъмолчилари уланган симлар линия симлари дейилади. Нол симли уч фазали ток тизими тўрт симли деб аталади. Бундай тизимда икки турдаги кучланиш ва ҳудди шундай ток мавжуд: - линия кучланиши; - фаза кучланиши; - линия токи; - фаза токи.

Икки линия симли ўртасидаги кучланиш – линия кучланиши, линия ва нол симлар ўртасидаги эса - фаза кучланиши дейилади. Линия симларида оқадиган ток – линия токи, фазалар юкламаларидаги ток эса – фаза токи дейилади.

Нол симдан ток ўтмаса, уни олиб ташлаш мумкин эмасми, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Лекин юкламалар симметрик (бир хил) бўлмаса, фаза кучланишининг қайта тақсимланишига олиб келади ва уларнинг биридан номиналдан ортиқ, бошқасида эса кам бўлади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун нол сими бўлса, ундан маълум миқдорда тескари ток оқиб, номинал кучланиш сақлаб турилади. Ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, юлдуз усулида уланган уч фазали тизимда линия кучланиши фаза кучланишидан марта катта бўлади. (10)

Масалан, агар линия кучланиши 220 В бўлса, фаза кучланиши ундан марта кичик, яъни 127 В бўлади. Агар бўлса бўлади. Нол симсиз юлдуз усулида улашдан уч фазали двигателлар ўрамларини улашда фойдаланиш мумкин, чунки унинг ўрамлари симметрик бўлади. Турар жойларни электрлаштиришда албатта нол сим бўлади, чунки уларда симметрик юкламани ҳосил қилиш амалий жиҳатдан мумкин эмас.


Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling