Ўрта асрларда европа тилшунослиги


Download 49.88 Kb.
bet1/11
Sana31.01.2024
Hajmi49.88 Kb.
#1818479
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу

ЎРТА АСРЛАРДА ЕВРОПА ТИЛШУНОСЛИГИ

  • РЕЖА:
  • 1. Европада уйғониш даври тилшунослиги
  • 2. Умумий рационал грамматикани яратишга урунишлар(A. Aрнова ва K. Ландслоларнинг қарашлари)
  • 3. Абу Наср Фаробийнинг лингвистик қарашлари

Европада уйғониш даври тилшунослиги. Варварлар томонидан Римнинг таланиши ва ёқиб юборилиши (476 йил)дан то Колумб томонидан Американинг қайта “кашф қилиниши” (1492 йил)га қадар бўлган давр ўрта асрлар ҳисобланади. Бу даврда шарқда, ўзбек маданиятини ҳам ўз ичига олган ва дунёга арабларники сифатида машҳур бўлган маданият гуллаб-яшнаган бўлса, Европода турғунлик, хурофот кучайган эди. Илму маърифат ўрнини хурофот эгаллагани туфайли илмий ҳаётда сезиларли ўзгариш рўй бермади.

  • Европада уйғониш даври тилшунослиги. Варварлар томонидан Римнинг таланиши ва ёқиб юборилиши (476 йил)дан то Колумб томонидан Американинг қайта “кашф қилиниши” (1492 йил)га қадар бўлган давр ўрта асрлар ҳисобланади. Бу даврда шарқда, ўзбек маданиятини ҳам ўз ичига олган ва дунёга арабларники сифатида машҳур бўлган маданият гуллаб-яшнаган бўлса, Европода турғунлик, хурофот кучайган эди. Илму маърифат ўрнини хурофот эгаллагани туфайли илмий ҳаётда сезиларли ўзгариш рўй бермади.

XV асрдан бошлаб Оврупо ижтимоий-маданий ҳаётида кучли кўтарилиш кузатилди. Феодал тузум емирилиб, саноат ривожлана бошлади. Хурофот ўрнини фан эгаллади. Буюк географик кашфиётлар қилинди. Ижтимоий муносабатларнинг кучайиши билан миллат ва миллий маданият шакллана бошлади.

  • XV асрдан бошлаб Оврупо ижтимоий-маданий ҳаётида кучли кўтарилиш кузатилди. Феодал тузум емирилиб, саноат ривожлана бошлади. Хурофот ўрнини фан эгаллади. Буюк географик кашфиётлар қилинди. Ижтимоий муносабатларнинг кучайиши билан миллат ва миллий маданият шакллана бошлади.

Уйғониш даврида географик кашфиётларнинг қилиниши, янги ерларнинг ва элларнинг топилиши бу ўлкаларнинг тили ва маданияти ҳақида материаллар ҳам йиғилишига, дунё тиллари географиясининг кенгайишига олиб келди. Бу даврда тилшуносликда уч йўналишда фаолият олиб борилди: 1) миллий тилларни шакллантириш ва ривожлантириш; 2) халқаро миқёсда турли тилларни ўрганиш ва ўзлаштириш; 3) антик ва ўрта аср лингвистик меросини қайта кўриб чиқиш.

  • Уйғониш даврида географик кашфиётларнинг қилиниши, янги ерларнинг ва элларнинг топилиши бу ўлкаларнинг тили ва маданияти ҳақида материаллар ҳам йиғилишига, дунё тиллари географиясининг кенгайишига олиб келди. Бу даврда тилшуносликда уч йўналишда фаолият олиб борилди: 1) миллий тилларни шакллантириш ва ривожлантириш; 2) халқаро миқёсда турли тилларни ўрганиш ва ўзлаштириш; 3) антик ва ўрта аср лингвистик меросини қайта кўриб чиқиш.

Download 49.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling