Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий Мамлакатларда жисмоний тарбия


Download 32.61 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi32.61 Kb.
#1526053
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
jt 1


Р Е Ж А :



  1. Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий

Мамлакатларда жисмоний тарбия.

  1. Жисмоний тарбиянинг назарий-илмий амалий

Асослари ва тараккиёти (Жон Локк, Жан Жак Руссо,
Иоганн Песталоции, Филантропинлар, турнерчилик
Харакатлари)

  1. Хулоса.

Янги даврнинг дастлабки боскичида хорижий мамлакатларда жисмоний маданият

XVII асрнинг ўрталаригача хукм сурган феодал мунособатлар капитализмнинг тараккий этишига халакит берди. Капиталистик тузум аста-секин Оврупа мамлакатларининг иктисодиётига таъсирини ўтказа борди ва сиёсий хокимиятни забт этиш сари интилди.


Хукмрон синф вакиллари ўзларининг ихтиёрида бўлган барча воситалар билан феодализмни янада мустахкамлашга харакат килдилар. Жумладан, улар ёшларни тарбиялаш ва ўкитиш сохасида ўзларининг имтиёзларини саклаб колиш ва мустахкамлашга умид богладилар. Лекин бунда улар жисмоний ва ахлокий тарбияни аклий таълимдан афзал кўрар эдилар.
XVII асрда факат дворян ёшлари орасидан офицерлар ва давлат амалдорлари тайёрлаш учун мўлжалланган махсус ўкув юртлари пайдо бўлади. Бундай ўкув юртлари Германия ва Англияда рицарлик академиялари деб аталар эди. Уларда харбий амалий машкларга, отда юриш, киличбозлик ва раксларга катта эътибор бериларди. Ғарбий Оврупанинг континентал мамлакатларида иезуит коллегиялари деб аталадиган ўкув юртлари анча кенг таркалган эди.
Мазкур асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Оврупанинг турли мамлакатларида ўша давр учун кўп сонли жисмоний тарбия дарсликлари, жумладан, киличбозлик, отда юриш, гимнастика ва ўйинларга доир кўлланмалар нашр этилган эди.
Дворянларнинг тарбия тизимидаги харбий амалий машклар, турли ўйинлар, томошалар ва ов билан тўлдирилган. Дворян ёшлар орасида хозирги таннисни эслатадиган кичик копток ўйини (же де ном) айникса кенг таркалган эди. Ўша даврда парижда босилган кўлланмада, бу ўйин барча бошка ўйинлар ва томошалар орасида соф дурдонадир, деб бахоланган эди.
Кенг халк оммаси учун дворянларнинг киличбозлик ва отда юришга доир машклари кийинлик килар, лекин оддий курол ёки умуман, таёклар билан киличбозлик килишнинг халкона турлари хамма ерда кенг таркалган эди.
Барча мамлакатларнинг халклари ўртасида жисмоний машклар, айникса акробатика катта шухрат козонди. Шахар ва кишлок байрамларида кўпинча акробатлар, дорбозлар, саровчилар томошалар кўрсатиб, халк орасидан кўп таклидчилар топар эдилар. Ўша даврда гарбий Оврупанинг йирик шахарларида акробат ва дорбозларнинг анъанавий чикишлари ўтказилган. Баъзи бу чикишлар мусобакалар кўринишида бўларди. Масалан, Венецияда мукаддас марк байрамида ёшлар гурухининг лангар чўп ва таёклар ёрдамида гимнастика пирамидалари тузиш борасидаги мусобакалари уюштирилган.
XVII-XVIII асрларда Франциянинг йирик шахарларида тўп ўйналадиган махсус бинолар кўрилди. Англияда крикет, гольф, футбол ўйинлари тараккий этди. Крикет ва гольф ўйинлари очик ўтлокларда, футбол ўйини эса хосили ўриб олинган даврларда ёки шахар кўчаларида ўтказилган.
Гимнастика хилидаги жисмоний машклар, оддий киличбозлик турлари, кураш ва хар хил ўйинлар халк хаётида мавжуд эди ва улар хозирги спорт турларининг бошланиши учун хизмат килди.
XVIII асрнинг бошларида югуриш, муштлашиш ва бошка машклар йўналиши бўйича мукофотлар учун мўлжалланган мусобакалар хам ўтказила бошланди. Чунончи, Англияда 1719 йил расмий бокс тарихининг бошланиш даври хисобланади.
Спортдаги хозирги профессионализм куртаклари хам ўша даврда пайдо бўла бошлаган. Баъзи бир омадли курашчилар, киличбозлар, муштлашувчилар ва тез югурувчилар ўзларининг кобилияти ва маҳоратларидан даромад топиш манбаи стфатида хам фойдаланганлар. Лекин ўша вактларда профессионаллар техникаси ва ўтмиш даврларга хос машкларнинг энг яхши мусобакаларнинг яхши тактикасини намойиш килиш билан бирга ижобий рол хам ўйнадилар.

Download 32.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling