Ўрта асрларда европа тилшунослиги


Download 49.88 Kb.
bet8/11
Sana31.01.2024
Hajmi49.88 Kb.
#1818479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу

Абу Наср Форобий хижрий 260 (милодий 873) йилда Арис дарёси Сирдарёга қуйиладиган Фороб (Ўтрор) қишлоғида туғилган. У дастлабки саводини Форобда чиқаргандан сўнг ўқишни Шошда давом эттирди. Сўнгра Самарқанд ва Бухорода таълим олди. Ўша даврдаги барча билимдонлар араб халифалигининг маркази – Бағдодга интилган ва у ерда катта обрў-эътибор топганлар. Форобий ҳам Бағдодда ўқишини давом эттирди. Умрининг охирги йилларида Ҳалабда, сўнгра Дамашқда яшади. Шу ерда милодий 930 йили вафот этди.

  • Абу Наср Форобий хижрий 260 (милодий 873) йилда Арис дарёси Сирдарёга қуйиладиган Фороб (Ўтрор) қишлоғида туғилган. У дастлабки саводини Форобда чиқаргандан сўнг ўқишни Шошда давом эттирди. Сўнгра Самарқанд ва Бухорода таълим олди. Ўша даврдаги барча билимдонлар араб халифалигининг маркази – Бағдодга интилган ва у ерда катта обрў-эътибор топганлар. Форобий ҳам Бағдодда ўқишини давом эттирди. Умрининг охирги йилларида Ҳалабда, сўнгра Дамашқда яшади. Шу ерда милодий 930 йили вафот этди.

Абу Наср Форобий тилшунослик соҳасида ҳам ажойиб фикрлар юритади. Аввало, ўзининг «Фалсафату Аристуталис» асарида ҳозирги тилшуносликнинг фалсафий масалалари ичида марказий ўринни эгаллаган билишнинг икки босқичи (ҳиссий ва идрокий), умумийлик-хусусийлик, моҳият-ҳодиса диалектикаси ҳақида қизиқарли маълумот беради. Форобийнинг фикрича, фақат инсонгина билимга интилади. Инсон ўзини қуршаб турган оламни ва ўзини ўзи билиш орқали энг етук мавжудотга айланади. Билиш инсоннинг моҳияти. Билишдан мақсад ҳақиқатга эришмоқдир, – дейди муаллимус-соний. Ҳар қандай билиш, даставвал, ўзини қуршаб турган оламдаги нарса ва ҳодисаларни кузатишдан бошланади. Чунки тафаккур фаолияти билан ҳосил қилинган моҳият ўзининг табиий асосидан олдин бўлиши мумкин эмас. Бу фикрлар В.Гумбольдтга ҳамоҳанглиги, лекин ундан 900 йил олдин айтилгани аҳамиятлидир.

  • Абу Наср Форобий тилшунослик соҳасида ҳам ажойиб фикрлар юритади. Аввало, ўзининг «Фалсафату Аристуталис» асарида ҳозирги тилшуносликнинг фалсафий масалалари ичида марказий ўринни эгаллаган билишнинг икки босқичи (ҳиссий ва идрокий), умумийлик-хусусийлик, моҳият-ҳодиса диалектикаси ҳақида қизиқарли маълумот беради. Форобийнинг фикрича, фақат инсонгина билимга интилади. Инсон ўзини қуршаб турган оламни ва ўзини ўзи билиш орқали энг етук мавжудотга айланади. Билиш инсоннинг моҳияти. Билишдан мақсад ҳақиқатга эришмоқдир, – дейди муаллимус-соний. Ҳар қандай билиш, даставвал, ўзини қуршаб турган оламдаги нарса ва ҳодисаларни кузатишдан бошланади. Чунки тафаккур фаолияти билан ҳосил қилинган моҳият ўзининг табиий асосидан олдин бўлиши мумкин эмас. Бу фикрлар В.Гумбольдтга ҳамоҳанглиги, лекин ундан 900 йил олдин айтилгани аҳамиятлидир.

Download 49.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling