Ўрта асрларда европа тилшунослиги


Download 49.88 Kb.
bet3/11
Sana31.01.2024
Hajmi49.88 Kb.
#1818479
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу

Данте тилнинг келиб чиқиши ҳақида ҳам қимматли фикр юритади. Унингча, кишилар фақат имо-ишоралар билангина ўзаро алоқа қилишлари мумкин эмас. Кишиларда ўз фикрларини ифодалаш учун онгли ва товуш сезгиси билан қабул қилиш мумкин бўлган белгиларга катта эҳтиёж туғилди. Ана шундай белги вазифасини бажариш учун тил майдонга келди.

  • Данте тилнинг келиб чиқиши ҳақида ҳам қимматли фикр юритади. Унингча, кишилар фақат имо-ишоралар билангина ўзаро алоқа қилишлари мумкин эмас. Кишиларда ўз фикрларини ифодалаш учун онгли ва товуш сезгиси билан қабул қилиш мумкин бўлган белгиларга катта эҳтиёж туғилди. Ана шундай белги вазифасини бажариш учун тил майдонга келди.

Данте тилнинг икки томонлама табиатини эътироф этади: товуш орқали намоён бўлувчи сезги аъзоларимизга таъсир этувчи томони ва ифодаланмиш томони. Шунингдек, Данте халқ тили билан адабий тилни фарқлайди. Халқ тилининг лотиндан бойроқ ва табиийроқ эканини таъкидлайди ва уни ўрганиш асосида итальян миллий адабий тилини яратиш тарафдори бўлади.

  • Данте тилнинг икки томонлама табиатини эътироф этади: товуш орқали намоён бўлувчи сезги аъзоларимизга таъсир этувчи томони ва ифодаланмиш томони. Шунингдек, Данте халқ тили билан адабий тилни фарқлайди. Халқ тилининг лотиндан бойроқ ва табиийроқ эканини таъкидлайди ва уни ўрганиш асосида итальян миллий адабий тилини яратиш тарафдори бўлади.

Уйғониш даврида амалга ошган буюк географик кашфиётлар туфайли кўплаб янги тиллар билан танишиш, уларни бир-бирига таққослаш, қиёслаш имконияти туғилди. Қиёслаш натижасида эса улар ўртасидаги қатор ўхшаш жиҳатлар маълум бўлди. Олимлар олдида ана шу ўхшаш томонларнинг сабабини аниқлаш муаммоси юзага келди. Қадимги ҳинд ведалари тили санскритнинг очилиши ва Оврупо тилларининг санскритга қиёслаш имконияти яратилиши улар ўртасида кўплаб ўхшаш томонлар мавжудлигини аниқлашга замин яратди.

  • Уйғониш даврида амалга ошган буюк географик кашфиётлар туфайли кўплаб янги тиллар билан танишиш, уларни бир-бирига таққослаш, қиёслаш имконияти туғилди. Қиёслаш натижасида эса улар ўртасидаги қатор ўхшаш жиҳатлар маълум бўлди. Олимлар олдида ана шу ўхшаш томонларнинг сабабини аниқлаш муаммоси юзага келди. Қадимги ҳинд ведалари тили санскритнинг очилиши ва Оврупо тилларининг санскритга қиёслаш имконияти яратилиши улар ўртасида кўплаб ўхшаш томонлар мавжудлигини аниқлашга замин яратди.

Download 49.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling