2-мавзу. Саноат корхоналарини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana28.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1304014
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-ma\'ruza



2-мавзу. Саноат корхоналарини ривожлантириш стратегиясини 
шакллантириш
2.1. Корхона стратегиясининг мазмуни ва моҳияти 
2.2.Корхоналарнинг бозордаги стратегияси 
2.3.Ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш стратегиясининг шакл ва 
босқичлари 
2.4.Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва унинг самарадорлик мезонлари 
2.5. Корхона фаолиятини режалаштириш 
 
2.1. Корхона стратегиясининг мазмуни ва моҳияти 
 
Стратегия умумий тарзда фирманинг мавқеини мустахкамлаш, 
истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга 
эришишга қаратилган бошқариш режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - 
ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг 
мақбулини танлаб олиш демакдир.
Хозирги Ўзбекистон худудида рудадан метал олиш 4-5 минг йилдан зиёд 
тарихга эга.
Қадимда мисдан турли буюмлар тайёрланган. Кейинрок рудадаги 
металлардан калай, кумуш, олтин ва бошқаларни эритиш, куйиш ва киздириб 
ишлаш ўзлаштирилган, дастлабки танга пуллар зарб килинган. Илк ўрта асрларда 
Фарғонада, Зарафшон, Чирчик, Охангарон водийларидаги бир канча худудларда 
заргарлик, мисгарлик, темирчилик, дегрезлик, рихтагарлик ривожланган.Рух, 
сурма, маргимуш, висмут, кобалът каби рангли металлар маълум бўлмасада, 
уларнинг қотишмаларидан кенг фойдаланилган. 
Кора металлургия сохасида фаолият кўрсатаётган ягона корхона Бекобод 
шахридаги "Ўзбекистон металлургия комбинати" Акциядорлик ишлаб чиқариш 
бирлашмасидир. Унда пўлат ва пўлат прокатлар, турли айланма хажмдаги пўлат 
соккалар, ва пўлат трубалар хамда чиройли ва бежирим сирли идишлар ишлаб 
чикарилади. 
Рангли металлургия - республика металлургиясининг энг муҳим, етакчи 
тармоқларидан бири хисобланади. Саноатнинг бу тури Ўзбекистонда ХХ асрнинг 
25-йилларидан жадал ривожлана бошлади. Рангли, нодир ва кимматбахо метал 
(мис, кўрғошин, рух, волфрам, молибден, кумуш, олтин, симоб) конлари топилди. 
Жиззах вилоятида Ўзкулок кўрғошин-рух кони, Сурхондарё вилоятида 
Хонризм кон бойитиш корхонаси курилади.
Олмалик кон- металлургия комбинатида мис, рух, сулфат кислотаси ва 
йўлдош элементларни ишлаб чиқариш кўпайтирилди. 
Металлургия сохасида фаолият олиб бораётган бу корхоналар узок муддатли 
режалар асосида узининг стратегиясини ишлаб чикиб, мамлакатимиз тараккиётида 
уз хиссасини кушиб келмокда.
 
Стратегияни тушунишда иккита қарама-қарши нуқтаи назар мавжуд.
Биринчи ҳолда, стратегия маълум бир мақсадга эришиш учун аниқ узоқ 
муддатли режадир, стратегияни ишлаб чиқиш эса маълум мақсадни топиш ва узоқ 
муддатли режани тузиш жараёнидир. Ушбу ёндошиш, содир бўлаётган барча 
ўзгаришлар олдиндан айтиб бўладиган, атроф-муҳитда рўй берадиган жараёнлар 


табиатан детерминистик бўлиб, уларни тўлиқ бошқариш ва бошқаришга имкон 
беришига асосланади. 
Иккинчи ҳолда, стратегия корхона фаолиятининг кўлами, воситалари ва 
шаклига, ички ишлаб чиқариш муносабатлари тизимига, шунингдек компаниянинг 
атроф-муҳитдаги мавқеига боғлиқ бўлган узоқ муддатли, сифат жиҳатдан 
аниқланган ривожланиш йўналишини англатади. Ушбу тушунча билан стратегияни 
умумий маънода танланган фаолият йўналиши сифатида тавсифлаш мумкин, унинг 
фаолияти ташкилотни ўз мақсадларига эришишига олиб келиши керак. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling