Топографик харитада масалалар ечиш


Геодезик баландлик. Ер юзидаги нуқтанинг баландлиги


Download 0.57 Mb.
bet2/11
Sana19.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1101454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-Amaliy ish

Геодезик баландлик. Ер юзидаги нуқтанинг баландлиги

Геодезик баландлик деганда, Ернинг табиий юзидаги бирор нуқтанинг Ер эллипсоиди юзасидан баландлиги тушунилади. Ҳақиқатда нуқта Ер эллипсоиди юзида эмас, балки Ернинг табиий юзида жойлашган бўлади. Шунга кўра нуқтанинг Ер юзидаги ўрнини аниқлашда унинг эллипсоид юзидан баландлиги эътиборга олинади.


Ер юзидаги нуқтанинг (6- шаклда М нуқта) геодезик баландлиги (Нг) бу нуқтадан эллипсоид юзасигача бўлган нормал (Mm) узунлигига тенг. Лекин шуни айтиш керакки, Ер юзидаги нуқтанинг баландлигини аниқлашда эллипсоид юзаси эмас, балки геоид юза бошланғич деб қабул қилинади. Геоид юза денгиз сатҳи деб ҳам юритилади. Ер юзидаги нуқтанинг баландлиги денгиз сатҳига нисбатан геодезик ўлчаш (нивелирлаш) йўли билан аниқланади. Нуқтанинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги абсолют баландлик бўлиб, Н билан белгиланади. Ер юзидаги ҳар бир нуқтанинг абсолют баландлиги шу нуқтадан денгиз сатҳигача бўлган шовун чизиғининг узунлигига тенг. Масалан, А нуқтанинг абсолют баландлиги НА чизиқ билан, В нуқтаники эса НВ чизиқ узунлиги билан ифодаланган (3-шаклга қаралсин). Одатда ҳар бир мамлакат территориясидаги нуқталарнинг абсолют баландлиги шу мамлакат территориясида жойлашган бирон-бир денгиз сатҳига нисбатан аниқланади. Масалан, МДҲ да нуқталарнинг абсолют баландлиги Кронштадт (Балтика денгизи) футштогининг нолига нисбатан ҳисобланади. Кронштадт футштоги–Кронштадт айланма каналидаги кўприкнинг гранит устунига маҳкамланган мис рейкадир. Бу рейкага Фин қўлтиғи сувининг кўп йиллар давомида кузатиш натижасида аниқланган ўртача сатҳи чизилган. Ана шу чизиқка Кронштадт футштоги ноли дейилали. У нуқтанинг баландлигини бошланғич деб қабул қилинган Балтика денгизи сатҳига нисбатан аниқлашнинг иложи бўлмаган жойларда бирор нуқта бошланғич деб қабул қилиниб, шу нуқтанинг баландлиги шартли баландлик ҳисобланади. Ер юзидаги нуқталарнинг абсолют баландликлари ўртасидаги фарқ нисбий баландлик дейилиб, h билан белгиланади. Нуқта абсолют баландлигинпнг рақам билан ифодаланган миқдори шу нуқтанинг отметкаси дейилади. Нуқтанинг геодезик баландлигини аниқлашда геоид билан эллипсоид юзалари ўртасидаги фарқини эътиборга олиш зарур Баландлик аномалияси деб аталувчн бу фарқ е билан белгиланади (7-шакл). Баландлик аномалияси астрономик-гравиметрик нивелирлаш натижасида топилиб, ундан геоид (квазигеоид) шаклини аниқлашда фойдаланилади. Кичик территорияда бажариладиган инженерлик-геодезик ишларда геоид билан эллипсоид юзалари бир бириги тўғри келади деб қабул қилинади.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling