“Гидросфера ва уни муҳофаза қилиш. Табиатда сув ва унинг аҳамияти Ичимлик суви етишмаслиги муаммоси. Саноатда ёпиқ айланма сув тизими”


Download 1.94 Mb.
Sana18.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1030376
Bog'liq
6-Мавзу

“Гидросфера ва уни муҳофаза қилиш. Табиатда сув ва унинг аҳамияти Ичимлик суви етишмаслиги муаммоси. Саноатда ёпиқ айланма сув тизими”


.

Режа: 1. Гидросфера. Табиатда сувнинг роли ва аҳамияти. 2. Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларининг умумий ҳолати 3. Гидросферанинг ифлосланиши. 4. Чучук сув танқислиги ва муаммоси. Сув ресурсларидан фойдаланишда содир бўлаётган асосий муаммолар.

Гидросфера деганда океан, денгиз, кўл , дарё, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олган Ернинг сув қобиғи тушунилади. Сув ҳар доим ва ҳар вақт биосферанинг муҳим қисмини ташкил этиб, инсонлар яшаш муҳитининг ажралмас қисми бўлиб қолади. Сувнинг қудратли кучи ҳақида академик В.И.Вернадский шундай ёзади: “Сув бизнинг сайёрамизнинг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хеч қандай табиий куч ўз таъсири бўйича энг асосий, энг қудратли, геологик жараёнларни тартибга солишда сув билан беллаша олмайди”.


Гидросфера
Дунё океани
Океанлар
Атмосфера сувлари
Буғ кўринишидаги сувлар
Суюқ ҳолатдаги сувлар
Қаттиқ ҳолатдаги сувлар
Ер усти сувлари
Дарёлар
Кўллар
Денгизлар
Ботқоликлар
Ер ости сувлари

Гидросфера деганда океан, денгиз, кўл , дарё, ер ости сувлари ва музликларни ўз ичига олган Ернинг сув қобиғи тушунилади. Сув ҳар доим ва ҳар вақт биосферанинг муҳим қисмини ташкил этиб, инсонлар яшаш муҳитининг ажралмас қисми бўлиб қолади. Сувнинг қудратли кучи ҳақида академик В.И.Вернадский шундай ёзади: “Сув бизнинг сайёрамизнинг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хеч қандай табиий куч ўз таъсири бўйича энг асосий, энг қудратли, геологик жараёнларни тартибга солишда сув билан беллаша олмайди”.

Ердаги сувнинг умумий миқдори 1386 млн.км3, Сув ҳажми 1338 млн.км; Бу умумий сув захирасининг 97,5% ташкил қилади. Океан ва денгизлар майдони ер қуруқлик майдонидан 2,5 баробар кўп.

Ердаги сувнинг умумий миқдори 1386 млн.км3, Сув ҳажми 1338 млн.км; Бу умумий сув захирасининг 97,5% ташкил қилади. Океан ва денгизлар майдони ер қуруқлик майдонидан 2,5 баробар кўп.

Дунёвий океан ҳажми, Ер шари ҳажмини 0,1% ташкил қилади. Оғирлиги бўйича Ер шари массасининг 0,023% ни ташкил қилади. Ер юзидаги барча сувларнинг фақат 2,5% гина тоза ичимлик сувидир – 25 млн, км3 ташкил қилади. Тоза сувнинг кўп қисмини эриши жуда мураккаб. Сувнинг 70% эса, ер юзини қоплаб олган музликлардан иборат.

Сув табиатда айланма ҳаракат қилиб, ер юзасини шакллантиришда иштирок этади. Сув- арзон электр энергия манбаидир. Денгизлар, дарёлар ва бошқа бир қатор сув ҳавзалари сув йўллари вазифасини бажаради, аҳолини балиқ ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлайди.


Музлар ер юзининг 16 млн.км3 майдонини қоплайди, бундан 14 млн.км3 Антарктида. Ер юзининг устки қобиғи остида ҳар хил чуқурликда жуда кўп миқдорда тоза сув захиралари мавжуд. Тоза сувлар 150-200 м чуқурликда жойлашган. Ер ости сувлар ҳажми ер устидаги сувлар ҳажмига нисбатан 100 маротаба кўп.
Ер юзидаги барча кўллар майдони 2 млн. км2 дан кўпроқ. Катта кўллар асосан қадимги музланиш худудларида тўпланган. Масалан: жуда катта кўллар Шимолий Америкада жойлашган. Энг катта кўл бу 82680 км2 майдонга эга, лекин сув ҳажми бўйича Байкалга тенг келолмайди. Европадаги энг катта кўл Ладога кўли бўлиб, майдони 17700 км2, сув ҳажми 908 км3, чуқурлиги 230 м.

Атмосферадаги сув - бу асосан буғ ва конденсатлар (сув томчилари ва муз парчалари).

Атмосферадаги сув - бу асосан буғ ва конденсатлар (сув томчилари ва муз парчалари).

Қанча юқори кўтарилган сари шунчалар кўп сув буғлари бўлади.

Биологик сув эса - тирик мавжудот ва ўсимликлардаги 80% ни ташкил қиладиган сувдир. Биосферадаги барча тирик моддалар ҳажми – 1400 млрд.т. га тенг. Бундан келиб чиқадики, биологик сув 1120 млрд.т. га тенг.

Сув бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. Булар молекуляр кўринишни белгилайди.

Бундай хусусиятлардан бири уларни ўта юқори даражада музлаши ва қайнаши сувнинг бу хусусиятлари Ерга ҳаётни пайдо бўлиши, ер юзида об-ҳавони мавжуд бўлиши, ер рельефларини ташкил топиш жараёнларига ўта кучли таъсир этади.


Ўзбекистон сув ресурсларидан фойдаланишда содир бўлаётган асосий муаммолар қуйидагилардан иборат:
Аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан кам таъминланганлиги;
Суғориладиган деҳқончиликда вужудга келган тизим;
Сув ресурсларини бошқариш ва сувдан тежаб фойдаланишни рағбатлантиришдаги камчиликлар.
Эътиборингиз учун рахмат!
Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling