Муомала – кишилар билан муносабат, сўзлашув ва ш-дек, иш, хизмат ва б барча соҳалар билан боғлиқ алоқаларни ифода этувчи т. Энг гўзал М. лутф-карамдир. Навоий бобомиз бундай М. ни “муомала-пардоз” деб атаган


Download 64.65 Kb.
bet1/4
Sana16.01.2023
Hajmi64.65 Kb.
#1095710
  1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу


3-МАВЗУ. МУОМАЛА ВА МУЛОҚОТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
1.Муомала ва унинг асосий тушунчалари
2. Мулоқот усуллари ва маданияти
3.Талабаларда муомала ва маданиятини шакллантириш


Муомала – кишилар билан муносабат , сўзлашув ва ш-дек, иш, хизмат ва б. барча соҳалар билан боғлиқ алоқаларни ифода этувчи т. Энг гўзал М. лутф-карамдир. Навоий бобомиз бундай М.ни “муомала-пардоз” деб атаган. Халқимизда одамлар билан тўғри, оқилона М. қила билиш мад-т, олижаноблик аломати, деб ҳисобланади. М. мад-тида халқимизга хос кўплаб гўзал фазилатлар намоён бўлади.
Муомала одоби – инсонлараро мулоқотда намоён бўладиган одоб-ахлоқ белгиси бўлиб, сўзлашув мад-тини тартибга соладиган ҳамда шахс хулқи гўзаллигини акс эттирадиган маън-й-ахлоқий хус-ятни ифодаловчи т. М.о.да хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъёрлар муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўзида юксак мад-тни мужассам этган кишилар муомаласида ҳаё, андиша ва иболилик яққол кўзга ташланади. Маърифатли, комил инсонлар ҳаёли ва вафодор кишилардир. Вафосизнинг жабри қанча бўлса, ҳаёсизнинг шаллақилиги, бетгачопарлиги, беандишалиги ҳам шунча озор келтиради. Бундан ташқари, мулойимлик ҳам М.о.нинг муҳим сифатларидан саналади. Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этади. М.о.га кўра, яхши-ёмон сўз инсоннинг руҳиятига бевосита таъсир кўрсатади: яхши сўз билан муомала қилинса – яхшилик топилади, ёмон сўз билан муомала қилинса – ёмонлик. Мад-йликнинг энг муҳим унсурларидан бири М.о.дир. У моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир-бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир-бирига таъсир кўрсатмасдан яшаши қийин. Муомала – одам учун эҳтиёж, заруратдир. М.о. бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Унинг энг ёрқин, сермазмун ва ифодали тарзда намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш мад-ти М.о.нинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис М.о. энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларда намоён бўлади. Ахлоқий комилликка эришиш М.о.ни эгаллашдан бошланади. М.о.нинг яна бир “кўзгуси”, бу – инсоний қараш, нигоҳ, сўзсиз ҳаракатлар. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг тил орқали ифодаланмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охиригача эшитмай, қўл силтаб кетиш – муомаладаги мад-тсизликни англатади. Баъзан қараб қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. Умуман олганда, М.о. кишиларнинг бир-бирига таъсири, тарбия ва ўз-ўзини тарбия этиш воситаси сифатида шахслараро муносабат ларда муҳим аҳамият касб этади. Ш.саб. ёшларимизда М.о.ни шакллантириш ҳозирги кунда жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бунда ота-она, маҳалла-кўй, таълим-тарбия соҳаси ходимларининг таъсири катта.

Download 64.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling