Шарқшунос олим Евгений Эдуардович Бертельс (1890-1957)


Download 238.31 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi238.31 Kb.
#1353130
Bog'liq
Бертельс1111


Шарқшунос олим Евгений Эдуардович Бертельс
(1890-1957)
Е .Э.Бертельс 1890-йил 13-декабрда Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳрида, зодагонлар оиласида туғилган. Совет иттифоқи – рус шарқшуноси, эроншунос, туркшунос олими. Рафиқаси – Вера Василиевна (1892-1969 й.й.), ўғиллари – Дмитрий (1917-2005 й.й.) ва Андрей (1928-1995 й.й.) Бертельслар ҳам шарқшунос олим бўлиб етишиб чиқишган. Е.Э.Бертельс 1914-йилда Санк-Петербург университетининг ҳуқуқ факультетини тамомлаган. Аммо, унинг ҳақиқий қизиқиши шарқшунослик бўлганлиги сабабли у ўзи мустақил равишда форс ва турк тилларини ўрганади ҳамда 1918-йилда Петроград консерваториясини ва Петроград (кейинчалик Ленинград) Давлат университетининг Шарқ факультетининг талабаси бўлди. Унинг устозлари Александр Ромаскевич, Александр Фрейман, Василий Бартольд ва Сергей Олденбурглар бўлган. 1918-1920-йилларда “Жаҳон адабиёти” нашриёти таржимони, 1942-
1946-йилларда СССР ИЯЛ (Институт языка и литературы), Ўзбекистон Фанлар Академияси тил ва адабиёт институтининг илмий ходими. 1939-йил – СССР Фанлар Академиясининг, 1944-йил – Эрон Фанлар Академиясининг,
1951-йил – Туркманистон Фанлар Академиясининг, 1955-йил Дамашқдаги Араб Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, шунингдек, СССР Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти аъзоси бўлиб фаолият олиб борган.
У ўз фаолияти давомида бир неча бор сиёсий репрессияга учраган. Петроградда – Ленинградда ҳар сафар қисқа муддатга ҳибсга олинган:
1922-йил октябрь ойида ва 1925-йилларда – “француз жосуси”, 1941-йилда эса “немис жосуси” сифатида ҳибсга олинган. Иккинчи бор ҳибсга олинганидан сўнг, у ОГПУ (СССР Халқ Комиссарлари Кенгаши таркибидаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси) билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлади ва ўз ҳамкасбларига қарши қораловчи маълумотларни ёзиб беришга мажбур бўлади, бу эса ўз ҳамкасбларини қатағон қилинишига асос бўлган.
Е.Э.Бертельс биринчи илмий тайинланиши 1920-йилда Осиё музейи (кейинчалик СССР Фанлар Академияси Шарқшунослик институти) илмий ходими сифатида иш бошлаган, у ерда, у вафотигача ишлаган. 1928-йилдан Ленинград Давлат университети профессори бўган.
1934-йили Фирдавсийнинг минг йиллик байрами муносабати билан Теҳронда ўтказилган Қурилтойга Совет Иттифоқи томонидан энг катта делегация юборилади. Делегация таркибига Бертельс ҳам киритилган бўлиб (1-расм), у форс тилида Яздон (яъни, Аҳура Мазда, Худо ёки Илоҳий) ва “Шоҳнома”даги Аҳриман (яъни, шайтон ёки Иблис) ҳақида маъруза ўқийди.

1-расм. Фирдавсийнинг минг йиллик Қурилтойи, Теҳрон 1934-йил. Ўнгдан чапга, 2-қатор 5-ўтирган Бертельс

Кейинги йили 1935-йилда у Фирдавсий ҳақидаги тадқиқотини нашр этади, уни Эронлик таржимон ва тадқиқотчи олим Сирус Изади форс тилига таржима қилган. Е.Э.Бертельс 1930-йилларнинг охиридан 1950-йилларнинг ўрталаригача форс ва мусулмон туркий адабиёти бўйича иш олиб борган, кўпчилик совет тадқиқотчиларининг устози ҳисобланади.


1947-йилда Низомий Ганжавийнинг “Шарафнома” ва “Иқболнома” шеърлари матнининг танқидий нашрини амалга оширди. У Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарининг танқидий нашрини тайёрлаш бўйича жамоавий текстологик ишларга ҳам раҳбарлик қилган. 1948-йилда эса унинг “Низомий” монографияси Сталин мукофотига сазовор бўлди. Ўша йили Бертельснинг Низомий Ганжавийнинг “Искандарнома” асарининг нашри А.А.Ализода билан ҳамкорликда Иккинчи даражали Сталин мукофоти (ёки Давлат Сталин мукофоти, иккинчи даражали) билан тақдирланди. Бертельс “Ислом энциклопедияси”нинг биринчи нашри (1913-1938) муаллифларидан бири бўлиб, Буюк Совет энциклопедиясида Ислом адабиёти ва маданиятига оид кўплаб мақолалар ҳам ёзган. Унинг тасаввуфга оид асарлари Россиядаги сўфийлик тадқиқотларида мумтоз асарлар сифатида баҳоланди, бироқ уни Ҳеллмут Риттер, Луи Мсигнон ёки Генри Колбин билан бирга қўйиш мумкин эмас. Бертельс СССР номидан 1954-йил 21-30-апрелда Теҳронда бўлиб ўтган Ибн Сино минг йиллик Қурултойида қатнашди, бу унинг Эронга сўнгги ташрифи эди.
Бертельснинг асосий ютуқларидан бири рус китобхонларини форс классикаси билан таништириб ўтганлиги, шунингдек, унинг Носир Хусрав, Саноий, Саъдий Шерозий ва бошқа кўплаб асарларни танлаб рус тилига таржимаси эди. Бертельснинг “Танланган асарлари” (“Избранные Труды”) биринчи жилдига муҳаррир сўзлаган сўзбошида Бертельс “том маънода форс шеърияти нуронийлари ижоди билан яшаган”лигини ва у ёзган 295 та асаридан 150 дан ортиғи форс адабиёти ёки форс тили билан боғлиқ бўлганлигини таъкидлаб, унга юқори баҳа берган.
Бертельснинг Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сининг янги танқидий нашрини тайёрлаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак, Бертельс фақат унинг ўлимидан кейин нашр этилган дастлабки икки жилдни таҳрир қилган (1960-йил I жилд, 1962-йил II жилд), бутун тўққиз жилдлик нашри эди. 1971-йилда Абдул Ҳусайн Наушин (1906-1972 й.й.) муҳаррирлигида тугалланди ва у Жалол Ҳалегий-Мотлагҳ нашри (1990-2008 й.) олдидан “Шоҳнома”нинг стандарт нашрига айланди.
Бертельснинг олти жилдда нашр этилиши керак бўлган “Танланган асарлари” (“Избранные Труды”) бешинчи жилд билан якунланди, ҳаммаси унинг вафотидан кейин нашр қилинди. I-IV жилдлар 1960-1965-йилларда нашр этилган. V жилд 1988-йилда нашр этилган. Буюк Совет энциклопедиясининг инглиз тилидаги таржимасида (1979 й.) Бертельс “Ленин ордени, Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва бошқа кўпгина медаллар билан тақдирлангани” қайд этилган.
Евгений Эдуардович Бертельс 1957-йил 7-октябрь куни Москвада вафот этади ва шу ердаги Новодевчий қабристонига дафн қилинади.

Шарқ филологияси факультети 2216-гуруҳ


талабаси Тоиржонова Муслима Ғайрат қизи
Download 238.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling