Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин


Download 116.21 Kb.
bet1/14
Sana18.01.2023
Hajmi116.21 Kb.
#1099291
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
taom

Ҳимоя 2008 йил __________ ойининг «___» куни соат ____ да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини бериш бўйича Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.


Автореферат 2008 йил «____» _____________да тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш

илмий котиби,

филология фанлари номзоди Н.МАҲКАМОВ




ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир халқнинг асрий тажрибасини ўзида мужассам қилган она тилидаги лисоний бойликларни асраб қолиш, уларни илмий таҳлил қилиш, кейинги авлодларга етказиш ҳозирги фан олдида, хусусан, тилшунослик олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Ҳозирги, яъни илмий-техник тараққиёт даврида, ахборот технологиялари ҳаётнинг барча соҳаларига жадал суръатлар билан кириб бораётган XXI асрда адабий тилнинг халқ тилига, диалектларга таъсири катта бўлади. Бу, ўз навбатида, халқ тилида мавжуд бўлган баъзи воситаларнинг унутилиб кетишига, уларнинг аста-секин йўқола боришига сабабчи бўлади. Шундай лексик қатламлардан бири, шубҳасиз, ўзбек тилидаги таом номларидир.

Ўзбек тилшунослигида тармоқ атамалари бирмунча ўрганилган соҳалардан бири ҳисобланади. Бу соҳада кўпгина номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган1. Таом номлари ҳам баъзи ишларнинг ўрганиш объекти бўлган2. Лекин ўрганилган ишда Қорақалпоғистон ўзбек шеваларидаги таом номлари назардан четда қолган. Ваҳоланки, Қорақалпоғистон ўзбек шеваларида ҳозирги ўзбек адабий тилида учрамайдиган ёки маъно жиҳатдан фарқланадиган жуда кўп сўз-терминлар мавжуд3. Шу боис, бу ҳудуд ўзбек шеваларидаги таом номларининг лисоний жиҳатларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Қорақалпоғистондаги ўзбеклар этник жиҳатдан иккита катта гуруҳга – қипчоқ ва ўғузларга мансубдир. Ўзбекларнинг бу хилдаги бўлиниши, уларнинг тил жиҳатдан фарқланишига – ўзбек тилининг қипчоқ ва ўғуз шевалари мавжуд бўлишига сабаб бўлган4. Мазкур шевалар айрим лингвистик белгиларига кўра, бир-биридан бир қадар фарқланади. Шу сабабли ҳам ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларидаги лексик хусусиятларни ўрганиш ўзбек тили лексикологияси ва лексикографияси учун қимматли маълумотлар беради.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ўзбеклар туркий халқ вакиллари – қорақалпоқ, қозоқ, туркманлар билан ёндош яшашади. Мазкур ҳолат ҳудуддаги ўзбек шеваларига туркий элат ва халқ тилларининг таъсири катта бўлишига олиб келади. Шундай экан, ўрганилаётган ҳудуд ўзбек шеваларидаги кундалик истеъмол учун тайёрланадиган, тўй, байрам ва бошқа халқ маросимлари учун махсус тайёрланадиган, мавсумий, яъни йилнинг маълум фаслларидагина тайёрланадиган, тайёрлаш усули унутилаётган ёки масаллиғи ноёб, баъзи-баъзидагина тайёрланадиган, бетоб бўлганда ёки иштаҳаси қирқилганда шифо бўладиган таом номларини, шунингдек, ширинлик, қандолат ва ичимлик номларини тадқиқ этиш ўзбек тили луғат таркибининг унутилаёзган тил элементларини, тил тарихидаги ноаниқ лексик-грамматик ҳодисаларни ўрганиш учун имкон яратади. Бу эса тадқиқот мавзуининг долзарблигини белгилайди.


Download 116.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling